Ҳурмат билан,
“Паркент-фарм” ЭИЗ ДУК директори Т.Ортиқов
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори С.Кариеавга
Тошкент вилояти махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарини фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Маъмурий Кенгашига
Сизга маълумки, Тошкент вилояти эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича маъмурий кенгашининг 2018 йил 23 июндаги 16-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида Паркент тумани Хокимининг 2018 йил 2 июлдаги 1699 сонли қарори қабул қилинган ҳамда лойиха ташаббускори “RENMIN HEALTH CARE” МЧЖ га “Паркент-фарм” ЭИЗ худудидан 2,15 Га ер майдони ажратиб берилган. “RENMIN HEALTH CARE” МЧЖ асосий иш фаолияти тайёр дори воситалари ишлаб чиқариш лойихасини жойлашлаштириш бўйича инвестиция буюртманомаси маъқулланган бўлиб, “Паркент-фарм” ЭИЗД ДУК ва “RENMIN HEALTH CARE” МЧЖ ўртасида “Паркент-фарм” ЭИЗ ҳудудида инвестициялашни амалга ошириш тўғрисидаги Битим имзоланган, ҳамда тайёр дори воситалари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш учун “Паркент-фарм” ҳудудидан 2,15 Га ер майдони ажратилган, ҳамда лойиҳанинг ишга тушиш муддати 2019 йилнинг II-чорагига белгиланган эди. Лойиҳа ташаббускори чет эллик инвестор билан шартнома тузган ҳолда МЧЖни қўшма корхона шаклига ўзгартириш эвазига қўшимча
1,3 млн.доллар тўғридан тўғри ҳорижий инвестиция киритиш истагида харакатларни амалга оширди. Лойиҳа ташаббускори томонидан киритилиши белгиланган инвестиция 1,974 млн доллар (шундан, 0,438 минг доллар ўз маблағи, 1,46 млн.доллар тўғридан-тўғри ҳорижий инвестиция) миқдорида киритилди, аммо корхонани қўшма корхона кўринишига ўтказилишидаги, ҳамда теҳнологик асбоб ускуналарни етказиб берилишидаги кечикишлар туфайли лойиҳа ўз муддатида ишга тушмади ва Маъмурий кенгашнинг 2020 йил 9-мартдаги 61-сонли йиғилиш баёни билан лойиҳанинг биринчи босқичи 2020 йилнинг июн ойи якунига қадар узайтирилди. Бироқ, белгиланган муддатга келиб корхона томонидан сезиларли ишлар амалга оширилмай қолди, бу эса ўз ўрнида кенгаш аъзолари ва кенгаш ишчи гуруҳи томонидан қайта ўрганиб чиқилиб, Маъмурий кенгашнинг 2020 йил
26 июндаги 68–сонли йиғилиш баёни, ҳамда Паркент тумани ҳокимининг 2020 йил 23 октябрдаги 1252–сонли қарори билан лойиҳани амалга ошириш учун ЭИЗ ҳудудидан ажратилган 2,15 Га ер майдонидан самарали фойдаланилмаётганли сабабли 0,5 Га қисми ЭИЗ захирасига қайтарилди.
Маъмурий Кенгаш ва дирекция томонидан яратилган имкониятлар, ташаббускор томонидан дирекцияга берган маълумотларни хисобга олганда “RENMIN HEALTH CARE” МЧЖнинг тайёр дори воситалари ишлаб чиқариш лойиҳаси бугунги кун холатига махсулот ишлаб чиқариётган бўлиши керак эди, ваҳоланки лойиҳа доирасида хисоботда бугунги кун холатига ўзлаштирилган маҳсулотлар 1,974 млн доллар деб берилишига қарамай, 4 ой мобайнида сезиларли ўзгариш кузатилмади. Дирекция томонидан қайта-қайта огоҳлантиришларга қарамай ташаббускор томонидан лойиҳани тез фурсатларда қолган ишларини якунлаб, белгиланган тармоқ жадвалига мувофиқ чора-тадбирлар кўрилмади. “Паркент-фарм” эркин иқтисодий зона дирекцияси ДУК раҳбарияти, лойиҳа доирасида мавжуд техналогияларни монтаж ишларини якунига етказмаганликлари ва тайёр дори воситалари ишлаб чиқариш лойиҳаси тасдиқланган тармоқ жадвалидан ортда қолганлигини инобатга олиб, ушбу имзоланган инвестициялашни амалга ошириш тўғрисидаги Битим шартларини (ҳусусан, Битимнинг 2.3 бандини) белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминламаганлиги, Битим шартлари тўлиқ бажарилмаган деб топилиб, махсус иқтисодий зона қатнашчиси мақомида қолиш ёки қолмаслиги юзасидан Маъмурий Кенгашнинг навбатдаги йиғилишида Кенгаш аъзолари, бириктирилган банк мудасаддилари, лойиҳа ташаббускорлари иштирокида кўриб чиқилишида амалий ёрдам беришингизни сўрайди.
(Огохлантириш хатлари илова қилинади)
Do'stlaringiz bilan baham: |