ЭССЕ
Мактабгача таълимни ривожлантиришнинг концепцуал асослари
Ривожланган хорижий давлатлар ҳамда Ўзбекистондаги мактабгача таълим тизимини таққослаш ютуқ ва камчиликлари бўйича эссе ёзиш
АҚШ мактабгача таълим тизими
Америка Қўшма штатларида мактабгача таълим тизимининг тузилиши қуйидагича: Америкада 3 ёшгача болалар тарбияси билан оналар шуғулланадилар, лекин уларга ҳеч қандай имтиёзлар берилмаган. Уч ёшдан 5 ёшгача ҳусусий ёки давлат боғчаларидан фойдаланиш мумкин, аммо болалар боғчалари кичик ва бу тизим кам ривожланган. Энага ёллаш бир хафтада 200 долларга тушади. Болаларда ягона бир дастур мавжуд эмас. Керак бўлувчи ҳамма жиҳозлар ва кунлик овқатни ота-оналарининг ўзи олиб келади. 5-ёшдан эса “Киндер гарде” деб аталувчи тайёрлов муассасалари таълим бошланади. Бошланғич мактаб 6 ёшдан то 13-15 ёшгача бўлган болаларни қамраб олади.
Ўзбекистонда мактабгача таълим тизими
Ҳозирги кунда таълим олаётган ёшлар Республикамизнинг келажагидир. Бу шарафли вазифани бажариш ўқитувчи тарбиячилар зиммасига тушади. Шу сабабли юксак малакали ўқитувчи ва тарбиячилар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш масалаларига катта эътибор қаратиляпти.
Мактабгача ёшдаги болаларни ривожланишига қўйиладиган талаблар мавжуд бўлиб, боғчага –Давлат талаблари қўйилади. Давлат талаблари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2012 йил 23 февралдаги 2 с ХАЙ қарори билан тасдиқланган.
Далат талаблари: 0 ёшдан 7 ёшгача бўлган болани қай даражада ривожлангганлиги ва эгаллаган ютуқларини баҳолаб беруччи талаблар бўлиб улар: билим, малака, кўникмаларнинг ривожланиш кўрсаткичларини белгилайди. Республикамизда айнан мактабгача таълим муассасалари учун алоҳида “Болажон” таянч дастури 2016 йилда такомиллаштирилган МТМ гача қўйилган Давлат талаблари асосида ишлаб чиқилган. “Болажон” дастурининг асосий мақсади мавжуд бўлиб: МТМгача ёшдаги ҳар бир болани мактаб таълимига сифатли тайёрлаш, одобли, ақлли, хушмуомила, уз олдига қўйган мақсадига эришиш учун интилувчи, мустақил фикровловчи, миллий ва умуммиллий қадрятларни қадрловчи жисмонан соғлом болани тарбиялашдан иборат.
ХУЛОСА
Америка Қўшма Штатларининг мактабгача таълим тизимининг тузилишини кузатиш ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини таққолаш натижасида Ўзбекистоннинг мактабгача таълим тизимида аниқ бир дастур мавжуд бўлиб, давлат талаблари асосида “Болажон” таянч дастури ишлаб чиқилган. Муассасада керак бўладиган жиҳозларни давлатимиз ўзи таъминлайди. Кунлик озиқ-овқатларини ҳам муассаса етказиб беради. Ҳеч қандай энага йўлламаймиз. Шаҳарларда бир ойлик муассаса пули 150 минг, қишлоқ жойларида 60 минг сўмни ташкил этади. Демак, Ўзбекитонда ота-оналарни фарзандини мактабгача таълим муассасасига беришда ҳеч қандай қийинчиликлар йўқ. Болалар бошланғич синфга 7-ёшдан қабул қилинади. Ўзбекистоннинг мактабгача таълим муассасаларини бошқа хорижий мамлакатлардан асосий фарқи шундан иборатки, ривожланган хорижий мамлакатларда фақат болани таълим бериш билан шуғуллантирилса, бизнинг мамлакатда эса таълимга қўшиб тарбия ҳам ривожлантирилади.
Тайёрлади: Р.Ураимова
Do'stlaringiz bilan baham: |