230
Тадқиқотчи П.П.Лазерев 1928 йилда умр ўтиши билан кўрув аппарати
марказий этнологиясининг хиралашувини айтган эди. Кейинчалик, 1967
йилда америкалик психолог Грегори бу фикрни тажрибадан ўтказди ва инсон
кексайиши билан рецептор аппаратининг оптик функцияси заифлашади,
кўрув сезгиси ва идрокини хиралаштиради, деди. Кўзнинг рангни сезиши ёки
улғайиши билан ўзгариб боради, ҳатто, рангни ажратиш қобилияти
сезиларли даражада пасаяди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ранг
ажратиш, спектр нурларининг ёйилиши Ибн Сино томонидан тушунтириб
берилган, фан оламида эса бу кашфиёт Гельмгольцга қиёс берилади.
Кўришнинг пасайиши гетерохрон хусусият касб этиб, спектрнинг қисқа ва
тўкис қисмида (кўк ва қизил рангда) аниқроқ акс этади.
Психогеронтологик нуқтаи назардан сезиш вақтини тадқиқ қилган
Е.Н.Соколов, Е.И.Бойко, А.Р.Луриялар сезиш вақти ёш даврининг
информацион стимул функциясидан бошқа нарса эмас дея хулоса
чиқарадилар. Улар сезиш вақтининг эгри чизиқли кўрсаткичларини схема
тарзида ишлаб чиқиб, кексалик даврига хос иккита хусусиятни чуқур таҳлил
қилдилар. Худди шунга ўхшаш маълумотлар Д.Биррон, Д.Ботвинник
тажрибаларида ҳам олинган.
Психогеронтологияда кекса эркак ва аёлларнинг психологик
хусусиятларини ўрганишда кўпроқ тест (синов) дан фойдаланилади. Тестлар
ўз мақсади, моҳияти ҳамда тизмига биноан бир нечта кўринишга эга: 1)
мақсадга йўналтирилган, билим ҳажмини аниқловчи стандарт тестлар −
имтиҳон − синов варақаси; 2) инсоннинг ақл-заковатини ўлчашга
мослаштирилган ақл тестлари; 3) инсон шахсининг фазилатларини
текширишга мўлжалланган тестлар; 4) инсон истеъдоди, иқтидори ҳамда
қобилиятининг даражасини аниқлашга қаратилган тестлар.
Кексайиш даврида одамлар психологиясини ўрганиш тестлар ёрдамида
амалга оширилиши синалувчиларда иродавий куч-қувват сарфлаш, ақлий
зўриқиш, асабий танглик ҳолатларини камайтириш учун хизмат қилади,
тажрибада вақтдан тежамли фойдаланиш имкониятини яратади. Шу билан
бирга тестлар кишиларда (ранг-баранглиги учун) қизиқиш, табиий майл,
шуғулланиш ҳис-туйғусини уйғотади. Тестлар билан ишлашда вақт
чекланганлиги сабабли айрим нуқсонларга йўл қўйилади, лекин уларни
айнан ўша синалувчиларда муайян вақт ўтгандан кейин такрор ўтказилса,
камчиликлар барҳам топиши мумкин. Кексалар психологиясини тадқиқ
қилишга оид тажрибаларда психогеронтологиянинг айрим усулларидан кенг
фойдаланилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: