Ер юзидаги илк йўллар


-расм. Рим йўлларининг тармоқлари



Download 0,86 Mb.
bet2/3
Sana28.04.2022
Hajmi0,86 Mb.
#588236
1   2   3
Bog'liq
2 5265140824085104244

1.2.1-расм. Рим йўлларининг тармоқлари
Римликлар йўл қурилишида ўзларининг ажойиб маҳоратларини кўрсатдилар, улар қурган йўл замонавий мутахассисларни ҳам ҳайратга солмоқда. Бу йўлларнинг қироличаси бўлиб «Аппий йўли» ҳисобланган, Рим – Африка магистралнинг бошланғич қисми, Дунай дарёси қирғоқларида қурилган «Троян йўли» ҳам қадимий Римликларнинг йўл қуриш санъатининг мўжизаси ҳисобланади. Дунай дарёси чуқур қоя тошли ўзанлари орасидан оққан «Темир дарвозалар» туманида, у осма қоя тошлар орасида қисман ўйилган эди, қисман эса охирлари билан шурфларда маҳкамланган, бақувват ёғоч тўнкаларда осилиб турар эди.
Аппий йўлини қуриш учун жуда кўп миқдордаги хилма-хил қурилиш материаллари керак бўлган. Материалларнинг турларини ишлатилишида қарама-қаршиликлар мавжуд. Becherman шундай деб ёзади: Американинг умумий фойдаланувдаги йўллари Бюроси тадқиқотларига кўра (1934 йил), Аппий йўлининг бир неча кесишмаларидан маълум бўлишича, бу йўл 5 қатламдан иборат бўлган. Биринчи қатлам оҳакли аралашма ёки қумдан таркиб топган. Иккинчи қатлам ўз ичига қум ёки турпоқли оҳак аралашмаси билан мустаҳкамланган икки қатлам тошдан таркиб топган. Учинчи қатлам эса қум ёки турпоқли оҳак аралашмаси билан маҳкамланган чақиқ тош ёки қум-шағалдан таркиб топган. Тўртинчи қатлам зичланган қум-шағал билан иссиқ оҳакдан тайёрланган. Ва ниҳоят охирги қатлам йирик бўлакли базалт тошлари билан қопланган. Бу қатламлар тизимини 1.3.1.а расмда кўриш мумкин. Кассоннинг ёзиши бўйича, бу умуман нотўғри. Яқин вақтдаги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Рим йўлларида ҳеч қандай цемент материали ишлатилмаган ва улар одатдагидек 3 қатламли қилиб қурилган. Бу 3 қатламнинг биринчиси текис мустаҳкам тошлардан, иккинчиси турпоқ аралашган думалоқ тошлардан ва учинчи қатлам қум-шағал ёки магматик тоғ жинсидан иборат бўлган.
Қопламанинг умумий баландлиги 1 м ни ташкил этган, шунинг учун Рим йўлларини “ётиқ деворлар” ҳам деб аташган. Римнинг ҳамма йўллари тўғри бўлиб, эгриликларсиз қурилган, чунки ўша вақтдаги аравалар бураладиган олдинги ўққа эга бўлмаган.
Йўллар Қадимги Римнинг шуҳратини дунёга танитган. Йўллар – бу савдо йўллари, алоқа йўллари вазифасида Қадимги Римни маданияти ва цивилизациясини ривожлантирган. Бу йўллардан босиб олинган мамлакатлардан талон-тарож қилинган бойликларни ва минглаб қулларни олиб ўтилган. II асрнинг бошларида Император Траян вақтида 100 минг километрлик давлат аҳамиятидаги қаттиқ қопламали йўл мавжуд бўлган. Улар мукаммал тарзда жойлашган ва жиҳозланган бўлиб, жуда яхши фойдаланиш ҳолатида сақланган. Римнинг асосий йўлларида ҳар бир милда (1мил 1.5 км) йўл белгилари ўрнатилган. Ҳар бир бекатда меҳмонхоналар, тузатиш сервис хизматлари ташкил этилган. Буларнинг ҳаммаси йўлларнинг ўтказиш қобилиятини жуда яхши таъминлаб берган.
Замонамиз олимлари гувоҳлик беришича Император Август бир кунда 185 км гача йўлни босиб ўтишга қодир бўлган. Император Тиберей эса 1 кунда 350 км йўлни босиб ўта олган. Ҳамма хизматларнинг аъло даражада ишлаши ва отларнинг ўз вақтида алмаштирилиши 1 суткада ўртача ҳисобда 300 км га яқин масофани босиб ўтиш имконини берган. Эҳтимол, Қадимий Римнинг кўпгина йўллари эрамиздан олдинги 450 йилда ишлаб чиқилган “12 жадвал” деб номланган биринчи “техник шартлар” талаби асосида қурилгандир. Мазкур ҳужжатга асосан йўллар кенглиги бўйича қисмларга (тасмаларга) бўлинган: семита (semita) ёки кенглиги 30см бўлган йўловчилар тасмаси, итер (iter)- кенглиги 92 смдан ортиқ бўлмаган отлиқлар ва йўловчилар учун йўл тасмаси, актус (aktus)- кенглиги 122см бўлган йўловчиларни ташувчи аравалар қатнаши учун мўлжалланган йўл тасмалари ва икки қатнов қисмли виа (via)- кенглиги 244см га яқин бўлган асосий қатнов қисми. Шундай қилиб, семита, итер ва актус йўлнинг икки четидан ўтганлигини ва вианинг икки баробарини ҳисобга олсак, унда унинг умумий кенглиги тахминан 7 – 10 м га яқин бўлган.


Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish