Биртекис (ритлшк) биопотенциаллар хар 1 сониядаги тебранишлар сони, тезлиги, амплитудаси ва конфигурацияси билан ифодаланилади.
Риптлар: 1 сониядаги тебранишлар сони:
Алфа-ритм 8-12
Тез тебранишлар:
Бета-ритм 13-25
Гамма-ритм 25-30 дан купрок
Суст тебрапишлар:
Делта-ритм 1-3
Тета-ритм 4-7
Алфа-ритм тезлиги намуна сифатида хисобланиб бу ритмга нисбатан бошка ритмлар таккослаб аникланади. Нормал холатда тебранишлар амплитудаси аниклаш шароитига боглик равишда узгариб туради. Мисол, бета-тебраниш амплитудаси алфа-тебранишига нисбатан 4-5 маротаба кам булади.
Ритмлар: Конфигурациялар:
Алфа-ритм синусоидасимон
Бета-ритм уткир тепалари борлиги сабабли
учбурчак шаклига якинлашади
Гамма-ритм бу тебранишлар суст тебранишлар
устига жойлашиб, ЭЭГда
изоэлектрик чизикнинг хам тепасига ва остига жойлашади
Делта-ритм,
Тета-ритм хар турли синусоидасимон,
юмалок, уткир шаклида
Текис эмас (норитмик) тебранишлар айрим ёки гурух шаклида учрайди. Улар куйидаги тулкинларни уз ичига олади: а) уткир тулкинлар -асоси кенг ва тепаси уткир, 30-40 мс давомли, амплитудаси эса турли хил
тебранишлар; б) уткир чуккили тебранишлар майда уткир тулкинларга ухшаб 10-20 мс давом этадиган; в) тез - синхрон тебранишлар -- 10 мс ва ундан камрок давом этадиган; г) пароксизмал активлик ЭЭГда одатдаги тулкинлардан тезлик ва амплитудаси билан ажралиб, бирданига пайдо булувчи тулкинлар гурухи. Пароксизмал активлик уткир ва суст тебранишлар гурухи ёки турли хил тулкинлар комплекслари (масалан, «чукки ва суст тулкин» комплекси) билан белгиланади.
ЭЭГнинг мухим тахсили махсус индекс, яъни ритмларнинг бир бирига фоизлар нисбатлари билан аникланади. Бу индекслар ЭЭГда 3 м/сония тезликда хар бир 1 метр кисмида ёки 30-60 сонияда чизилган тебранишлар оркали хисоблаб чикарилади.
Соглом одам ЭЭГсида одатда алфа-ритм кузатилади, аммо баъзида бета-ритм устунлиги хам учраши мумкин. Айрим кам холларда суст тулкинлар ва ягона чуккили тулкинлар хам учраши мумкин. Жуда кам микдорда делта-тулкиндар учраши мумкин.
Соглом одам ЭЭГ сида миянинг турли кисмларида хар хил электр активлиги (регионар фарклар) кузатилиши мумкин. Мисол, алфа-ритм купинча миянинг орка томонида, тез ёки суст тулкинлар эса мия олдиндаги кисмларда кузатилади.
ЭЭГдаги узгаришлар факат бир неча касалликларнинг дифференциал-ташхиси учун ахамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |