2021 йил чиқувчи хатлари йил якуни билан ёпилади!!!
№ ТЗ-______
«_____» _________2021 йил
№74 Тошкент вилояти
“Сув-таъминот”
Давлат унитар корхонасига
Нусхаси: Паркент туман
“Сув таъминот” бўлимига
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 майдаги
ПФ-5032-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Паркент туманида “Паркент-фарм” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилган. Ушбу фармонга асосан Эркин иқтисодий зоналар иштирокчиларининг барчаси учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, эркин иқтисодий зоналар ҳудудлари, шунингдек, уларнинг иштирокчиларининг ишлаб чиқариш майдонлари, тегишли ташқи муҳандислик-коммуникация билан кафолатли таъминланиши белгилаб ўтилган.
Бугунги кунда “Паркент-фарм” ЭИЗ ҳудудида жами 7 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Ҳозирда ЭИЗ ҳудудидаги ишлаб чиқариш корхоналари учун Д-159 диаметрдаги 2300 метр узунликдаги ичимлик суви қувурини тортиш ишлари амалга оширилган. Бироқ ушбу сув тармоғида тез-тез қувурларни ёрилиш ҳолатлари кўзга ташланмоқда. Мисол тариқасида айтиш мумкинки, жорий йил ноябр ойининг 19-20 саналарида тортилган сув қувурларида навбатдаги ёрилиш ҳолати юзага келди. Ушбу такрорий равишдаги ҳолатлар мавжуд лойиҳалар иш фаолиятини тўхтаб қолишига, бу эса ўз навбатида корхоналарнинг моддий зарар кўришлик эҳтимолларини вужудга келиб чиқишига, натижада ишлаб чиқарилиши режалаштирилган дори воситалари яроқсиз ҳолатга келишига катта сабаб бўлиши мумкин.
Лойиҳаларда дори воситаларини самарали ва сифатли ишлаб чиқаришлишини амалга ошириш учун ичимлик сувига катта эҳтиёж мавжудлигини инобатга олган ҳолда,“Паркент-фарм” ЭИЗ дирекцияси давлат унитар корхонаси раҳбарияти Сиздан, ушбу ҳолат юзасидан сув таъминотидаги жараёнларни тўлиқ ўрганиб чиқиб, зарурий чоралар кўрилишини қатъий назоратга олишингизни сўрайди.
Директор Т.Ортиқов
№73 “Алоқабанк”
АТБга
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 октябрдаги ПФ-6320-сонли Фармонига мувофиқ ЭИЗлар ҳудудида ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш белгиланган.
Мазкур электрон онлайн-аукциондан тушган пул маблағлари ЭИЗ дирекцияларининг махсус ҳисоб рақамларига ўтказилиши ва ЭИЗ ҳудудларида муҳандислик-коммунакиия тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларига йўналтирилиши белгиланган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, 22626 махсус ҳисоб рақамини очишда амалий ёрдам кўрсатишингизни сўраймиз.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2021 йил 23 октябрдаги 02-51-10949-сонли хатига (илова қилинади) асосан махсус ҳисоб рақамга келиб тушган тушумларни бошқа мақсадларда ишлатилиши қатъиян ман қилинганлигини инобатга олиб, хисоб рақамдаги маблағларнинг ишлатилиши назорати корхона зиммасида қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |