Ёш оилаларни қўллаб қувватлашнинг ижтимоий психологик усуллари



Download 397,5 Kb.
bet11/16
Sana08.04.2022
Hajmi397,5 Kb.
#536077
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Барно

II боб юзасидан хулоса.
Мустақиллик тамойиллари ва ахлоқий меъёрлар асосида ривожланиб бораётган оилаларда ахлоқий мсуносабат маданиятини, оила аъзолари ўртасида очиқ кўнгиллик, хушфеъллик, ростгўйлик, мурувват, орият, камтарлик, босиқлик каби хислатларни кундалик ахлоқ меъёрига айлантириш лозим. Алломаларимиз таъкидлаганларидек, инсон оила, жамиятда комиллик ва мукаммал ахлоқий фазилатларга фақат яхши ақл, яхши хулқ, яхши билим, яхши сўз ва яхши ниятлар уйғунлашиши орқали эришади. Бу фазилатлар оилада етакчи аҳамият касб этади. Уни ахлоқий бурч, ижтимоий мажбурият, ички эътиқодга айлантирсак, фазилатлар ҳаёт қоидаси, фаолият ва муносабатлар мезони бўлиб хизмат қилади.
Оилада эр-хотиннинг бир-бирига ҳамдард бўлиши, муаммоларни ўзиникидай қабул қилиши ўзаро ишончни мустаҳкамлайди. Кўпчилик эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликлар арзимаган нарсадан бошланади. Бир-бирини тушунмай қаттиқ-қуруқ гаплар айтилади. Натижада орага совуқчилик тушиб, меҳр-оқибат кўтарилади. Бу икки томонда ҳам муомала маданияти етишмаганидан дарак беради. Шундай ҳолларда икки кишидан бири оғирлик қилса, ширин гапирса олам гулистон. Жуфтининг кўнглини оғритган томоннинг иккинчи томондан узр сўраши ўртада ғуборни қолдирмайди, бир-бирларига яна қадри ошиб ҳурмат топади. Инсонлар бир-бирларидан фарқ қилишади, лекин эр-хотин бир-бирининг характерини ўзгартиришга эмас, бир-бирига мослашишига ҳаракат қилишса низолардан йироқроқ бўлишади.
Қадрли, севимли кишиларнинг бир-бирларига ён бериши, ҳурматда бўлиши, босиқлик, ширинсўзлик, мулозамат, кўнгилни кенг қилиш, гапни яхши томонга буриш, хасрат, гина-кудратдан йироқ бўлиш билангина бахтни асраб қолиш мумкин.
Хулоса.
Ёшларни ўзи қурган янги оиласи учун ғурур ва масъулият ҳиссини, ота-онага, кекса авлод вакилларига ҳурмат-эҳтиром, халқимизнинг бой маънавий қадриятларига ҳурмат руҳида, бола тарбиялашга интилиш туйғулари каби фазилатларни шакллантириш мақсадида қатор маънавий-маърифий, тарғибот-ташвиқот ишларини мунтазам равишда ўтказилишига эришиш ва унга ёшларнинг ўзларини фаол жалб этиш яхши самара беради. Ёш оила вакилларида замонавий турмуш маданияти кўникмаларини шакллантириш, замонавий оила юритиш, бола тарбияси илмини эгаллашларини ташкил этиш учун маҳаллаларда “Ёш оила мактаби”, “Ота-оналар университети” кабилар фаолиятини такомиллаштиришга эришиш лозим.
Оилали талабаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларни тиббий ва жисмоний, руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида олий ўқув юртлари саломатлик марказлари ва психолог хизматлари фаолиятини кенгайтириш лозим. Ёш оила вакилларининг бўш вақтларини унумли режалаштириш ва ўтказишга ўргатиш, ёшларни маънавий ва мафкуравий ўсишига хизмат қиладиган тадбирларда уларнинг фаоллигини ошириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Download 397,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish