III. Лойиҳани ташкил этиш ва ўтказиш
6. Лойиҳани ўтказиш, унинг расмий номи, рамзи ва атрибутикасидан фойдаланишга оид барча ҳуқуқлар лойиҳа ташкилотчиларига тегишлидир.
7. Лойиҳа билан боғлиқ ахборотлар www.mt.uz ва www.yoshlarmt.uz сайтлари, партиянинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда “MILLIY TIKLANISH” газетасида ёритиб борилади.
8. Лойиҳани ташкил этиш муддатлари:
- лойиҳа 2019 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ташкил этилади.
9. Лойиҳа уч йўналишда амалга оширилади:
- биринчи йўналиш, (2019 йилнинг 29 ноябридан 20 декабрига қадар) ҳудудлардаги Олий ўқув юртларида амалга оширилиб, унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлардаги депутатлар, “Кўмак” ҳуқуқий-тарғибот гуруҳи аъзолари ва кўнгилли-ёшлар кўмагида Олий ўқув юртларида ва ҳудудларда талаба-ёшларга сайлов қонунчилиги, партия фаолияти бўйича ташвиқот-тарғибот тадбирлари ташкил этилади. Шу билан бирга партиянинг кейинги беш йилликдаги “Ёшлар стратегияси 2020-2025” лойиҳаси муҳокама қилиниб, уларнинг фикри, позицияси ва таклифлари, ёшлар билан боғлиқ муаммолар ўрганилади;
- иккинчи йўналиш, жорий йилнинг 29 ноябрь кунидан бошлаб Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида энг яхши тақдимотлар (партия ғоя ва мақсадларини тарғиб қилувчи энг яхши видеоролик, тақдимот ва флешмоблар ва ҳ.к.) танловига старт берилади. Бунда талаба-ёшлар томонидан партия ғоя ва мақсадларини тарғиб қилишга қаратилган тақдимотлар тайёрланади ҳамда тайёрланган тақдимотлар 20 декабрь кунига қадар танлов учун махсус ташкил этилган электрон почтага (ys2020-2025@inbox.uz) ҳамда партия Марказий кенгашига тақдим этилиши керак;
- учинчи йўналиш, жорий йилнинг 29 ноябрь кунидан бошлаб Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ЎзМТДП Сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифаларни амалиётга татбиқ этиш учун “Энг яхши ижтимоий лойиҳалар” танловига старт берилади. Лойиҳаларни тайёрлашда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиш лозим:
- маҳаллий, ҳудудий характерга эга муаммолар (стратегияни тузишда маълум ҳудуддаги мавжуд муаммоларнинг омилини ҳисобга олиш);
- холислик (билдирилган таклиф ва фикрларда субъектив позицияни ёдда тутиш);
- муаммоларни тўлиқ таҳлил қилиш (мавжуд муаммоларни келиб чиқиш сабабларини ўрганиш);
- концептуал ёндашув (кўтарилаётган муаммоларни ҳар томонлама ўрганиш);
- ёшлар киритган таклиф ва ғояларни стратегияда акс эттириш (ғоялар амалда ишлаши учун улар устида мукаммал ишлаш).
Тайёрланган лойиҳалар жорий йилнинг 20 декабрь кунига қадар қуйидаги электрон почтага (ys2020-2025@inbox.uz) ҳамда партия Марказий кенгашига (концепция ёки низом шаклида) тақдим этилиши керак. Энг яхши деб топилган ижтимоий лойиҳалар асосида ЎзМТДПнинг 2020-2025 йилларга мўлжалланган ёшлар стратегияси ишлаб чиқилади ва қабул қилинади. Энг фаол талабалар сайлов якунига кўра, ҳудудий бирликдан сайланган депутатларга ёрдамчи сифатида бириктирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |