Директор Т.Ортиқов
Тошкент вилояти Паркент тумани хокимлиги молия бўлими мудири
в.в.б. Ё.Абдухамидовга
“Паркент-фарм” ЭИЗД ДУК Сизнинг 2021 йил
21 сентябрдаги №01-20-249/27-02-32/-281 сонли хатингизга жавобан Сизга ЭИЗ ходими томонидан мавжуд мол-мулк ва ер солиғидан қарздорлик суммаси белгиланган тартибда тўланганлигини маълум қилади.
Тўлов қайдномалари илова қилинади.
Илова: _______ вароқда
Директор Т.Ортиқов
“IMPERIAL INVEST”
MCHJ директорига
“Паркент-фарм” эркин иқтисодий зона дирекцияси ДУК раҳбарияти Сизнинг 2021 йил 7 сентябрдаги 153 – сонли хатинигизга жавобан,
“Паркент-фарм” эркин иқтисодий зонасига олиб кирувчи автомобил йўлининг “Паркентсой” дарёси билан кесишиш нуқтасида “Паркентсой” устидан олиб ўтувчи янги қурилган кўприк ёнидан газ тармоғи қувурини шаҳарсозлик талабларидан келиб чиқиб, тортиб олиб ўтишингизга дирекциянинг ҳеч қандай эътирози йўқлигини, ҳамда келажакда ушбу газ қувури билан боғлиқ муаммолар ечимини ўз зиммангизга олишингиз лозимлигини маълум қилади.
Директор Т.Ортиқов
ОАТБ “АГРОБАНК”
Паркент тумани
филлиали бошқрувчисига
“Паркент-фарм” эркин иқтисодий зона дирекцияси ДУК раҳбарияти Сиздан, ишчи ҳодимларимизга иш ҳақи тушириш учун пластик картаси олишда амалий ёрдам беришингизни сўрайди.
Директор Т.Ортиқов
Тошкент вилояти
эркин иқтисодий зоналар
ва кичик саноат зоналари
Маъмурий Кенгашига
Сизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 декабрдаги “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5600-сонли Фармони, ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 февралдаги 604-сонли Қонунига асосан “Паркент-фарм” эркин иқтисодий зонасида “TAB MED PHARMA”МЧЖнинг “Тайёр дори турлари, таблеткалар, капсулалар, САШЕ пакетдаги дорилар ва ампулаларда инъекцион дорилар ишлаб чиқариш”ни ташкил этиш лойиҳаси Тошкент вилояти Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари Маъмурий Кенгашининг 2 апрел 2021 йилдаги 82-сонли мажлис баёнига асосан маъқулланган эди.
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 февралдаги 604-сонли Қонуниниг (“Махсус иқтисодий зонанинг иштирокчиси мақомини олиш” 8-боб, 29-моддасига асосан ЭИЗ иштирокчиси мақомини олиш тартиби белгилаб қўйилган.
Ҳозирги вақтга қадар инвестор томонидан инвестиция битимини тузилган бўлишига қарамай, Республика Маъмурий Кенгаши томонидан белгиланган миқдордаги бир марталик аъзолик бадали тўланмаган. 2020 йил 17 февралдаги 604-сонли Қонунга асосан ЭИЗ иштирокчиси мақомини олиш учун ЭИЗ жойлашган жойдаги рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи ташкил этаётган тадбиркорлик субъектини юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш учун ёки инвестор томонидан илгари ташкил этилган тадбиркорлик субъектини қайта рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим этиши, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдордаги тўловни тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаганлиги сабабли Дирекция томонидан бир неча бор огоҳлантириш хатлари юборилган.
“Паркент-фарм”ЭИЗ дирекцияси раҳбарияти, юқоридагиларни инобатга олиб, Сиздан ушбу инвестиция лойиҳасини истиқболли лойиҳалар рўйҳатидан чиқаришингизни сўрайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |