Erix Fromm. «Qalb ilmi»dan tush bilan bog’liq boblar & Rahmon Qo’chqor. Qalb ilmi egasi



Download 234 Kb.
bet3/5
Sana17.07.2022
Hajmi234 Kb.
#817323
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 5371034484013535296

Рамзий тил хусусиятлари
Айтайлик, сиз кимгадир оқ вино билан қизил вино таъмидаги фарқни тушунтирмоқчисиз. Бир қарашда бу жуда осон. Сиз бу фарқни яхши биласиз; нима сабабдан бу фарқни ўзгача тушунтириш осон эмас экан? Шунга қарамасдан, буни оғзаки тушунтириш жуда қийин. Охири, сабрингиз чидамасдан: “Сенга тушунтира олмаяпман, яхшиси, олдин қизил винони, кейин оқини татиб кўр. Ўшанда фарқига борасан”, дейишдан бошқа иложингиз қолмайди. Энг мураккаб машиналар тузилишини тушунтириб бера оласиз, лекин энг оддий таъмни тушунтириш учун айтганларингиз бекор кетади.
Ҳиссиётларингизни сўз билан ифодалаш қийин эканлигига дуч келганмисиз? Масалан, хаёлингиз паришон бўлиб, тушкунликка тушганингизда дунё кўзингизга қоронғу бўлиб кетади, амалда эса қўрқадиган ҳеч нарса йўқ. Ушбу ҳолатни дўстингизга айтгингиз келади, аммо ифода қилиш учун сўз тополмайсиз, қийналасиз, охири, ўзингиз ҳам амин бўласизки, айтганларингиз, бошдан кечирган ҳиссиётларингизга сира ўхшамайди, унинг нозик томонларини умуман тушунтира олмайсиз.
Кечаси уйқуда туш кўрамиз. Аллақандай катта шаҳар чеккасида турибсиз, тонг ёришмоқда, кўчалар кимсасиз, фақат сут ташувчи аравалар ўтмоқда, атрофдаги уйлар хароб ва бегона, таниш жойларга, келган манзилингизга қайтишнинг иложи йўқ. Уйғонгач, кўрган тушингиз ёдингизга тушади, дўстингизга тушунтирмоқчи бўлган ҳолатни эслайсиз. Қандайдир лаҳза орасида сизга ушбу кўриниш намоён бўлади. Кўрганларингиз у ҳақда эшитганларингиздан кўра ёрқинроқ таассурот қолдиради. Айнан ўша тушда кўрганларингиз ҳиссиётларингиз рамзи ҳисобланади.
Рамз нима ўзи? Кўпинча у “бошқа нарсаларга ишора” сифатида ишлатилади. Бу ўхшатиш қониқарсиз бўлса-да, шунга қарамасдан, агар гап кўриш, эшитиш, ҳид билиш, сезиш органларимиз билан боғлиқ ҳиссиётларимизни, фикрларимизни “бирор нарса” билан белгилаш ҳақида кетганда, қўлласа бўлади. Ушбу рамз ички оламимизнинг ташқаридаги қандайдир ифодаси. Рамзий тил шундай тилки, унинг ёрдамида ички ҳиссиётларимизни, кечинмаларимизни, нималар қилмоқчи эканлигимизни, нималар содир бўлаётганлигини моддий оламга билдирамиз.
Агар рамз “бошқа нарсаларга ишора қилувчи бошқа нарса” бўлса, принципиал савол туғилади: рамз билан уни ифодаловчи нарса ўртасида ўзига хос қандай алоқа бор?
Бу саволга жавоб беришдан олдин рамзларни уч турга ажратиш мумкин: шартли, тасодифий ва универсал. Улардан охирги иккитасигина ҳиссиёт органларимиз томонидан қабул қилинган ҳолатимизни ифода қилади, фақат улардагина рамзий тил элементлари бўлиши мумкин. Ҳозир буни тушуниб оласиз.
Шартли рамзлар улар ичидаги барчага маълум бўлгани, чунки уни оддий тилда ҳам ишлатамиз. Агар биз “стол” сўзини кўрсак ёки эшитсак, с, т, о, л ҳарфлари эса бошқа нарсаларни билдиради. Улар буюмни, яъни кўриш, ушлаш, фойдаланиш мумкин бўлган нарсани англатади. “Стол” сўзи билан буюм – “стол” ўртасида қандай алоқа бор? Қандайдир ички алоқа борми? Кўриниб турибдики – йўқ. Буюмнинг ўзи “стол” сўзини айтганда чиққан овозлар бирикувига алоқаси йўқ, фақат ана шу буюмни шундай сўз билан ифодалаш ҳақида шартли келишув бор, холос, яъни шу сўз рамз сифатида ишлатилади. Биз буни болаликдан бошлаб билиб олганмиз, эшитавериб ўрганиб, унга фикран боғланиб қолганмиз. Буюмни кўрганимизда, эшитганимизда ўйлаб ўтирмасдан қандай номланишини топиб оламиз.
Айни пайтда, шундай сўзлар борки, улар фақат шартли равишда фикрий тасаввурнигина қўзғотмайди. Масалан, “фу-у” деганимизда гўё лабларимиз билан бадбўй ҳидни ҳайдаймиз. Оғзимиз ёрдамида жирканишни ифодалаймиз. Ҳавони ўзимиздан узоқлаштириб, гўё нохуш нарсалардан қутулмоқчидек бўламиз. Бу ерда ҳам рамзий ҳаракатимиз ички ҳиссиёт билан боғлиқ. Агар барча сўзларнинг рамз сифатида ўзи ифодалаган нарса билан боғланиши бор экан, демак, биз тилни эгалаб олдик, тилни билгач, кўп сўзлар биз учун аҳамиятини йўқотади.
Сўзлар қанчалик даражада маълум ва кенг тарқалган бўлмасин, шартли рамзларнинг ягона намунаси эмас. Образлар ҳам шартли рамз бўлиши мумкин. Масалан, байроқ қайсидир мамлакатнинг рамзи, лекин ундаги алоҳида рангнинг эса ўша мамлакат билан боғлиқ жойи йўқ. Ранг шартли равишда мамлакатни билдирувчи белги сифатида қабул қилинган, биз эса уни кўргач, шартли тасаввуримизни жамлаб, ўша мамлакат тушунчасига эга бўламиз.
Айрим образ – рамзларни бутунлай шартли, деб бўлмайди. Масалан, хоч. Хоч шунчаки насронийлар черковининг шартли рамзи ва шу маънода байроқдан фарқ қилади. Бу образнинг ўзига хос маъноси унинг Исо пайғамбар ўлими билан боғлиқ эканлигида. Бундан ташқари, икки жиҳатдан бирлашган кўчма маъно бор: ҳам моддий, ҳам руҳий. Улар шунчаки оддий шартли белгилар эмас.
Тасодифий рамз шартли рамзнинг тамомила акси, аммо уларда рамз билан уни ифодаловчи нарса ўртасида битта умумийлик бор. Айтайлик, ким биландир, қайси бир шаҳарда кўнгилсизлик содир бўлган. Ўша шаҳар номини эшитган заҳоти унда ўша кўнгилсиз воқеалар жонланади ва аксинча, хурсандчилик билан боғлиқ кечинмалар бўлса, улар ёдга тушади. Аслида, у шаҳарда на ташвишга соладиган, на хурсанд қиладиган нарса бор. Шу шаҳар билан боғлиқ шахсий кечинмаларгина ўша одамда шаҳар номини рамзий белгига айлантирган.
Худди шундай таъсир қандайдир уй, кўча, манзара, кийим-кечак ва бошқа нарсалар билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Тушда қандайдир шаҳарга бориб қолганимизни кўришимиз мумкин. Тушда кўрган шаҳар билан алоҳида кайфиятимиз орасида ҳеч қандай алоқа йўқ. Биз нафақат кўчаларни кўрдик, балки шаҳар номини ҳам билармиз, лекин нега шу шаҳар тушимизга кирди? Балки уйқудан олдин унинг рамзий белгиларига ўхшаш ҳиссиётларни эслагандирмиз. Тушда кўринган образ кайфиятимиз билан боғлиқ шаҳар “белгиси”, яъни рамз билан рамзий маъно ўртасидаги алоқа тасодифийдир. Шартли рамздан фарқли ўлароқ, тасодифий рамз турли одамларда турлича бўлади, чунки бўлиб ўтган ҳодиса билан рамз ўртасидаги алоқани ҳар ким ўзича белгилайди. Шунинг учун рамзий тилда ифодаланган афсоналар, эртаклар ва бадиий асарларда тасодифий рамзлар камроқ ишлатилади, чунки уларда маълумот кам, ифода қилмоқчи бўлган муаллиф эса ҳар бирини алоҳида шарҳлаши керак. Тушларда эса тасодифий рамзлар кўпроқ учрайди, уларни қуйироқда тушунтираман.
Универсал рамз деганда, рамз билан уни ифодаловчи нарса ўртасида ички боғланиш бўлган рамзларни тушунмоқ керак. Мисол тариқасида ўзини шаҳар чеккасида кўриш тушини келтирдик. Ўзини кимсасиз, нотаниш, ғариб жойда кўргандаги ҳиссиёт ҳақиқатан ҳам ўнгдаги шундай ҳолат билан боғлиқ. Агар тушда шаҳар четида бўлмаганимизда биз уни рамз билан боғлай олмаган бўлардик, худди столни умуман кўрмаганимизда уни стол рамзи билан боғлай олмагандек. Бу рамз фақат шаҳарда яшовчилар учунгина маъно касб этади, шаҳарни умуман билмайдиганлар учун эмас. Шу аснода кўп универсал рамзлар асосида ҳар бир одамнинг шахсий кечинмалари ётади. Масалан, олов билан боғлиқ рамзлар. Ёнаётган оловга биз ҳайрат билан боқамиз ва у бизга маълум хусусиятлари билан таъсир қилади. Аввало, унинг ҳаракатчанлиги. У доим ҳаракатда, ўзгариб туради, айни пайтда, унда доимийлик мавжуд. Тўхтовсиз турланиб туради, аммо ўзгармас. У ўзининг куч-қуввати, нафислиги, енгил ҳаракати билан таассурот қолдиради. У гўё рақсга тушади, туганмас қувватга эга. Оловдан рамз сифатида фойдалансак, унинг юқоридаги барча хусусиятларини ички ҳиссиётларимизга кўчириб тавсифлаймиз. Шунда гоҳ у элементи, гоҳ буниси устун келади.
Сув, яъни денгиз ва дарё билан боғлиқ рамзлар қайсидир маънода унга ўхшаш, айни пайтда, кескин фарқланади. Бу ерда ҳам ҳаракатчанлик, ўзгарувчанлик ва доимийлик уйғунлиги бор. Узлуксизлик, серҳаракатлилик, куч-қувватни ҳам кўрамиз. Фарқи эса, оловда – жасорат, тезлик, ҳаяжон акс этса, сувда – осойишталик, барқарорлик, шошилмаслик мавжуд. Оловда – тасодиф, сувда олдиндан белгилаш элементлари бор. Сувдаги ҳаракатчанлик белгиси “оғирроқ”, “босиқроқ” – улар “ҳаяжонга”, балки “осойишталикка” ундайди.
Моддий оламда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ички ҳолатимизга мос акс этиши – руҳий оламнинг рамзи сифатида хизмат қилиши мумкинлигига ажабланмаса ҳам бўлади. Жисмимизда ички ҳолатимиз намоён бўлиши барчага маълум – ғазабланганимизда қонимиз қайнаб, қизариб кетамиз, қўрққанимизда аксинча, хафа бўлганимизда эса бутунлай бошқача. Юз ифодаларимиз, хатти-ҳаракатларимиз, имо-ишораларимиз ички ҳолатимизни шу даражада ифодалайдики, атрофимиздагилар буларни сўзсиз тушунадилар. Ҳақиқатан ҳам, жисмимиз ички ҳолатимизни акс эттирувчи рамз, аллегория (мажоз) эмас. Ҳақиқий ички ҳиссиётимиз, ҳатто фикримиз ҳам вужудимизда акс этади. Руҳий ҳолатимиз билан жисмоний ҳолатимиз ўртасида бундай алоқа универсал рамзларга хос. Айрим жисмоний хатти-ҳаракатлар ўз хусусиятига кўра маълум ҳиссиёт ва фикрларни уйғотади ва кечинмаларимизни жисмоний ҳолатимиз орқали, яъни рамзий ифодалайди.
Универсал рамз ўзи англаётган нарса моҳияти билан узвий боғлиқ, у тасодифий эмаслиги билан бошқа турдаги рамзлардан фарқ қилувчи ягона турдаги рамздир. Бунда ҳис-туйғуларимиз, фикримиз билан жисмоний ҳолатимиз ўртасида узвий боғланган сезги ётади. Ундаги универсаллик шундан иборатки, у барча одамлар томонидан бир хил қабул қилинган. Индивидуал хусусиятга эга бўлган тасодифий ва бир гуруҳ томонидан қабул қилинган шартли рамзлардан шу жиҳатдан фарқ қилади. Универсал рамзда вужудимиздаги ҳар бир одамга хос бўлган хусусиятлар ётади, алоҳида шахс ёки гуруҳ билан чекланмаган. Универсал рамз инсоният учун умумий шартли тилга айланиши керак эди, лекин биз уни унутиб қўйдик.
Бу рамзнинг универсал хусусиятларини тушунтириш учун шахснинг наслий белгилари ҳақида гапиришга ҳожат йўқ. Барча одамларнинг вужуди ва онги бир хил “тузилган” ва ана шу умуминсонийлик хусусияти туфайли рамзларни тушуниш қобилиятига эга. Кўнглимиз бузилганда йиғлашни, жаҳлимиз чиққанда қизариб кетишни бизга биров ўргатмаган, бунга ҳожат ҳам йўқ. Бундай таъсирланиш инсоннинг миллати, ирқи ва бошқа алоҳида хусусиятларига боғлиқ эмас. Рамзлар тили ҳам шундай: унга ўргатиш шарт эмас, у алоҳида бир гуруҳлар билан чекланмаган. Ибтидоий даврдан бошлаб, то юқори ривожланган қадимий Миср ва Юнон маданиятлари томонидан яратилган барча афсоналар, худди шундай тушлар ҳам, ана шу тилда яратилганлиги бунга гувоҳ бўла олади. Бундан ташқари, турли маданиятлар томонидан фойдаланилаётган бу рамзий тилларнинг ажойиб ўхшашлиги бор, чунки уларнинг асоси сезгиларимиз ва таъсирчанлигимизга бориб тақалади. Яна бир мисол. Яқинда ўтказилган тажрибалар натижаси шуни кўрсатадики, туш таъбири назариясидан узоқ бўлган одамлар гипноз таъсирида ҳеч қандай қийинчиликсиз тушлар рамзини таърифлаб беришди. Гипноз ҳолатидан чиққанларидан сўнг бу ҳақда сўраганларида: “Булар беҳуда гаплар, бўлиши мумкин эмас”, дея олдилар, холос. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда яна бир қўшимча қилиш мумкин. Айрим рамзларнинг маъноси реал ҳаётдаги турли маданиятларда, аслида, турлича аҳамият касб этишига қараб фарқ қилади. Масалан, қуёшнинг вазифаси ва аҳамияти шимолда ва тропик мамлакатларда ўзгача. Сув кўп бўлган шимолда барча тирик нарсаларни ривожланиши қуёш нурига боғлиқ. Қуёш уларни ҳимоя қилади, иситади, ҳаёт бағишлайди, шунинг учун уни ардоқлашади. Жанубда эса қуёш ҳаддан зиёд қиздиргани учун ундан ўзини ҳимоя қилишади, ҳатто у хавф туғдиради, сув эса тирик жон учун ҳаёт манбаи. Бир нарсанинг ҳаёт шароитига бўлган турлича таъсирини универсал рамзлар тилининг диалекти деб ҳам аташ мумкин. Айрим рамзлар турли минтақаларда турлича талқин қилинишини шу билан тушунтириш мумкин.
Рамзий тилларнинг яна бир ўзгача хусусияти шундан иборатки, ҳиссиётимиз қабул қилишига қараб айни бир ҳодиса турлича талқин қилинади. Яна оловни билдирувчи рамзга қайтамиз. Ўчоқдаги олов – ҳаётни ҳис қилиш, илиқлик ва ҳузур-ҳаловат рамзи. Лекин уй-жой ёки ўрмонни олов қуршовида кўрсак, у қўрқув, хавф-хатар туғдиради ва биз ўзимизни ожиз ҳис қиламиз. Шундай қилиб, олов рамзий маънода ҳам ҳаётни, қувончни билдирса, ҳам қўрқувни, ожизликни ёки инсонни вайронагарчиликка бўлган мойиллигини акс эттиради. Сув билан боғлиқ рамзлар ҳам шунга ўхшаш. Тошқин пайтида ҳаммаёқни сув босиб, вайронагарчилик олиб келади. У даҳшат, алғов-далғов келтирувчи ёвуз куч рамзини ҳам, шунингдек, осойишталик ва хотиржамликни билдирувчи рамзни ҳам ифодалаши мумкин.
Бундай принципни намойиш қилиш учун водийни билдирувчи рамзни ҳам олиш мумкин. Тоғлар қуршовидаги водий хавфсизлик, осойишталик, ташқи хатарлардан ҳимоя маъносини билдирса, айни пайтда, атрофи ўтиб бўлмас тўсиқлар билан ўралган, қочишнинг иложи йўқ бўлган тутқунликни билдиради. Ҳар бир рамзнинг конкрет маъноси ундан фойдаланувчининг умумий ҳолатда қабул қилган кечинмаларидаги вазият устунлигига боғлиқ.
Тушларнинг рамзий хусусиятларини кўриб чиқаётганда бу масалага яна қайтамиз.
Универсал рамзлар функциясига мисол қилиб Ғарб маданиятидан хабардор ҳар бир одамга маълум бўлган рамзий тилда ёзилган Иона ҳикоясини келтириш мумкин. Унга Худодан ваҳий келади. Унга кўра Иона Ниневияга бориши ва халқидан ёвузликни тўхтатишни, акс ҳолда, халқ ҳалок бўлиши мумкинлигини айтиши керак эди. Иона пайғамбар бўлгани учун ваҳийни эшитмаслиги мумкин эмасди. Лекин у ўз иродасига қарши бориб, ваҳий қилинганларни бажаришдан ўзини олиб қочади. Бу одам ўзгаларнинг дардига бефарқ қаровчидир. У қонун-қоидани бажонидил қабул қилади-ю, аммо меҳр-муҳаббат кўрсатишга қобилияти йўқ. Ионанинг қалбида содир бўлаётган нарсалар “Библия”да қандай акс эттирилган?
Иона Иоппияга келгач, Фарсисга кетаётган кемага ўтиради. Очиқ денгизда бирдан кучли бўрон туриб, кемадагиларни қўрқув босади. Иона эса кеманинг ички хоналарига кириб қаттиқ уйқуга толади. Кемадагилар: “Орамиздан кимдир Худонинг қаҳрига учраган, келган бало-қазо шунга бўлса керак”, деб Ионани уйғотишади. У эса Худонинг амрини бажармасдан қочмоқчи бўлганлигини айтади. Ўзини денгизга улоқтириб юборишларини, шунда бўрон ҳам тинишини билдиради. Денгизчилар (унга раҳмлари келган бўлса-да, бошқа иложини тополмай) уни денгизга улоқтиргач, бўрон тиниб қолади. Ионани катта бир кит ютиб юборади, у ерда уч кечаю уч кундуз қолиб кетади. У Худога ёлбориб, асирликдан қутқаришни илтижо қилади ва Худонинг иродаси билан кит уни қуруқликка чиқариб ташлайди. Иона Ниневияга бориб Худонинг амрини бажаради ва бу билан шаҳар аҳолисини қутқаради.
Ҳикоя шундай ёзилганки, гўё ундаги воқеалар ҳақиқатан ҳам бўлиб ўтгандек туюлади. Шунга қарамасдан, у рамзий тилда ёзилган, ундаги воқеалар қаҳрамоннинг ички ҳолатини билдирувчи рамзлардир. Бу ерда рамзий ҳаракатлар занжир каби бир-бирига уланиб кетган: кемага чиқиш, ички қисмига кириб олиш, ухлаш, денгизга чўкиш ва кит қорнига тушиб қолиш. Бу ердаги барча рамзлар ички ҳолатни билдиради: ҳимоя ва сақланиш, ўзгалардан қутулиш – нажот. Бу рамзий маъноларни ўзгача рамз билан ҳам ифодалаш мумкин: она қорнидаги ҳомила тарзида. Реал воқеликда эса улар турли-туман ҳодисалар.
Ҳикоядаги ташқи воқеалар олдиндан макон ва замонда ривожлана боради. Иона кеманинг трюм (ички қисм)ига тушади, кейин ухлаб қолади. Кейин уни денгизга улоқтиришади, кейин кит ютиб юборади. Воқеалар кетма-кет содир бўлса-да, айримлари ҳақиқатга тўғри келмайди. Лекин замон ва маконда уйғун. Агар биз муаллифнинг воқеалар кетма-кетлигини эмас, балки инсоннинг ички ҳолатини тасвирламоқчи бўлганини пайқаган бўлсак, виждон амри ва ундан халос бўлиш истаги ўртасида узилишни англашимиз, турли воқеаларнинг кетма-кет келиши, воқеалар ривожи замон доирасида содир бўлаётгани, айнан бир ҳиссиёт кучайиб бораётганлигини билдиради. Ўз яқинларига бўлган бурчини адо этишдан бош тортаётган Иона бошқалардан ажрала боради ва охири китнинг қорнига тушиб қолади. Энди у ҳимоя остида эмас, балки тутқунлик ҳолатида. Ўз истаги билан тушган ҳолатидан қутулиш учун у энди Худога ёлборади, илтижо қилади. (Бундай ҳолат неврозларга хос. Улар қандайдир хавфдан қутулиш учун ҳимоя қидиради, топганда эса ҳимоя воситаси ўз функциясини ўзгартиради ва ундан қутулиш чораларини излаб невроз ҳолатига тушади.) Ионанинг одамлардан қутулиш истаги чорасизликка олиб келади ва у ўз ҳаётини бошқатдан, ҳимоя қидиришдан олдинги ҳолатидан бошлайди.
Ҳикоядаги ошкора ва яширин мантиқ ўртасида яна бир фарқ бор. Бу – ошкора мантиқ асосида ташқи воқеаларнинг сабабий боғланиши. Денгиз томон йўл олишига Худодан қочиш сабаби, уйқуга кетишда чарчоқлик сабаби, денгизга улоқтиришда – бўронга сабабчи бўлганлигида, китнинг ютиб юборишида – денгизда одамхўр китлар борлиги сабаб. Ҳар бир ҳодиса олдингиси билан боғлиқ. (Ҳикоянинг хулосаси реал эмас, лекин мантиқ бор.) Ҳодисаларнинг яширин мантиғи бошқача. Турли ҳодисалар бирикмаси ички ҳолат билан боғлиқ. Кўриниб турган ташқи ҳодисаларнинг сабабий-натижавий боғланиши бўлиб туюлгани, аслида, бу ўзаро боғланган руҳий ҳолат билан ўзаро алоқада ўзгариб туриш ифодаси. Ички узвий алоқа, воқеанинг кетма-кетлиги каби мантиқийдир, лекин бу мантиқ бошқача. Бу мантиқ моҳиятини рамзлар тили мантиқий бўлган тушлар хусусиятларини таҳлил қилгач, яққолроқ кўра оламиз.

Download 234 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish