Ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш – давр талаби



Download 24,25 Kb.
Sana17.04.2022
Hajmi24,25 Kb.
#558213
Bog'liq
макола2022 апрель


Ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш – давр талаби.
Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратмоқда. “Ҳозирги замон ёшларида жуда кўп ғоя ва интилиш бор. Уларга шароит яратиб, елкадош бўлсак, улар жуда катта куч-қудрат, имконият ва келажак эгаси бўлади” – дея таъкидлаган фикрлари биз ёшлар билан ишловчи масъуллар олдига жуда катта вазифаларни қўяди.
Бугунги кунда мамлакатимизда 30 ёшгача бўлган ёшлар сони 18 миллиондан зиёд бўлиб, бу – аҳолининг қарийб 55 фоизини ташкил этади. Замон талабларини илғаш ва амалга ошириш, соҳа ва тармоқларни олға бошлашда бу жуда катта таянч ва бебаҳо хазинадир.
Президент Шавкат Мирзиёев 2022 йил 4 март куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида бу ишлар иккита муҳим йўналишда ташкил қилиниши зарурлигини кўрсатиб ўтди. Биринчиси – ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўқитиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш бўлса, иккинчиси – ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишдир.
Бугунги кунда 18-30 ёшлилар орасида расмий ишсизлик 17 фоиз экани қайд этилди. Бу борадаги масалаларни тизимли ҳал этиш мақсадида Республика ишчи гуруҳи жойларда ўғил-қизларнинг таклифларини “маҳаллабай” ўрганмоқда. Бу ўрганишлар ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш, улар учун кредит ажратишда ҳалигача кўплаб камчиликлар сақланиб қолаётганини кўрсатмоқда. Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида, жорий йилнинг 20-январь куни Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган «Заковат» интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори алоҳида ахамиятга эга бўлди. Президент қарори билан «Заковат» интеллектуал ўйинининг Республика босқичида ғолиб ва совриндор бўлган ўқувчилар тўлов-контракт асосида имтиҳон синовларисиз қабул қилинади. Шунингдек, «Заковат» стипендияси жорий этилиши белгилаб берилди. 
2022-йилдан бошлаб, босқичма-босқич умумий, ўрта, ўрта махсус ва профессионал ҳамда олий таълим муассасаларида «Заковат» интеллектуал клублари фаолияти йўлга қўйилиб, ҳар йили талабалар ўртасида Интеллектуал олимпиада ташкил қилиниши белгилаб берилди. Унда умумжамоа ҳисобида дастлабки учта ўринни қўлга киритган олий таълим муассасасига Ўзбекистон президенти совғаси топширилиб, «Заковат» интеллектуал клубларининг координатори бўлган профессор-ўқитувчиларга меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизи миқдорида бир марталик устама тўлаб берилиши белгилаб берилди.
2022-2023-ўқув йилидан бошлаб ҳар йили апрель ойида «Интеллектуал ҳафталик» тадбири ўтказилиб, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларга мотивация бериш мақсадида машҳур олимлар, жумладан, Нобель мукофоти соҳиблари билан учрашувлар ташкил этилиши, шунингдек «Заковат» ва бошқа интеллектуал ўйинларининг ҳудудий ва республика босқичи ғолибларини ўз мутахассислиги бўйича кадрлар заҳирасига олиш ҳамда раҳбарлик лавозимларига тайинлаш амалиёти йўлга қўйилиши замирида ёшларга берилаётган имкониятларнинг нақадар инновацион эканлигини кўришимиз мумкин.
Албатта, 2022 йил бошидан буён ёшлар масалаларига бағишланган бир неча видеоселектор йиғилишидан кейинги қарорлар барча таьлим муаассасалари қатори олий таьлим олдига ҳам қатор вазифаларни қўйди. Юқоридаги вазифалардан келиб чиқиб, Наманган муҳандислик-қурилиш институтида ҳам ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш, билимдон ёшларни интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган йул харитаси ишлаб чиқилди ва қуйидаги асосий йўналишлар белгилаб олинди:

  • миллий ғоя тарғиботи ва ватанпарвар ёшларни тарбиялаш;

  • ёшларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, миллий ва умум инсоний қадриятларга содиқлик руҳида тарбиялаш;

  • ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этилишининг олдини олиш;

  • иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш ишларини тизимли йўлга қўйиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш;

  • маҳаллаларда тарғибот тадбирларини ташкил этиш, кенг қамровли ислоҳотларда ўқитувчи ва талабаларнинг фаол иштирокини таъминлаш ҳамда ҳунарманд талабаларни бўш вақтида бандлигини таъминлаш;

  • ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш.

Ушбу йўналишлар асосида Наманган муҳандислик-қурилиш институти маънавият ва маърифат кенгаши ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Наманган вилояти бўлими билан ҳамкорликда 2021 йилда амалга ошириладиган ишлар режаси ишлаб чиқилди. Ҳозирда бу режа асосида ёшлар билан ишлаш, маънавий-маърифий ишларни самарали ташкил этиб борилмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, иқтидорли ёшларнинг мантиқий билимларини оширишга, уларни саралаш ва интеллектуал ўйинларга кенг жалб қилишга, ушбу ўйинлар ташкил қилинишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва зарур шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Шунингдек, аҳолининг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш, Давлатимиз ривожига ўзининг самарали хиссасини қўша олувчи иқтидорларни излаб топиш ва уларни қобилиятларини ривожлантириб бўйича самарали ишлар ташкил этиб борилмоқда.
Айниқса талаба ёшларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этишда, уларни иш билан таъминлаш масаласи энг кутилган қарорлардан бири бўлди. Чунки, талабаларнинг бўш вақтларида иш билан таъминланиши бир қанча омилларда ўзининг ижобий натижаларини беради. Хусусан, оилага кўмакчи, ўзининг шахсий эҳтиёжлари, бекорчи вақт хисобига турли нохуш оқибатларни олдини олиш, иш жараёнида тажрибанинг ошиши ва бошқа омиллар ҳисобига ёшларимиз тарбияси ҳам катта ижобий ўзгаришларга эришишимиз мумкин бўлади.


Ёшлар масалалари ва маънавий-марифий ишлар бўйича биринчи проректор Жакбаров Одилжон Отамирзаевич
Download 24,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish