Ер юзидаги илк йўллар


-расм.”Аппий йўли”нинг кўндаланг кесими



Download 0,86 Mb.
bet3/3
Sana28.04.2022
Hajmi0,86 Mb.
#588236
1   2   3
Bog'liq
2 5265140824085104244

1.3.2-расм.”Аппий йўли”нинг кўндаланг кесими
Империянинг кейинги даврларида бу ўлчамларга қатъий равишда риоя қилинмаган. Римликларнинг биринчи стратегик йўлларидан бири бўлиб Аппий йўли ҳисобланган, бу йўл эрамиздан олдинги 312 йилда Аппий Клавдий Красс цензори томонидан асос солинган. Бу йўл Рим ва Капуяни боғлаб турган энг кенг йўл ҳисобланган. Айнан шу йўл бўйлаб Спартак бошчилигида қўзғолон кўтарган 6 мингта қуллар крестларга михлаб қатл қилинган. Аппий йўлининг узунлиги 540 км ни, кенглиги эса 7 – 8м ни ташкил этган. Қадимги Римнинг бошқа катта йўллари каби бу йўл ҳам, жойнинг рельефига қарамай, кўп қисмида қуёш нури каби тўғри бўлган. Тахминан эрамиздан олдинги 220 - йилда қурилган Буюк Шимол йўли – “Виа Фламиниа” йўли ҳам шунга ўхшаш йўл бўлган. Бу йўл Римдан Италиянинг шимолига Алп тоғлари орқали ва ундан у ёғи Адриатик денгизи қирғоқлари орқали Византияга олиб борувчи узунлиги бўйича энг узун йўл бўлиб ҳисобланган.
Эрамиздан олдинги I асрнинг охиригача Италия ярим ороли Рим га олиб борувчи йўллар билан бутунлай кесишиб кетган деб ҳисобланади. У вақтда Римда узун ва тўғри кўчали уйларнинг жойлашуви учун тўғри бурчакли координата тўри мавжуд эди. Бу Римнинг ҳамма кўчалари шундай эди дегани эмас. Кварталлар орасидаги кўчалар тор ва эгри эди, лекин катта кўчалар бу кўчалардан бутунлай фарқ қилган. Уларнинг кенглиги кўпинча 12 м ни ташкил қилган, баъзи шаҳарларда эса, масалан, Кёльн каби шаҳарда биноларнинг фронтони орасидаги масофа 32м ни ташкил қилган. Пиёдалар йўлакларини ҳам қўшиб ҳисобга олганда асосий йўлнинг кенглиги 22м ни, пиёдалар йўлагисиз эса 11- 14м ташкил қилган. Шаҳар ичида йўлларда албатта кенглиги 0,5 дан 2,4 м гача бўлган пиёдалар йўлакчалари қурилган, улар асосий йўлдан баландлиги 0,45 см га яқин бўлган тош билан ажратилган.
Бундай йўлларнинг асоси кўпинча махсус сув тўкувчи мосламалар ва кюветлар билан жиҳозланган ва уларнинг юзаси доимо ердан анча баланд қилиб ҳамда йўл четларига озгина нишаблик билан қурилган. Рим йўлларининг умумий қалинлиги 80 см дан то 130 см гача бўлган, айРимлари эса 240 см гача етган. Асосан, йўллар кўп қатламли яъни, тўрт ёки беш қатламдан иборат бўлган. Кўплаб йўлларининг пастки қатлами қалинлиги 20–30 см ли тош плиталардан иборат бўлган асосни ташкил қилган ва улар мустаҳкам йўл пойи устига аралашма қўшиб ётқизилган, кейин устига қум ётқизиб текисланган. Иккинчи қатламнинг қалинлиги 23 см бўлган ва у бетондан (аралашма билан қўшиб ётқизилган чақилган тошлар) қилинган. Учинчи қатламнинг қалинлиги ҳам 23 см бўлган, у майда қум-шағалли бетондан қилинган. Бу икки қатлам албатта яхшилаб зичланган.
Бу ишнинг энг оғир ва кўп куч талаб қиладиган қисми эди, уни асосан қуллар ёки ҳарбий хизматга ёлланганлар бажаришган. Охирги юзаки қатлам қалинлиги 13см га яқин ва юзаси 0,6 – 0,9м2 бўлган йирик тош блоклар билан қопланган. Аппий йўлининг катта қисми айнан шундай қурилган деб ҳисобланади. Шундай қилиб, Рим йўлларини ўрганиб чиққан бир неча тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, Рим йўлларининг асосий элементини қалинлиги 30 см ли бетон ташкил этган, у асоснинг тош плиталари ва юқори қатламдаги тош брусчаткалар орасига ётқизилган. Француз инженери М.Флере XIX асрнинг бошларида қум-шағал қопламали Рим йўлининг тузилишини таърифлаб берган. Унинг маълумотларига кўра, тупроқ 4 футгача (120 см гача) қазилиб, ҳосил бўлган мазкур қазилган ернинг таги яхшилаб ёғоч зичловчи ускуналар билан зичланган. Тубига қалинлиги 1 дюйм (2,5см) қалинликдаги қум–оҳак тўшак солинган ва бу қатлам устига текис кенг тошлар қатлами ётқизилган. Бу тошли қатлам устига яна тайёрланган аралашма тўкилиб яхшилаб зичланган.
Кейинги қатламнинг қалинлиги 9–10 дюйм (23-25см) бўлган бетондан ташкил топган, бу аралашманинг энг катта тўлдирувчиларини харсанг тош ва қум-шағал аралашмаси ташкил қилган. Бундан ташқари бузилган биноларнинг тош бўлаклари ва черепицалардан ҳам фойдаланилган. Бу қатламнинг устига қалинлиги 1 фут (30 см) бўлган янада майда тошли бетоннинг янги қатлами ётқизилган. Охирги юқори қатлам қалинлиги 3–3,5 фут (90–105см) бўлган йирик қум-шағал ёки чақиқтошдан иборат бўлган ва бу қатлам бир неча кун давомида яхшилаб зичланган. Арзонроқ йўллар қалинлиги 13 см ли тош қопламадан, қалинлиги 46 см бўлган тупроқ, оҳак ва қум аралашмасидан, қалинлиги 46 см га яқин зичланган тупроқ қатлами ҳамда харсанг ва майдаланган тошли юқори қатламдан ташкил топган. Булардан ташқари йўлларнинг бошқа турлари ҳам мавжуд эди.
Шундай қилиб, Лондонда қалинлиги 230 см ли қадимги Рим йўли сақланиб қолган ва бу йўл бутунлай оқ черепицали бетон қопламадан қурилган. Қизиғи шуки, йўлнинг бутун бетон массаси тош тирговуч деворлар орасига ётқизилган. Рим йўлларида дренаж тизими жуда ҳам пухта ўйланган, шунинг учун бетоннинг тўла миқдори салбий температураларда ёрилмаган. Йўл қопламасида температура чоклари йўқ эди ва асосан Италиянинг юмшоқ иқлимига мослаштирилган эди. Рим империясининг шимолий вилоятларида бетон қопламали йўлларда ёриқларни кузатиш мумкин эди, шунинг учун империянинг кейинги даврида Римликлар бетон қопламали йўлларни қуришни тўхтатишган.
Рим йўлларининг трассаси иккита параллел тортилган ип орқали белгиланиб, шу ип орқали йўлнинг кенглиги ҳам аниқланган. Тўғри чизиқ “момақалдироқ” ускунаси орқали таъминланган, лекин кўпгина ҳолларда бунинг учун энг оддий усулдан фойдаланилган масалан, узоқда жойлашган гулхан тутуни ва маълум бир оралиқдаги нуқтадан. Йўл қурилишига жуда кўплаб қуллар келтирилган. Маҳаллий аҳоли ва ҳарбий хизматчилар ҳам қисман бириктирилган. Тош материалларининг катта хажмда ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш қўл меҳнати орқали бажарилган. Бу жараёнда катта тошларни гулханда қиздириб кейин устидан совуқ сув қуйилган. Римликларнинг кўпгина йўллари XIX аср гача ҳам эксплуатация қилинган, баъзилари ҳозиргача ҳам сақланиб қолган. Қизиғи шуки, Римликларга табиий асфальт ва ҳаттоки қум билан аралашган асфальт ҳам маълум бўлган, лекин улар уни йўлларнинг устки қатлами учун ишлатишмаган.
Шундай қилиб, Қадимий Рим йўлларининг йўл тўшамаси жуда бақувват ва мустаҳкам эди, қалинлиги 0,8–1,3м гача, айрим ҳолларда 2,4 м гача бўлганлигини таъкидлаш лозим. Замонавий тушунчаларга кўра, бундай йўллар мустаҳкамлиги ортиқча захираси билан бажарилган. Масалан, шундай турдаги замонавий йўлларнинг йўл тўшамаси худди шундай иқлим шароитларида муздан муҳофаза қилувчи қатлам ва едирувчи қатламни ҳисобга олганда ҳам 60–70 см дан ошмаган. Аппий йўлининг конструкциясига ўхшаш йўлларнинг конструкцияси ҳозирги замондаги энг оғир эксплуатацион юкланиш, яъни автомобиль ўқига 15 тоннага яқин тушадиган юкланишни бемалол кўтара оладиган йўллар учун қўлланилиши мумкин. 2300 йил олдин қурилган бу йўлнинг ҳозирда ҳам эксплуатация қилиниши бежиз эмас.
Рим йўлларининг бошқа афзалликлари ҳам мавжуд эди: уларнинг баъзиларида хақиқий тошлардан қилинган махсус едирилувчи қатламнинг мавжудлиги; бетонни иш жойида тайёрланиши имкониятининг мавжудлиги; замонавий портландцементга нисбатан ёриқларга юқори даражада бардош бера оладиган, катта чўзилувчанлиги мавжуд оҳакнинг кенг миқёсда қўлланилиши. Ва, албатта, Рим йўлларининг энг асосий афзалликларидан бири бу уларнинг узоқ муддат хизмат қилишидир, буни исботи бўлиб улардан баъзиларининг ҳозирги даврда ҳам яхши ҳолатда сақланганлигидир. Масалан, Испаняда Рим йўлларининг таъмири 70 – 100 йилда бир марта қилинар эди. Конструктив хусусиятлари ва қурилиш усуллари бўйича бетон поллар Рим бетон йўлларини эслатади. Қадимги муаллифлар, Варрондан бошлаб (эрамиздан олдинги 116 – 27йй.) греклардан олинган бетон полларнинг қурилиши ҳақидаги маълумотларни қолдиришган.
Йўл қурилиши Римда қимматбаҳо хисобланган. Италиядаги Аппий йўлининг қайта қуриш нархи 1 км учун 2 млн долларни ташкил этади. Буюк Британиядаги машҳур эски йўл Англиянинг жануби - ғарбидаги Брю дарёси ёнида жойлашган. Хақиқатда, “Йўлнинг” ёши қарийб 6000 га тенг ва бу йўл 1970 йили торфли ботқоқликда аниқланган. Йўлнинг қурилиши Буюк Британияга эрамиздан 4000 йил аввал биринчи фермерларнинг кириб келишига тўғри келади.
Рим Империясига нисбатан минглаб графлик, князлик, герцогликларга бўлиниб кетган Ўрта асрдаги Европада кучли транспорт тармоғи керак эмас эди. Ўзи билангина овора бўлган ва кўпинча ўзаро курашаётган феодал давлатлар йўлларини яхшилашга эътибор беришмаган. Қулдорлик даврининг тугатилиши қуллар меҳнатининг амалдаги чексиз манбаидан фойдаланишга асосланган йўл қурилишидаги Рим техникасининг ҳам якунига олиб келди. Янги йўлларни ўша вақтларда фақат ёлланма меҳнат қилишга кўниккан маҳаллий аҳоли қуриши мумкин эди. Бунинг натижасида янги енгиллаштирилган конструкцияли янги тупроқли йўллар вужудга келди.

*Техника фанлари доктор Ж.Содиқов, халқаро транспорт академияси академиги Ш.Мирходжаевларнинг “Алоқа йўллари” китобидан олинди.
Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish