Ерларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш – ер фондини давлат томонидан бошқариш функцияси сифатида
7 - мавзу
1-жадвал маълумотлардан кўринадики, республика ер фондини ер тоифалари бўйича тақсимланиши бир хилда эмас. Эгаллаган ер майдони ва халқ хўжалигидаги ахамияти бўйича асосий ер тоифаси бу қишлоқ хўжалик ерлари бўлиб, улар умумий ер майдонларининг 45.48%ни эгаллайди. Ўрмон фонди ерлари 21.72%, саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадлар учун ажратилган ерлар 2.02%ни ташкил этади. Ер майдонларининг анчагина катта қисмини, яъни 28.25%ини захирадаги ерлар ташкил этади. Шу билан бир қаторда қайд этиш зарурки, республика ягона ер фондини вилоятлар бўйича тақсимланиши хам турлича миқдорлардадир. Республика ер майдонларини вилоятлар бўйича тақсимланиши тўғрисидаги маълумотлар 2 жадвалда келтирилган. Ушбу жадвал маълумотларига кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар вилоятлар ер фонди таркибида энг йиоик майдонларни эгаллаган. Шаҳарлар, шаҳар типидаги посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг ерлари (қишлоқ хўжалик ерлари тоифасида ҳисобга олинган қишлоқ ахоли пунктларидан ташқари) умумий майдоннинг 0,49%ни ташкил этади. Бу ерларнинг асосий қисми аҳолиси зич жойлашган вилоятларга тўғри келади. Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерларнинг аксарият қисми Қорақолпоғистон Республикасида, Наманган ва Фарғона вилоятларида жойлашган. Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларидаги ерлар 0,17%ни ташкил этгани холда уларнинг аксарият майдонлари Жиззах ва Навоий вилоятларига тўғри келади. Тарихий маданий мақсадларга мўлжалланган ерлар ҳам катта аҳамиятга эгадир. Бу ерлар майдони унча катта бўлмасада (0,02 минг гектар ), бу ерлар алоҳида муҳофаза қилинадиган ва қўриқланадиган ерлар қаторига киради. Давлат ва бошқа ўрмон хўжалиги корхоналари ва ташкилотларига ажратилган ерлар жами ер майдонининг 19,5%ини ташкил этади. Ўрмон хўжалиги ер майдонларининг катта қисми Қорақолпоғистон Республикасига (27,1%), Навоий вилоятига (19,2%) ва Тошкент вилоятига (38,4%) тўғри келади. Андижон, Сирдарё, Фарғона ва бошқа вилоятларда бу майдонлар анчагина кам. Ер ҳисоби маълумотларига қараганда, сув фонди ерлари умумий майдоннинг 1,83%ни ташкил қилади. Маълумотларидан кўринадики, бундай ерларнинг катта қисми Жиззах ва Навоий вилоятларида жойлашган. Юқорида қайд қилинганидек, республикадаги мавжуд ер майдонларнинг 23,43%ини заҳира ерлари ташкил этади. Бу ерлар қишлоқ хўжалиги учун яроқсиздир ва бугунги кунга қадар бошқа мақсадлар учун ажратилмаган ерлардир. Бундай ерлар Қорақолпоғистон Республикасида, Навоий ва Хоразм вилоятларида катта майдонларни эгаллайдилар. Бундай ерлар қишлоқ хўжалиги ривожланган вилоятларда майдонларнинг кам қисмини ташкил этади. Халқ хўжалигининг турли тармоқларига ер давлат томонидан турли хўжалик мақсадлари учун тақсимланади. Ер майдонларининг таркиби республика вилоятларида ер фондидан фойдаланиш усулларини кўрсатиб туради (2-жадвал). 2-жадвалдаги маълумотлардан кўринадики, қишлоқ хўжалик ерлари умумий ер майдоннинг 57,7%ини, уларнинг хам анчагина қисмини, яъни 47,0%ини яйлов ерлари ташкил этади. Баъзи вилоятларда, масалан Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида умумий ер майдоннинг аксарият қисмини қишлоқ хўжалик ерлари эгаллайди, Фарғона ва Тошкент вилоятларида қишлоқ хўжалик ерлари, аксинча кам. Республика бўйича асосий қишлоқ хўжалик ери ҳисобланган экин ерлари умумий ер майдонларининг 9,7%ини ташкил қилади. Ваҳоланки, экин ерларининг улуши Сирдарё, Андижон, Фарғона ва Хоразм вилоятларида жами қишлоқ хўжалик ерларининг катта қисмини ташкил этади. Кўп йиллик дарахтзорлар (боғлар, узумзорлар, тутзорлар, мевали кўчатзорлар) республика ер майдонларининг 0,8%ини ташкил қилади. Бундай ерларнинг катта майдонлари Андижон, Фарғона, Наманган ва Самарқанд вилоятларида жойлашган. Республика миқъёсида ўтлоқлар ва яйловлар майдонлари ҳам бир хил тақсимланган деб бўлмайди. Улар майдонларининг миқдорларига, ерларнинг сифатига ҳудудларнинг табиий иқлими, ерларнинг хусусиятлари катта таъсир кўрсатади. Бундан ташқари бунга жойнинг ижтимоий иқтисодий, сиёсий, тарихий, иқлимий ва бошқа шароитлар таъсир кўрсатган. Улар ерларнинг сифатига ва тупроқларнинг хусусиятларига хамда бошқа омилларга хам боғлиқдир. Навоий, Бухоро ва Самарқанд вилоятларининг умумий ер майдонларининг таркибида яйловлар ва пичанзорлар катта улушни ташкил этади. Андижон, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида яйлов ва пичанзорлар бор йўғи 3,4 – 5,4%ни ташкил этади. Эгаллаган майдонларига ва халқ хўжалиги аҳамиятига кўра қишлоқ хўжалик ерлари республика ер фондининг асосий тоифаси ҳисобланади. Бу ерлар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида фойдаланилиши учун қишлоқ хўжалик кооперативлари, қишлоқ хўжалик ташкилотлаига ва Ўэбёкистон Республикасининг фуқаролари ўртасида тақсимланган. Download 33,53 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |