Эргашходжаева ш. Д


-жадвал  Илмий тадқиқотлар ва ишланмаларнинг инновацион



Download 1,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/92
Sana12.06.2022
Hajmi1,26 Mb.
#658480
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   92
Bog'liq
инновацион маркетинг

8.1-жадвал 
Илмий тадқиқотлар ва ишланмаларнинг инновацион 
салоҳиятини баҳолаш кўрсаткичлари 
Салоҳият 
таркибий 
қисмлари 
 
Кўрсаткичлар 
Кадрлар 
1.
Илмий-техник ходимлар (тадқиқотчилар, конструкторлар, 
технологлар, экспериментал база ишчилари), жумладан, фан 
докторлари, фан номзодлари ва илмий даражаси бўлмаган ходимлар 
умумий сони. 
2.
Ушбу илмий йўналиш бўйича ўртача меҳнат стажи. 
3.
Ушбу илмий йўналиш доирасида илмий мактаб мавжудлиги. 
4.
Ушбу илмий йўналиш мавзуларида диссертация ҳимоя қилган фан 
докторлари ва фан номзодлари сони 
Ахборот 
1.
Ушбу илмий йўналиш мавзулари бўйича чоп этилган нашрлар, 
жумладан, хорижда чоп этилган монография ва нашрлар сони. 
2.
Нашрлардан цитата келтиришлар, жумладан, хорижда. 
3.
Илмий анжуманларда иштирок этиш учун, жумладан, хориждан 
таклифлар сони. 
4.
Илмий йўналиш мавзулари бўйича кашфиѐтлар мавжудлиги 
5.
Илмий йўналиш мавзулари бўйича, жумладан, хорижда патентланган 
ихтиролар сони. 
6.
Сотилган лицензиялар сони. 
7.
Ушбу илмий йўналиш бўйича давлат миқѐсида мукофот билан 
тақдирланган илмий натижалар мавжудлиги 
Моддий- 
техник 
1.
Молиялаштириш ҳажми, жумладан, давлат бюджетидан, бюджетдан 
ташқари фондлардан, бошка манбалардан. 
2.
Ушбу илмий йўналишда фойдаланиладиган, жумладан, хизмат 
муддат 5 йилдан кам бўлган илмий ва ишлаб чиқариш асбоб-
ускуналарининг баланс қиймати 
3.
Илмий йўналишнинг асбоб-ускуналар ва материаллар билан 
таъминланганлик даражаси (шкала бўйича ўзини-ўзи баҳолаш). 
4.
Ишчи майдонлар билан таъминланганлик даражаси (шкала бўйича 
ўзини-ўзи баҳолаш). 
5.
Синов-экспериментал база билан таъминланганлик даражаси (шкала 
бўйича ўзини-ўзи баҳолаш). 
6.
Ижтимоий муаммоларнинг ҳал қилинганлик даражаси (шкала бўйича 
ўзини-ўзи баҳолаш) 


130 
Ташкилий-
бошқарув 
1.
Бошқарув объектига таъсир кўрсатишнинг устунлик қилувчи усуллари 
(шкала бўйича ўзини-ўзи баҳолаш). 
2.
Кооперация мавжудлиги ва даражаси (шкала бўйича ўзини-ўзи 
баҳолаш). 
3.
Илмий йўналиш доирасида бошқарувни ташкил қилиш даражаси 
(шкала бўйича ўзини-ўзи баҳолаш). 
4.
Фойдаланилаѐтган тадқиқот усулларининг прогрессивлик даражаси 
(шкала бўйича ўзини-ўзи баҳолаш) 
5.
Халқаро илмий кооперацияда иштирок этиш (шкала бўйича ўзини-ўзи 
баҳолаш) 
Инновацион салоҳият ва уни алоҳида ҳудудлар ва кишилар ҳаѐт 
фаолиятида амалга оширишнинг ижтимоий-иқтисодий натижалари 
ҳолати индикаторлар (кўрсаткичлар) тизими қуйидагиларни қамраб 
олади: 
1) ички бозорда маҳсулот (хизматлар) умумий ҳажмида 
инновацион маҳсулот (хизматлар) улуши; 
2)инновацион фаолиятни амалга оширувчи корхоналар улуши; 
3)хўжалик айланмасида бўлган корхоналар номоддий активлари 
улуши (интеллектуал фаолият натижалари); 
4)иқтисодиѐтнинг юқори технологияли сектори ривожланиши, 
унинг қайта ишлаш саноати маҳсулотлари ва хизматларидаги 
салмоғи, инновацион фаоллик; 
5)билимлар секторига (жамият ва хусусий) инвестициялар 
ҳажми, жумладан, олий таълим, илмий-тадқиқотчилик ва тажриба-
конструкторлик ишлари, шунингдек, дастурий таъминот ишлаб 
чиқиш харажатлари; 
6)ахборот ва коммуникация ускуналари, дастурий маҳсулот ва 
хизматлар ишлаб чиқиш ва чиқариш; 
7)фан ва юқори технологиялар соҳасида банд бўлганлар сони; 
8)ҳозирча 
янги 
юқори 
технологияли 
фирмаларни 
молиялаштиришнинг 
асосий 
манбаси 
ролини 
сақлаб 
келаѐтганвенчурли капитал ҳажми ва структураси; 
9)ИТТКИни молиялаштиришда хусусий капиталнинг иштироки; 
10)имий тадқиқотлар босқичлари бўйича ИТТКИ харажатлар 
структураси; 


131 
11)мамлакатлараро билимлар оқими, шунингдек, фан ва 
инновациялар соҳасида халқаро ҳамкорлик; 
12)фирмалар, 
илмий-тадқиқотчилик 
ташкилотлари 
ва 
университетлар ўртасида кооперациянинг кучайиши; 
13)ихтирочилик фаолияти натижалари билан мамлакатлараро 
алмашинув; 
14)АҚШ, Англия, Германия ва бошқа мамлакатларга ўқишга 
кетаѐтган талабалар, юқори технологиялар соҳасидаги олимлар ва 
муҳандислар ҳаракатчанлиги; 
15)молиявий операциялар ҳажми, жумладан, тўғридан-тўғри чет 
эл инвестициялари оқимининг ортиши; 
16)ахборот-коммуникация технологияларининг кенг тарқалиши, 
шахсий 
компьютерлардан 
кенг 
фойдаланилиши, 
ахборот-
коммуникация секторининг бандлик ва иш ўринлари сонига ҳиссаси; 
17)билимларга талаб ўсган ҳолда бозор хизматларининг 
ривожланиш даражаси; 
18)юқори технологиялар соҳасида янги ишланмалар ва 
ихтиролар натижаларини патентлашнинг тезлашиши. 
Бу 
ишлар 
натижалари 
бўйича 
ҳудудлар 
иқтисодий 
ривожланишининг 
иқтисодий 
тури 
бўйича 
ишларни 
мувофиқлаштирувчи орган ташкил этилади. Ушбу орган фаолияти 
ҳудуддаги 
инновацион 
турдаги 
иқтисодиѐтга 
эришишга 
йўналтирилган барча илмий-тадқиқотчилик ташкилотлари ва 
корхоналарнинг бевосита иштирокида амалий йўналишга эга бўлиши 
лозим. 
Барча фаолият турлари, жумладан, инновацион фаолият турлари 
бирон-бир натижага йўналтирилган бўлиши, яъни маълум бир 
самарадорлик ва унумдорлик билан тавсифланиши лозим, чунки улар 
ресурслар сарфлайди ва маълум бир натижага олиб келади. 
Айнан инновацион фаолликдаги тафовутлар бошланғич шарт-
шароитлар бир хил бўлган ҳолда инновацион натижаларнинг турлича 
бўлишини асослабб еради. 


132 
Инновацион фаолият структураси ихтисослашган бўлинмалар ва 
муваққат ижодий жамоаларда ишлар бажаришни ўз ичига олиши 
лозим. 

Download 1,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish