Ҳайз цикли
Аёлнинг жинсий йўлларидан циклик равишда ҳар ойда 4-6 кун давомида қонли ажралмалар келиши ҳайз деб аталади. У қон кетишнинг биринчи кунидан бошланади. Кўп аёлларда ҳайз кўриш оралиғи 23 кундан 35 кунни ташкил этади. Ҳайз, балоғат ёшидаги қизларда яъни 11-14 ёшлигидан бошланади. Бундан эрта ёки кеч келганда албатта шифокорга кўриниш керак.
Ҳар бир аёлда ўзининг ҳайз цикли мавжудцир. У қон кетишнинг биринчи кунидан бошланади. Кўпгина аёлларда ҳайз оралиғи 28 кун давом этади. Аммо баъзи бир аёлларда ушбу цикл 20 кун ёки жуда кам ҳолларда 45 кун давом этади.
Ҳайз цикли давомида эстроген ва прогестерон гормонларнинг миқцори ўзгариб боради. Ҳайз циклининг биринчи фазасида, асосан кўпроқ эстроген гормони ажралиб чиқади, бу эса бачадонининг шиллиқ қаватининг ўсишига сабаб бўлади. Шундай қилиб, агар аёл ҳомиладор бўлиб қолса, унинг бачадонининг шиллиқ қавати ўсиб, бола учун юмшоқ инни тайёрлайди.
Бачадонинг шиллиқ қавати тайёр бўлганда 14- кунда тухумдонлардан бири, битта тухум ҳужайрани ажратади. Ушбу жараён овуляция деб аталади. Тухумдондан ажралган тухум ҳужайра, бачадон найларидан бачадон томонга йўл очиб ўз саёхатини бошлайди. Айни пайтда агар аёл жинсий алоқада бўлиб қолса, тухум ҳужайра эркакнинг сперматозоиди билан учрашиши мумкин. Ушбу жараён уруғланиш деб аталиб, ҳомиладорлик вужудга келади. Шу вақтдан бошлаб, ҳомиланинг ривожланиши кузатилади.
Уруғланиш бўлмаса, овуляциянинг 12-14 кунидан сўнг, бачадондан қонли ажралмалар келади, яъни ҳайз яна қайтарилади. Бу жараён репродуктив ёшда (14-49 ёшгача) мунтаззам равишда давом этади. Ҳомиладорлик даврида ҳайз бўлмайди. Климактерик даврда (45-55 ёш) ҳайз цикли бузилиши мумкин, оралиғи узайиб, ҳайз келиши тўхтайди.
Циклнинг охирги 14 кунидан, ҳайз бошлангунга қадар, аёл танаси прогестерон гармонини ишлаб чиқаради. Прогестерон бачадоннинг шиллиқ қаватини қалинлаштириб, ҳомиладорликка тайёрлайди. Ҳайз циклининг кўп ойларида тухум ҳужайра уруғланмайди ва бачадон шиллиқ қавати кўчиб, янгидан эстроген ишлаб чиқаради ва бачадон шилимшиғининг янги ўсиш босқичи бошланади.
Хоҳлаган пайтда ва исталганча фарзанд кўриш оилани режалаштириш деб аталади. Фарзанд кўришни кечиктирмоқ учун, мавжуд бўлган бир нечта ҳомиладорликдан сақланиш услубларининг бирини танлаш мумкин. Бундай услублар оилани режалаштириш, болалар орасидаги даврни бошқариш усуллари ёки контрацепция воситалари деб ҳам аталади.
Контрацепция — бу исталмаган ҳомиладорлиқдан сақланадиган усулдир. Контрацепция воситаларидан самарали фойдаланиш учун, хар бир усул билан танишиб, афзаллик, камчилик томонлари хақида маълумот олиб, керак бўлса — эътиборга лойиқ маълумот билан танишиб, хар бир аёл ёки жуфтлик, исталган, саломатлигига зиён келтирмайдиган (баъзи ҳолларда эса — фойда кўрсатадиган) усулни танлашига хуқуқи бор.
Оилани режалаштириш усулларидан фойдаланишнинг бир нечта сабаблари бор.
Do'stlaringiz bilan baham: |