Эркин атмосферада содир бўладиган физик жараёнлар ва уларни ўрганиш усуллари билан



Download 452 Kb.
bet4/9
Sana03.06.2023
Hajmi452 Kb.
#948492
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
javoblar zondlash

Теодолит ШТ думалоқ сатҳга эга. Теодолит ШТ сатҳ бўйича қуйидагича ўрнатилади:
Теодолит трубасини қўл билан ушлаб, унинг юқори қисмини вертикал ўқи бўйлаб шундай бураш керакки, натижада сатҳ икки кўтарувчи винтларнинг ўртасида жойлашсин ва бу винтларни қарама-қарши томонга бураб, яъни бир вақтда алидадани бир четини кўтариб ва иккинчи четини пасайтириб пуфакчани сатҳнинг маркази билан учинчи винтдан ўтувчи чизиққа тўғриланади. Кейин учинчи винт билан пуфакчани сатҳ марказига келтирилади. Агар сатҳ тўғри ўрнатилган бўлса, теодолитни вертикал ўқи атрофида айлантирилганда ҳам сатҳ пуфакчаси марказдан четланмайди. Агар теодолитни вертикал ўқи атрофида айлантирилганда сатҳ пуфакчаси марказдан четланса, у ҳолда сатҳни ростлаш керак.
Думалоқ сатҳни ростлаш учун, теодолитни юқори қисмини вертикал ўқи бўйлаб шундай бураш керакки, натижада пуфакча марказдан кўпроқ четлансин. Кейин теодолитнинг корпусига ўрнатилган сатҳнинг винтларини бироз бўшатиб, унинг остига фольга қоғози шундай ўрнатилиши керакки, натижада пуфакча сатҳ маркази билан энг кўпроқ четланган ҳолати ўртасида аниқ жойлашсин. Бунга эришгач, кўтарувчи винтлар ёрдамида пуфакча сатҳ марказига келтирилади ва яна теодолитни юқори қисмини вертикал ўқи бўйлаб айлантирилади. Агар шунда ҳам пуфакча сатҳ марказидан четланган бўлса, у ҳолда юқорида келтирилган операция яна такрорланади.

12. Теодолитни ориентировкалаш


Азимут ҳисоби тўғри бўлиши учун, теодолитни горизонтал айланасини 0 га келтириб, шимолга йўналтирилган бўлиши керак. Теодолитни ориентировкалашнинг бирнеча усуллари мавжуд.
1. Буссол бўйича.
Теодолитни дунё томонларига шундай ориентировкалаш керакки, труба объективини шимолга йўналтирилганда горизонтал айланада 0 ни кўрсатсин. У ҳолда шарққа йўналтирилганда 90, жанубга – 180 ва ғарбга - 270 га тенг бўлади.
Стопор винтини чапга бураб горизонтал доирани бўшатилади. Трубани ушлаб, теодолитни вертикал ўқи атрофида магнит стрелкасининг учи, қутичанинг кўндаланг томонидаги қизил белги билан мос тушгунча айлантирилади. Кейин стопор винти билан қотирилади.
2. Мир (объект) бўйича.
Кузатиш жойидан яхши кўринадиган объектларга (труба, минора, усти найзасимон ишланган гумбаз ва ш.ў.) ориентировкалаш учун, горизонтал айланадаги белги объект азимутига келтирилади. Объект азимути кузатиш жойи учун аввалдан ўлчаб қўйилган бўлади. Кейин, стопор винтини чапга бураб горизонтал доирани бўшатилади. Трубани ушлаб, теодолитни вертикал ўқи атрофида объектга мос тушгунча айлантирилади. Кейин стопор винти билан қотирилади. Объектга ориентировкалаш теодолитни фақат доимо ўрнатилганда бажарилади.
3. Қутб юлдузи бўйича.
Очиқ юлдузли тунда объект сифатида азимути 0 га тенг бўлган Қутб юлдузидан фойдаланиш мумкин.
4. Қуёш бўйича.
Ҳақиқий туш пайтида теодолитнинг сояси, у ўрнатилган жойдан ўтган меридиан бўйича жойлашади. Теодолит сояси аниқ шимол томонни кўрсатади ва ундан объект сифатида фойдаланиш мумкин.

13. Аэрологик планшет А-30


Аэрологик планшет А-30 шаропилот кузатув натижаларидан олинган маълумотлар асосида атмосфера қатламларидаги шамолнинг йўналиши ва тезлигини график аниқлаш учун мўлжалланган (2.4-расм).
Планшет қуйидагилардан таркиб топган:
бир қисмида Молчанов номограммаси туширилган, асоси металлдан иборат доира (1);
номограмма марказига нисбатан айланадиган, планшет асос текислиги бўйлаб эркин кўчаоладиган, шаффоф чизғичдан иборат силжийдиган радиус (2);
ташқи айланаси градусларга бўлинган, радиус-чизғич устидан планшет асосига маҳкамланган ва номограмманинг маркази атрофида айланадиган шаффоф силжийдиган диск (3);
планшет асоси, силжийдиган радиус-чизғич ва дискларни бир-бирига ўзаро боғлайдиган бўйин (цапфа) (4);
планшетни сақлаш ва олиб юриш учун ғилоф.
Номограмма доирасининг ўнг ярим томонида 0 дан 90 гача шкалага эга бўлиб, аэрологик теодолитнинг вертикал лимб шкаласига мос тушади.
График ҳисобларни аниқроқ бажариш мақсадида бу шкала бурчакли масштабга нисбатан икки марта катталаштирилган бўлиб, яримдоира даражасининг ҳар бир бўлинмаси 0,5 дан иборат ва шкала ҳар 5 орқали рақамланган.
Номограмма доирасининг ўнг қисмида, маркази аэрологик теодолитнинг ўрнатилган жойи деб қабул қилиниб, номограмманинг марказидан шаропилотнинг горизонтал узоқлик проекцияси эгри чизиқлари маълум ҳисоб масштабида туширилган.
Эгри чизиқлар қуйидаги тенглама бўйича тузилган:

Download 452 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish