Эргаш Ғозиев


 Олти ёшлиларнинг психологик хусусиятлари



Download 7,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/100
Sana01.06.2022
Hajmi7,34 Mb.
#629567
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   100
Bog'liq
псих

4.8. Олти ёшлиларнинг психологик хусусиятлари 
Бола олти ёшга тўлганда жисмоний ривожланиши янада тезлашади. 
Мазкур ёшда бола кўпроқ бўйига ўсади, натижада бўй билан тана ўртасида 
мутаносиблик бузилади. Бола ғайратли, серҳаракат бўла бошлайди. Унинг 
муомоласи, хатти-ҳаракатлари тобора мураккаблашиб боради. Самокат, 
велосипед учишга жуда моҳир бўлади. Ҳар нарсага қизиқиш доираси 
кенгаяди олам ва одам ҳақида кишини баъзан ҳайратга соладиган мураккаб 
саволларни кўплаб берадиган бўлади. Мустақил ҳаракат қилиш истаги 
кўпаяди. Олти ёшли болалар болға, куракча, қайчи, пичоқ сингари меҳнат 
қуролларидан бемалол фойдалана оладилар. Шунингдек, улар расм солишда 
оддий қалам ва мўйқаламдан, бўёқлардан фойдаланиш уқувига эга 
бўладилар. Катталар ишончини қозонишга ҳаракат қиладилар, уларнинг 
олдида жавобгарлик ҳиссини сезадилар. Ана шулар эвазига топшириқни ўз 
вақтида ва кўнгилдагидек бажаришга иштиёқли бўладилар. 
Олти ёшли болаларда нутқ ҳам жуда тез ривожланади. Уларнинг нутқ 
бойлиги 2500 тага яқин сўздан иборат бўлади. Шу сабабдан улар гап тузиш, 
суҳбат кўришни уддасидан чиқадилар. Тил қоидаларини билмасаларда, 
амалда уларни тўғри қўллайдилар. Катталарнинг гапларига, суҳбатларига 
қулоқ соладилар. Катталар билан мулоқотга киришлари орқали улардан 
нутқни ўқиб олиш қобилияти туғилади. Катталар нутқни ўқиб олиш уларда 
сўз бойлигининг ортиб боришида муҳим аҳамиятга эга. 
Олти ёшлиларнинг руҳий дунёси ўсиб боришда, такомиллашувида 
турли хилдаги ўйинлар алоҳида роль ўйнайди. Болаларнинг ёши улғайган 
сари улар ўйинининг мазмуни мураккаблашиб, турлари ҳам ортиб боради, 
ўйнаш вақти ҳам чўзилади. Улар ўзларининг сюжетли ўйинларида 
турмушдаги воқеаларни намойиш қилишга уринадилар. Гуруҳ бўлиб 
ўйнашда ўзаро бир-бирларини тушуна оладилар, ўйин шартига тез 
мослашадилар. 


139 
Мазкур ёшдаги болаларда атрофдаги нарса ва ҳодисаларга 
қизиқувчанлик билан идрок қилиши ортиб, табиат ва турмуш воқеаларини 
кузатиши ривожланади. Бу ёшдаги болалар майда-чуйда нарсаларгача 
синчковлик билан кузатадилар. Кузатувчанлик қобилиятининг ўсиб бориши 
болаларда нарса ва ҳодисаларни ихтиёрий эсда олиб қолиш фаолиятини 
такомиллаштиради. Шунинг учун ҳам бу ёшда бола ўрганган ҳикоя, ёдлаган 
шеърларини бутун вужуди билан айтиб беришга интилади. Ҳаp бир 
нарсанинг мантиқий томонини англаб олишга ҳаракат қилади. Катта 
ёшдагиларга қараганда олти ёшли болада у ёки бу нарсани эслаб қолиш, эсга 
тушириш, таниш хислати юқори бўлади. 
Олти ёшлиларда тасаввур доирасининг кенгайиши хаёлнинг ўсишига 
олиб келади. Хаёл тасаввурларининг ўсганлиги болаларнинг расм солишида, 
пластилин ва лойдан ўйинчоқлар ясашларида, ҳаракатли на сюжетли 
ўйинларида кўзга ташланади. Бола хаёлан турли қиёфага кириши мумкин. 
Шунингдек, бу ёшдаги болаларда катталарнинг хатти-ҳаракатларига айнан 
тақлид қилишга уриниш кучли бўлади. Улар ўйинлар орқали турли касб 
эгаларининг хусусиятларини ўзларида мужассамлаштиришга ҳаракат 
қиладилар. Ўз хаёлларида врач бўлиб, беморлар дардини даволаш, ўқитувчи 
сифатида инсонга билим бериш, зиё тарқатиш, космонавт бўлиб фазога 
парвоз қилиб, коинот сирларини очиш, шофёр бўлиб кишилар манзилини 
яқин қилиш, ўқувчи бўлиб, кўк юзини қучиш истакларининг туғён уриши 
бунга яққол мисол бўла олади. 
Шуни айтиш керакки, болаларнинг турли ўйинларида ёки чизган 
расмларида бирор элементнинг ёки чизиқнинг хаёлий образлари кенгайиб 
боради, айрим аломатлар фантазия тариқасида маълум сюжетни келтириб 
чиқаради. Шунинг учун катталар болаларга "қуённинг расмини чиз", 
"кубиклардан уй яса", "чўплардан шакллар бунёд қил","эртаклар асосида 
расмлар чизгин" деб уларни турли машғулотларга жалб қилишлари лозим. 
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, болалар чизган расмлари ёки ясаган 
ўйинчоқларини кўпинча мавҳум аллақандай жониворларга ёки предметларга 
қиёслайдилар. Кўпинча улар чизган нарса ўзлари қиёсланган ёки "мен фалон 
нарсани чиздим" деб исботлашга ҳаракат қилаётган нарсадан анча йироқ 
бўлиши мумкин. Лекин бола ўз сўзида туриб олади. Шу дақиқаларда унинг 
тажрибасизлигини назарга олиш билан бирга болада фантазия ҳам 
ишлаётганини унутмаслик керак. Бундай ҳолларда катталар кичкинтойларга 
эътиборлироқ бўлганлари, ёрдам берганлари, тушунтиришлари, лозим бўлса 
кўнглини кўтарганлари маъқул. Бy боланинг мушоҳада этиш, одам ва атроф-
муҳитни ўз қалб кўзи билан кўришида зада қилиб қўймайди, аксинча 
илҳомлантиради. Шунингдек, бу ёшда болалар узоқ эллар тўғрисида, мовий 
денгиз, поёнсиз ўрмонлар ҳақида, у ердаги ажойиботлар тўғрисида эртаклар, 
ёдгорликлар, 
уруш 
қаҳрамонлари, 
қаҳрамон 
денгизчилар, 
қутб 
тадқиқодчилари, табиатни ўзлаштириш юзасидан ҳикоялар эшитишни яхши 
кўрадилар. Эртак ва ҳикоялар эшитиш жараёнида болалар ширин хаёл 
оғушига толадилар, орзулар қучоғига чўмадилар, ўша қаҳрамонлар ўрнида 
ўзларини қўйиб кўрадилар. Гоҳ сехргар чол Ибн Хаттоб, гоҳ Гулливер 


140 
бўлгилари келади, "учар гиламлар"да саёҳат қилишни хаёл қиладилар. 
Болаларга эртак айтаётганда энг муҳими, керакли ўринларда: "Мана, буни 
қара", "Фалон нарсага қулок сол", "Бу жойни кўздан кечир", "Энди сен жавоб 
бер" деб уларни мустақил фикр юритишга ўргатиб бориш зарур. Болалар 
амалга ошириши лозим бўлган келажак ишлари, режалари тўғрисида ҳам 
ижодий хаёл сурадилар. Осмонга узоқ сайёраларга хаёлан парвоз қиладилар 
"бир зумда" ҳар қандай манзилга олиб борадиган техника ҳақида ўйлайдилар. 
Буларнинг барчаси болаларнинг билим доирасини кенгайтиради, техник 
қобилиятини ўстиради, унинг мантиқий фикр юритингини мустаҳкамлайди, 
ақлни пешлаш машқлари ролини бажаради. Шунинг учун ота-оналар, 
ўқитувчилар болаларнинг хаёлий парвозларига алоҳида эътибор беришлари 
лозим. Энг муҳими, ҳар бир ўқитувчи, ота-она боланинг қобилиятини 
нималарга қизиқишини, фикрлашини яхши билиб олишлари зарур. Боланинг 
ҳар бир нарса ва ҳодисага қизиқувчанлик билан қараши, унинг мулоҳаза 
юритишини, яъни тафаккурини ривожлантиради. Зеро, оламдаги нарса ва 
ҳодисалар тўғрисида фикр юритиш руҳий дунёмизнинг мураккаб 
жараёнларидан бири ҳисобланади. Тафаккур орқали бола теварак-атрофдаги 
борлиқ ўртасида мавжуд муҳим боғланишлар ички қонуниятлар ва 
муносабатларни онгида акс эттиради. Фикр юритиш фақат сўз воситаси 
билан вужудга келади. Бола нарсаларнинг ташқи кўриниши билан 
қизиқибгина қолмасдан, балки уларнинг ички хосса ва хусусиятлари билан 
танишишга ҳам ошиқади, ҳамма нарсани билишга қизиқади. Шу сабабдан 
уларда "Бу нима?", "Нега бунақа?", "Қаердан келган?", "Нега керак?", "Ким 
ясаган?", "Нима учун юради?", "Қандай қилиб учади?","Нега биз учмаймиз?", 
"Одам нима учун кулади?" каби саволлар туғилади. Бундай саволларнинг 
вужудга келиши боланинг олам ва одам ҳақида фикр юритиш жараёнининг 
тобора ривожланиб бораётганлигидан далолат беради. Шу нарсани 
унутмаслик керакки, боланинг берган саволларига ўқитувчилар ота-оналар ва 
тарбиячилар эътиборсиз бўлмай, ўз вақтида ва имкон қадар тўлиқ ҳамда 
асосли жавоб беришлари зарур. Бепарволик ҳамиша болага салбий таъсир 
қилади. Агар бола мазкур саволларга ўринли жавоб олмаса, катталар уларга 
етарли аҳамият бермасалар, у ҳолда боланинг қизиқувчанлиги, 
интилувчанлиги, фаоллиги аста-секин сўна боради. Шунинг учун катталар 
иложи борича, унинг талаб ва эҳтиёжини қондириши мақсадга мувофиқдир. 
"Қандай пайтда болалар фикр юритадилар?" деган савол туғилиши 
табиий. Бирон-бир нарсага тушуна олмаган тақдирда ёки нарса ва ҳодисалар 
таажжублантирса, ҳайратга солса, у ҳолда болалар фикр юрита бошлайдилар. 
Кўпинча ўқитувчилар, тарбиячилар, ота-оналар бола меъёридан ортиқроқ 
савол берса, дунё ажойиботларини билишга қизиқса: "Кўп маҳмадоналик 
қилма", "Кўп қақажон бўлма", "Бундай гапларни сенга ким ўргатди?", "Нега 
керак бўлиб қолди?", дея уришиб, танбеҳ берадилар. Бу унинг руҳий 
дунёсига таъсир қилмай қолмайди, албатта. 
Шунингдек, олти ёшли болада ихтиёрий диққат ўсиб боради. Шунинг 
учун ўзига янги, нотаниш бўлган билимлар ахборотлардан иборат бўлган 
машғулотларга диққат-эътибор қилиб ўтиради. Катталарнинг хатти-


141 
ҳаракатларини, улар бажараётган ишни бошқариш имкониятига эга бўлади. 
Унинг ўз мақсади сари интилиши, мустақиллиги, жасоратлилиги боланинг 
ирода кучидан кечинмалар ривожланган бўлади. Айни пайтда боланинг яхши 
ёки ёмон хатти-ҳаракатларнинг сезиши, гўзалликнинг идрок қилиши катта 
одамларникидан сифат ва мақсад жиҳатдан фарқ қилади. Айниқса, унинг
ақлий ҳислари мазмунан саёз, давомийлик жиҳатдан беқарордир. 
Олти ёшлиларда иродавий хислатларнинг ўсиб бориши бола шахси 
шаклланиши, таркиб топиши жараёнида унда ижтимоий-ахлоқий қоидалари 
ўзлаштириб борилади. Ахлоқ қоидалари ва мақомларининг бола томонидан 
ўзлаштириб борилиши натижасида унда характер хислатлари шакллана 
бошлайди. 
Олти ёшлиларнинг тарбияси оддий ўқув ва меҳнат кўникмалари, 
малакалари, ихтиёрий диққат идрок ва тажриба, мантиқий эсда қолиш фикр 
юритиш, сўз бойлиги, ирода сифатлари, юксак инсоний хислатлар қамраб 
олади. Боладаги мазкур руҳий жараёнлар, шахс сифатлари, махсус ташкил 
қилинган ўйинлар, таълимий машғулотлар асосидагина бир текис 
ривожланиши мумкин. Бу нарса ўқитувчилар, тарбиячилар ва ота-оналар 
олти ёшли бола устидан қатъий назорат қилишни ва ўз вақтида унга ёрдам 
бериб туришни тақозо этади. Бунинг учун барча олти ёшлиларнинг 
психологик хусусиятларини тўла ўрганишлари зарур. 
Фаол, мулоқотга тез киришувчи, ҳар нарсани билишга қизиқувчи бола 
мактаб таълимига мустаҳкам пойдевор билан кириб боради. Тажрибалардан 
шу нарса маълумки, кўпинча тортинчоқ табиатли бола савол беришдан ўзини 
олиб қочади. Шунинг учун бундай характерли болани ўқитувчи, тарбиячи, 
ота-оналар кўпроқ ҳар хил соҳага тааллуқли машғулотларга тортишлари, 
турли жойларга саёҳатларга олиб чиқиши бола фаоллигини оширади. 
Натижада бундай тоифадаги бола мустақил савол бериш имкониятига эга 
бўлади. 
Болаларнинг турмуш тажрибалари кенгайиши маъқул қолипдаги нарса 
ва ҳодисаларнинг ички боғланишлари, гоҳо тараққиёт сабабларини 
тушунишга олиб келади, уларнинг фикр юритиш доираси ўсади, тартибли 
билим
олишга тўғри тайёрланади. 

Download 7,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish