Оилали талаба қизларнинг оилавий ҳаёт ҳақидаги фикрлари.
2-жадвал
Т.Р.
|
А
|
Б
|
В
|
1.
|
17
68%
|
5
20%
|
3
12%
|
2.
|
20
80%
|
-
|
5
20%
|
3.
|
5
20%
|
5
20%
|
15
60%
|
4.
|
12
24%
|
20
40%
|
18
36%
|
5.
|
15
60%
|
3
12%
|
7
28%
|
6.
|
4
16%
|
6
24%
|
15
60%
|
7.
|
2
8%
|
10
40%
|
13
52%
|
8.
|
1
4%
|
20
80%
|
4
16%
|
9.
|
16
64%
|
7
28%
|
4
8%
|
10.
|
18
72%
|
7
28%
|
-
|
11.
|
10
40%
|
2
8%
|
13
52%
|
12.
|
15
60%
|
4
16%
|
6
24%
|
13.
|
-
|
22
88%
|
3
12%
|
14.
|
-
|
19
76%
|
6
24%
|
Жадвалдаги сонларнинг тахлили шуни кўрсатадики, талаба қизларнинг аксарияти яъни 68 фоизи биринчи фарзанди туғилганидан сўнг иш фаолиятини бошлашни, 20 фоизи эса оилада ҳар қандай ҳолат бўлганда ҳам ўз касбини сақлаб қолишини, фақат 12 фоиз талаба қизларимиз оила қургандан сўнг касбий фаолият билан шуғулланишни истамаслигини билдиришди. Бундай истакни билдирган қизлар касбий фаолиятдан кўра фақат оила ва уни асраб қолиш муҳимлигини таъкидлашди. Талаба ёшлар ичидан 80 фоизи фарзандларининг сони иккитадан ошмаслигини таъкидлашди, бу эса уларда репродуктив установкалар яхши шаклланганлигидан далолат беради. 20 фоиз талабалар эса фарзанд кўришни фақат турмуш ўртоғининг ихтиёри билан амалга ошишини белгилашди.
Одамлар даврасида турмуш ўртоғининг бошқаларга қизиқишига нисбатан 60 фоиз талаба қизлар хафа эканлигини билдирмасдан муносабатда бўлишлигини белгилашди, бу эса уларнинг оилавий муносабатлар жараёнида психологик билимга эга эканликларидан далолат беради. Лекин 20 фоиздан иборат бўлган қизлар ўша заҳотиёқ бошқалар билан гаплашиш ва жанжал кўтариш истагини билдиришди. Улар ўтказилган суҳбат ва тренинг машқлари натижасида бундай ҳолат турмуш ўртоқлар ўртасида фақат салбий муносабатлар шаклланишига олиб келиши мумкинлигини англаб етишди.
Рашк борасидаги талаба қизларнинг фикрлари бизни анча қаноатлантирди. Чунки уларнинг 40 фоизи рашкчи эмас, 36 фоизи ўз шеригига ишонади. Лекин сабабсиз ҳам рашк қилиши мумкин бўлган 24 фоиз қизларга бу борадаги психологик маслаҳатларни бердик ва уларнинг рашк борасидаги фикрларига ойдинлик киритишга муваффақ бўлдик.
Оилада эр-хотин ўртасида вужудга келиши мумкин бўлган зиддиятли ҳолатларда ўзбек менталитетига хос тарзда шаклланган билимлар қизларимизнинг 60 фоизида учради, улар бундай вазиятда албатта ён беришликларини айтишди.
Оилада барча оила аъзоларининг кўнглини олиш йўларидан бири бу қизларнинг пазандалик сирларидан яхши воқиф бўлишликлари ҳисобланади. Чунки, ширин ва чиройли тайёрланган турли таомлар ёрдамида ҳам уларнинг қалбига йўл топиш мумкин. Бу борадаги талаба қизларнинг билимдонлиги 60 фоиз кўрсаткични берди. Ёш оила вакиллари ўртасида таом пиширишни хали ўрганиб улгурмаганлари ҳам мавжуд эканлиги бизни ажаблантирди (16 фоиз). Уларнинг аксарияти оилада кичик фарзанд эканликларини рўкач қилишди. Лекин оила бахтининг бутун бўлишини хоҳлаганликлари учун улар ҳам албатта пазандачилик тўгаракларига аъзо бўлишликларини билдиришди.
Ҳар бир инсоннинг ўз ички дунёси ва унда мавжуд бўлган сирлари бўлади. Бундай сирларни сақлай олиш борасидаги қизлар фикрига мурожат қиладиган бўлсак уларнинг 52 фоизи айрим нарсалар ҳақида сир сақлаш имкониятига эга эканликларини айтишди. Шу билан бир қаторда одамларнинг севимли машғулотига айланган ўз хоббиси ҳам бўлади. Бундай машғулотлар инсоннинг бўш вақтини сермазмун ўтишига ёрдам беради. Буни тўғри анлаган талаба қизларнинг 80 фоизи шеригининг бирон бир машғулотни яхши кўришига нисбатан ижобий муносабатни билдириб, у машғул пайтда мен ҳам севимли ишим билан машғул бўламан, деган фикрни билдиришган.
Кўпчилик ёшларимиз, айниқса муваффақиятли ҳолларда тарбия топган ёшлар, аксарият ҳолларда ўзларининг оилавий ҳаётлари учун ўз ота-онаси оиласини идеал қилиб оладилар. Шундай ёшларимизнинг 64 фоизи ота-онасининг никоҳдаги ҳаётини аъло даражада баҳолашди.
Шеригиннинг танлаган касбига нисбатан муносабатини аниқлашда қизларнинг 72 фоизи ҳар бир одам ўз касбида ўсиши керак деб ҳисоблади. 28 фоиз қизлар эса шеригининг профессионал мўлжаллари билан қизиқмаслигини билдирди.
Агар шеригингиз кийиниш бўйича сиздан фарқ қилса нима қиласиз? деган саволга респондентларнинг 52 фоизи менинг дидимга ёқишини кутаман, 40 фоизи ён бераман, чунки бу унга ёқади, 8 фоизи компромисслик қиламан, ёқмаса ҳам ёқди дейман каби фикрларни билдиришди.
«Синов никоҳ»ига муносабат билдиришда талаба қизларнинг 60 фоизи ўз норозиликларини билдиришди, 24 фоизи муносабат билдиришга қийналди, 16 фоизи эса бир-бирини билиш учун яхши имконият деб ҳисоблади. Бу жараённи қизларга никоҳгача бир-бирларини таниш ва билиш билан боғлаб тушунтирилганда бошқача муносабат вужудга келди, яъни улар ўз турмуш ўртоғининг шахсий психологик хусусиятлари ҳақида билимга эга бўлишлик албатта, оилавий ҳаётдаги турли вазиятларда қўл келиши мумкин деган фикрга келишди.
Эркак ёки аёлнинг никоҳдан аввал ўзгалар билан алоқада бўлишлигини респондентларнинг 88 фоизи қоралади фақат 12 фоизигина ўз муносабатини аниқ намоён қила олмади.
Сизга хиёнат қилишса кечирасизми? саволига талаба қизларнинг аксарияти ҳеч қачон (76%и), бу вазиятга боғлиқ жавобини (24 %и) танлади.
Эсини таниганидан бошлаб эртаклар руҳида, бадиий фильмлар, романлар, афсона, ривоятлар руҳида тарбияланган ёшларимизда ҳамма вақт ҳам оилавий ҳаёт ҳақида тўғри тасаввурлар шаклланавериши мумкин эмас. Оммавий ахборот воситалари орқали, телекўрсатувлар, радиоэшиттиришлар орқали ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш борасида берилаётган материалларда, оилавий ҳаётни бир ёқлама фақат ижобий томондан талқин қилиш ҳоллари кўп кузатилади. Бу каби ҳолатлар ёшларда оилавий ҳаёт ҳақидаги тасаввурларини нотўғри шаклланишига сабаб бўлиши мумкин.
Ёш оила вакилларида оилавий муносабатлар бўйича билимларни мувофиқлаштириш мақсадида улар билан тренинг ўйинларини ташкил этдик. Булар «Хушомад қилиш» ва «Интервью» ўйинлари бўлиб, тренинг машғулотларидан мақсад талабаларни оилавий муносабатлар жараёнида эмоционал тўсиқларни бартараф этишга, ўзгалар билан самимий муносабатда бўлишга ўргатиш, оилавий муносабатлар жараёнида мулоқот малака ва кўникмаларини ҳамда муомала маданиятини шакллантиришдан иборат. «Хушомад қилиш» тренинги давомида талабалар ўз хоҳишлари билан қайнона, келин, куёв, қайнисингил каби ролларга бўлиндилар. Сўнг навбат билан бир-бирларига самимий тарзда, чиройли сўзлар билан хушомад қилдилар. Бошловчи ва қолган гуруҳ аъзолари уларнинг ўзини тутиши, суҳбатдош билан муомаласи, мимикаси, хатти-ҳаракатларини кузатиб туришди. Ўйин сўнггида кузатувчилар томонидан иштирокчиларнинг ролларни қандай бажарганликлари таҳлил қилинди ва керакли маслаҳатлар берилди. Роллар ўйин давомида алмашилиниб турилди.
«Интервью» ўйинида бошловчи талабага журналист сифатида турли оила аъзоларидан қайнона, қайнота, куёв, келин, овсин, қайнона, қайнисингил ва ҳоказолардан интервью олиниши кераклигини айтди ва ўзи бир талабани шу ролга тавсия этди. Суҳбат мавзуси кечки овқатни тайёрлаш, рўзғорга керакли нарсаларни ҳарид қилиш, меҳмонга бориш, туғилган кунни нишонлаш каби ҳолатлар билан боғлиқ тарзда танланди. Ўйин таҳлилида бажарилган ролларга нисбатан кузатувчиларнинг фикрлари билдирилди. Юқоридаги каби ўйинлар ёш оила вакиллари онгида оилавий муносабатлар бўйича ҳаётий билимларни ривожланишига ёрдам беради.
Оиладаги катта ёшли оқил кишилар ёшларга ҳаётда кўприк бўлмоғи, уларнинг босиб ўтган кўп қиррали ҳаёт йўли мустақил, етук бир шахс сифатида қабул қилиб, оилавий ҳаётнинг паст-баландлари ҳақида тўла-тўкис маълумотлар бериши мақсадга мувофиқдир. Токи ёшларимизнинг оилавий ҳаётлари пойдеворига қўяётган илк ғиштлари тўғри ва мустаҳкам бўлсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |