Эргаш Ғозиев


  Кексалик давридаги шахснинг психологик хусусиятлари



Download 7,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/100
Sana01.06.2022
Hajmi7,34 Mb.
#629567
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   100
Bog'liq
псих

9.4. 
Кексалик давридаги шахснинг психологик хусусиятлари 
Кексалик даврига 75−90 ёшдаги эркак ва аёллар (бува ва бувилар) 
киради ва бундай одамларнинг бошқа ёш даврларидаги одамлардан кескин 
фарқланадиган хусусиятлари яққол кўзга ташланади. Кексаларни жисмоний 
ва ақлий фаолликка мойил ҳамда пассив турмуш тарзига кўниккан қариялар 
гуруҳларига ажратиш мумкин. Ижтимоий фаоллик фаҳриялар жамоасида, 
касбий жамоалар фаолиятида қатнашишда ўз ифодасини топади. 
Кексалик даврида фоний дунёдан умидсизлик туйғуси пайдо бўлади ва 
бу ҳол фаолликни, истиқбол режаларини тузишга интилишни сусайтиради. 


235 
Лекин “Ўғлимни уйлантирсам, дунёдан армоним йўқ” қабилидаги 
мулоҳазалар доимий одатга айланиб қолган. Кексаликнинг иккинчи муҳим 
хусусияти бетобликда васият қилиш, қариндош-уруғлардан рози-ризолик 
тилашишдир. Жисмоний ҳаракат имкониятига эга бўлган қариялар меҳнат 
қилишга интиладилар, бироқ унинг маҳсулидан кўнгиллари сира тўлмайди. 
Улар тарихий воқеаларни тирик гувоҳ сифатида батафсил баён қилиб 
берадилар. Нутқдаги жузъий камчиликларни ҳисобга олмаганда (айрим 
мантиқий боғланишдаги нуқсон, талаффузнинг бузилиши) кенг кўламдаги 
ахборотларни ўзгаларга узатиш имкониятига эга. 
Биологик қариш психик жараёнлар, ҳолатлар, хусусиятлар ва хатти-
ҳаракатларда кескин ўзгаришларни вужудга келтиради. Аксарият сезги 
органлари заифлашади, асаб системаси кучсизланади, маълумотларни қабул 
қилиш (хотира) ва уларни қайта ишлаш, моҳиятини англаш (тафаккур), у ёки 
бу ҳолатларга нигоҳини тўплаш ва унда муайян муддат тутиб туриш (диққат) 
қийинлашади... Ироданинг кучсизланиши оғриқ сезгиларига нисбатан 
бардошлилик туйғусини емира бошлайди. Натижада ташқи таъсирни қабул 
қилишда диққатни саралаш хусусияти ўз аҳамиятини йўқотиб бориши 
сабабли қари одам бола табиатли аразчан, кўнгли бўш, ҳиссиётга берилувчан 
характерли бўлиб қолади. Шунинг учун улар билан мулоқотга киришишда 
мазкур шахснинг сифатларини ҳисобга олиш мақсадга мувофиқдир. 
Хотиранинг заифлашуви қарияларда хаёлпарастлик иллатини келтириб 
чиқаради, кўпинча эсда олиб қолиш, эсда сақлаш ва эсга тушириш ўртасида 
кўпгина сабабларга кўра номутаносиблик туғилади, натижада унутиш 
жараёни кучаяди. Диққатни муайян объектга тўплай олмаслик оқибатида 
бирон фаолият тури устида узоқ машғул бўла олмаслик вужудга келади. 
Нарса ва жисмларни нотўғри идрок қилиш, яъни иллюзиялар кўпроқ ўрин 
эгаллайди. Монокуляр ва бинокуляр кўришда хилма-хиллик юзага келади. 
Характер хислатларида чекиниш, ҳадиксираш, ишончсизлик ҳислари етакчи 
роль ўйнай бошлайди. 
Психологлардан И.Байлаш ва Д.Забеклар кексаларда хотира, идрок, 
мантиқий тафаккур, эрудиция, нутқ суръати кабиларни тадқиқ қилиб, улар 
ўртасидаги корреляцион боғланишни (хотира − 0,20, идрок − 0,28, мантиқий 
тафаккур − 0,37, эрудиция − 0,33, нутқ тезлиги − 0,40 лигини) аниқлаганлар. 
Америкалик психологлар Френд ва Забеклар кексалик даврида тафаккурнинг 
танқидийлигини ўрганишда дедукция ва силлогизмлардан фойдаланиб, 
кексаликда тафаккурнинг объекти торайиши ва кескин рад қилиш 
кучайишини аниқлаганлар. Д.Бромлей қарияларда ижодий тафаккурнинг 
пасайиши, ўта қийинчилик билан янги шароитга мослашувини ва 
догматизмга асосланишини топган. 
Б.А.Греков сўз ассоциацияси методи асосида кексаларда хотира 
жараёнининг хусусиятини текширган. Унинг маълумотларини қуйидагича 
ифодалаш мумкин: 
1) 70−80 ёшлардаги кексаликда хотира (айниқса механик эсда олиб 
қолиш) заифлашади; 


236 
2) 70−89 ёшларда мантиқий-маъноли хотирада миқдорнинг аҳамияти 
сақланади; 
3) образли хотира заифлашади; 
4) 70−89 ёшларда хотиранинг барқарорлик негизида маънонинг ички 
алоқаси ётади; 
5) узоқ муддатли хотира кучсизланади; 
6) 90 ёшда нутқнинг ички боғланиши бузилади; 
7) хотиранинг образли, ҳиссий турлари нутқнинг тузилишига 
бўйсунмай қолади. 
Психологияда қарияларда ақлий фаолликни ўрганишда коррекцион 
синов ва Крепилин синовидан фойдаланилади. Камолотнинг умумий модели 
У. Шайенинг уч омилли вариантлари ёрдамида яратилади. 
Ҳозирги замон психология фанида кексаликни учта томондан: 
онтогенез психологияси, психогеронтология ва тиббиёт психологияси 
йўналишларида ўрганиш зарур маълумотлар тўплаш имкониятини бермоқда. 
Соғлом қарияларда донишмандлик умрнинг охирги нафасига қадар 
сақланиши тажрибаларда қайд қилинди. Психопатологик ҳолатлар барча 
қариялар учун мажбурий босқич эмаслиги ҳам тасдиқланган. 
Кексалик даврида, умуман аёллар билан эркаклар ўртасидаги 
донишмандликда фарқ мавжуд бўлса ҳам, лекин қариялар орасидаги 
донишмандлик, донолик хислатлари ҳам иккала ҳам жинсга хосдир. Шунинг 
учун иккала жинс ўртасида биологик қаришда тафовут мавжуд бўлса-да, 
лекин руҳий жиҳатдан заифлашув жараёнида ўзаро яқинлик ҳукм суради. 
Психогеронтологияда юксак ижодий фаолиятнинг ўзига хос 
кўринишларини тадқиқ қилиш рассомлар, ёзувчилар ва бастакорларнинг 
ижодини, ҳуқуқшуносларнииг қобилияти ва маҳоратини ҳисобчиларнинг 
касбий малакаларини ўрганиш йўналишларида амалга оширилган. 
Г.Леман ўз тадқиқотларида турли соҳалардаги мутахассислар 
фаолиятини таҳлил қилиб, уларнинг ўзига хос хусусиятларини атрофлича 
ифодалаган. Масалан, француз рассоми Клод Моне 50 ёшда 86 ёшигача 
ижодий қувватини сира бўшаштирмай, сермаҳсул меҳнат қилган. Унинг 
ижодида ҳеч қандай тушкунлик рўй бермаган. Ижодий маҳсулдорлик 
эволцияси Тициан, Л.Кронах, О.Тиан, Микельанужелез каби ўнлаб 
ижодкорларга хосдир. 
Г.Леман ўз тадқиқотларида ижодий фаолликнинг ўзига хос 
кўринишларини ёзувчи мисолида ўрганган. Муаллиф ҳинд ёзувчиси 
Р.Тагорнинг ижодиётини таҳлил қилиб, унинг ижод чуққиси 69 ёшда 
бўлганини аниқлаган (ёзувчилар ижодиёт чуққиси 34 ёшда, 43 ёшда ҳам 
учрайди). Р.Тагорнинг 25 ёшида ёзган “Келин” шеъри билан 78 ёшда ёзган 
“Сароб” асари ўртасидаги ўхшашлик ва устунлик чуқур ифодаланган. 
Г.Леман бастакор И.С.Бах (1685−1750) ижодиётини текшириб, унинг 
дурдона асарлари кексаликда яратилганини аниқлаган. Г.Леман ўз 
тажрибаларида ҳуқуқшунослик, ҳисобчилик касбларидаги шахсларни 
ўрганиб, улар ижодиётини муҳим жиҳатларини очиб берган. 


237 
А.Р.Лурия хотиранинг ўзига хос хусусиятини журналист мисолида 
ўрганиб, кекса кишилар психикаси бўйича илмий-амалий аҳамиятга эга 
бўлган маълумотлар тўплаган. 
Кексалик ёшидаги чол ва кампирларда ўз шахсиятига янгича 
муносабатлар пайдо бўлади. Кўпинча улар ўзларини камроқ безовта 
қилишга, жисмоний куч-қувватни аяшга, эҳтиёткорлик билан ҳаракат 
қилишга одатланадилар, организмларининг толиқишига йўл қўймайдилар, 
иложи борича нутқ фаолиятига камроқ мурожаат қиладилар, ортиқча 
ахборотларни қабул қилмайдилар. Шунинг учун кексайганда “жон ширин 
бўлиб қолади”. 
Кексаликда эр-хотин ўртасидаги муносабат янада мустаҳкамланади, 
янги шакл ва янги сифат касб этади. Мулоқот кезида барча таассуротлар, 
маълумотлар, кечинмалар, ҳис-туйғулар юзасидан фикр алмашадилар. Бир-
бирларини қумсаш, ҳамдардлик каби юксак туйғулар тотувликни янада 
мустаҳкамлайди. 
Кексалик даврининг яна бир хусусияти бошқа кишиларга, бегоналарга 
ҳам хайрихоҳлик билдиришдир. Ана шу юксак инсонпарварлик ҳисси 
туфайли улар ер юзидаги жамики инсон зотига яхшилик тилайдилар. Бу 
сўнгги юксак туйғу байналмилалчиликнинг табиий кўринишидир. 
Қариялардаги раҳмдиллик, поклик, орасталик, мулойимлик, самимийлик 
сингари туйғуларнинг ифодаланиши бошқа ёш давридаги одамлар туйғусига 
асло ўхшамайди. Шунинг учун “қари билганни − пари билмас”, − деган нақл 
бор. 

Download 7,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish