110
ўзида корхона маҳсулотига талаб ҳам бўладиган янги маҳсулотга
талабни башорат қилишдир. Бу қаторга маҳсулот сифатини
яхшилайдиган, унинг янги модификациясини яратадиган технологик
инновацияларни ҳам киритиш мумкин.
Инновациялар бозоридаги маркетинг тадқиқотлари муайян
бозор сегментларида (белгиланган сегмент ҳосил қилувчи
аломатларга эга бўлган истеъмолчилар гуруҳлари ичида) маҳсулотга
мавжуд талабни баҳолаш ва келажакдаги
талаб динамикасини
башорат қилишга йўналтирилади.
Бунда ушбу талабнинг сиғимини ҳам, нарх бўйича
мослашувчанлигини ҳам баҳолаш зарур. Шунингдек, маҳсулот учун
мақсадли бўлган бозор сегментидаги истеъмолчилар даромадлари
билан маҳсулотга ҳар бир нархда унинг эҳтимолий истеъмол миқдори
ўртасидаги боғлиқликни баҳолаш ҳам мақсадга мувофиқ.
Бундай
баҳолаш маҳсулотнинг мақсадли истеъмолчилари даромадлари
ўзгаришидаги тенденцияларни башорат қилиш асосида маҳсулотга
талабни башорат қилиш имконини беради. Келгуси даврдаги
эҳтимолий талаб ҳажми, бозор салоҳияти ва кўлами ҳақидаги ҳар
қандай тахминлар бозор башоратлари
деб аталади ва уларни тузиш
учун математик ва номатематик моделлар фойдаланилади.
Ғарб мамлакатлари иқтисодчилари томонидан ишлаб чиқилган
талабни ўлчаш ва башорат қилиш математик моделлари
истеъмолчиларнинг турли маркалар танлашини назарда тутади.
Инновацион товар ҳолларида бундай моделлар ишлаб чиқишнинг
қийинлиги статистика ахборотларининг йўқ эканлигидан иборат.
Лекин шунга қарамай, инновацион маркетинг технологияларига
эътибор катта эканлиги туфайли ғарб адабиѐтларида «бирламчи»
талаб ҳажмини ўрганиш бўйича тадқиқотлар пайдо бўлди.
Маркетологлар ҳар бир омилли белги – таҳлил йўналиши:
масалан, янги маҳсулотнинг ҳаѐтийлик даври, янги маҳсулотни
истеъмолчиларга тақсимлаш, уни
сотишнинг режалаштирилган
канали ва ҳ.к. бўйича тузиладиган махсус жадваллар ѐрдамида
ўтказиладиган талабни структурали таҳлил қилишга мурожаат
қиладилар. Бундай жадваллар тезкор бошқарув қарори қабул қилиш
111
воситаси бўлиб хизмат қилади ҳамда омилларнинг талаб ҳажми ва
характерига таъсирини янада чуқурроқ таҳлил қилиш учун асос
саналади.
Номатематик моделлар қаторига қуйидагилар киради:
Истеъмолчиларнинг мулоҳазалари бўйича башорат қилиш
усули. Башорат истеъмолчиларнинг шунга ўхшаш
истеъмол
хусусиятларига эга товарни сотиб олиши ѐки сотиб олмаслиги, қачон
ва қандай миқдорда харид қилиши ҳақидаги саволларга берган
жавобларини умумлаштириш асосида амалга оширилади.
Бозордан олдинги синаб кўриш усули. Маҳсулот эксперимент
тартибида чегараланган бозорга чиқарилади ва
олинган реакция ва
сотув ҳажми бўйича бутун бозор реакцияси ҳақида башорат
қилинади.
Сценарий ѐзиш усули – келажакда қандай ўзгаришлар рўй
бериши ва натижада бозорнинг қандай ўзгариши ҳақида матн ѐки
диаграмма кўринишда сценарий тузиш кўзда тутилади. Бир нечта
ѐзилган сценарий экспертларга уларнинг ҳар биридан баҳо олиш учун
тақдим этилади. Бу усул шунингдек, экспертлар баҳоси усули деб ҳам
аталади.
Бозорни
сегментлаш
инновацион
маркетинг
тизими
функцияларидан бири бўлиб, бозорга чиқарилаѐтган ѐки
мавжуд
товарлар истеъмолчилари ѐки харидорларини таснифлаш бўйича
ишларни амалга ошириш билан боғлиқ саналади.
Do'stlaringiz bilan baham: