4. Сиѐсий ўқиш ва уни ўтказиш методикаси. XXI асрга келиб жаҳонда
кечаѐтган воқеаларнинг сиѐсийлашиб бориши тобора чуқурлашиб бормоқда.
Бунга бир томондан эзгулик кучларининг тинчлик учун курашиб,инсонятни ҳар
хил фалокатлардан,қирғин-барот урушлардан сақлаб қолиш учун тирмай ҳаракат
қилаѐтганлигида,иккинчи томондан эса ѐвуз кучларнинг бўлинган дунѐни
қайтадан бўлиш эвазига жаҳонда ўз ҳукумронлигини ўрнатиш учун ҳеч насадан
қайтмай қирғин-барот урушларни ташкил қилаѐтганликларида,сиѐсий
саводсизларнинг улар сафини кундан-кунга тўлдириб бораѐтганлигида кўриш
мумкин. Ммлакатимиз ѐшлари ўзларининг инсонпарварлик бурчларини
бажариш чоғида ҳали сиѐсий курашлардан четга суриб қўйилганича йўқ.
Бу эса уларнинг сиѐсий онги ва маданиятини шакллантириш ва
ривожлантиришни тақозо этади. Бу эса улар орасида сиѐсий ўқишни
ташкиллаштириш асосида амалга оширилади.
Сиѐсий ўқиш – маърифат дарсларининг муҳим турларидан бири бўлиб, унда
ѐшларга мамлакатдаги ички аҳвол ва ташқи вазият ҳақида қуйидаги масалаларга
доир маълумотлар берилади:
a) мамлакатнинг сиѐсий ва иқтисодий ҳаѐти;
б) давлатнинг ташқи сиѐсати ва халқаро аҳвол;
в) ахлоқий, ҳуқуқий масалалар, меҳнат, хизмат фаолиятидаги янгиликлар;
г) фан, техника, маданият, маънавият, маърифат янгиликлари ва ҳ.к.
Сиѐсий ўқишнинг самарали бўлиши учун қуйидаги методик қоидаларга амал
қилиш талаб этилади:
563
1) сиѐсий ўқиш учун мавзу танлаганда жамоанинг диққат-эътиборини
тортаѐтган нарсалар, воқеа-ҳодисаларни инобатга олиш, мавзунинг номи қисқа,
ихчам ва маъноли бўлишига ҳаракат килиш керак;
2) сиѐсий ўқишнинг бош ғояси, асосий мақсадини аниқлаб олиш зарур;
3) сиѐсий ўқиш учун қанча вақт ажратилганлигини билиб олиш ва шунга
қараб ишни аниқ режалаштириш лозим;
4) сиѐсий ахборот учун зарур бўлган маълумотларни тўплаш, тартибга солиш,
шу асосда режа тузиш, конспект ѐки тезислар ѐзиш керак;
5) сиѐсий ўқишни ўтказишда унинг сўзлаб бериш, суҳбат ўтказиш, воқеалар
обзори каби шакллардан бирини танлаш жоиз.
Сўзлаб бериш мавзуни жонли ва ифодали қилиб баѐн қилиш шаклларидан
бири бўлиб, унда ахборотчи айтилаѐтган воқеаларга нисбатан эркин тарзда,
тингловчини ўз фикрига қўшилишга мажбурламасдан ўз мулоҳазаларини баѐн
этади, асослайди, тавсиялар беради.
Суҳбат тингловчиларни муайян мавзудаги баҳс-мунозараларга жалб қилиш
бўлиб, кўпинча савол-жавоб тариқасида ўтказилади. Бундай тарзда берилган
ахборот тингловчиларнинг фаол иштироки туфайли қизиқиш билан қабул
қилинади ва хотирадан мустаҳкам ўрин олади.
Воқеалар обзори бўлиб ўтаѐтган воқеа-ҳодисаларни умумлаштириб
шарҳлашдан иборат. У умумий хусусиятга эга бўлиши ѐки муайян мавзуга
бағишланган бўлиши мумкин.
Сиѐсий ўқиш ѐшлар орасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришнинг
оғзаки шакли бўлиб, у орқали ҳар бир ходим дунѐ воқеаларидан, мамлакатнинг
ички ва ташқи сиѐсатидан, фан-техника ва маданият ютуқларидан баҳраманд
бўлади. Унинг ѐрдамида ѐшлар сиѐсий онгининг, мамлакат ҳукумати қўйган
вазифаларни бажаришдаги ижодий қобилиятининг тобора ошиб боришига
эришилади.
564
Do'stlaringiz bilan baham: |