8.Матёқубов Йўлдош 1922-йилда туғилган.Урушга 1941-йилда кетган. Урушда бедарак йўқолган. Бу инсон ҳақида бошқа маълумот йўқ.
9. Кенжаев Садулло 1925-йилда туғилган.Урушга 1942-йил 24-сентабрда кетган.463-захирадаги ўқчи полкда 1943-йилгача бўлган.Октабрь 1943-йилдан 49-ўқчи полкда фашистларга қарши жанг қилган. 7-октабрь 1943-йилда елкасидан оғир ярадор бўлади.Уларни полки қамалда қолиб, фашистларни енгиб, қамалдан тўлиқ чиқадилар.Бу полк маршал Ракосовскийнинг армиясига қарашли эди. Урушнинг 1943,44,45-йилларидаги жангларда тўлиқ қатнашган. Шимолий фронтда Кенгзбергни озод қилишдаги жангда жасорат кўрсатиб , 3-даражали ”Шуҳрат”ордени билан тақдирланди.Орден№ Н-3011401. Бу жангда (27-апрель 1945-йилд) у енгил жароҳат олади,.Уруш тугагач 1945-йил декабрда демоблизация қилинади. Кўрсатган жасоратлари учун қатор давлат орден ва медалларга сазовор бўлди; ”Кенгзбергни қўлга киритиш учун” медали(8-март 1947-йил),” Улуғ Ватан урушида Германия устидан ғалаба учун 1941-45-йиллар”(16-сентабрь 1946-йил),ғалабанинг 20, 25,30,40,50,60 йиллик медаллари ва 1985-йил Олий Советнинг фармонига биноан “ 1-даражали Ватан уруши “ордени билан тақдирланган.Урушдан кейин колхозда анча йиллар шофёр бўлиб ишлаган ,техникани моҳир устаси бўлган. Шунинг учун уни 80-йилларда бобом М,Ишчанов М,Горкий мактабига бололарга автомобилсозликни ургатиш учун мастер килиб тайинлаган.Бу инсон 2007-йил 16-декабрда ҳаётдан кўз юмди.Унинг хотираси элимиз ва фарзандлари ёдида сақланажак!
1 0. Раҳмонов Раҳим 1922-йил 15-майда туғилган. Уруш бошлангач 1941-йил 15-декабрда Ватан ҳимоясига отланган. У 740-ўқчи полк сафида жанг қилган. Дахшатли жангларнинг бирида,қаттиқ ғазабли қишда яъни, 1941-йил декабрь ойининг охирларида оғир ярадор бўлади.Госпиталда узоқ вақт даволаниб, 1942-йил декабрнинг охирида демоблизация қилинади. 1943-йил январь ойида омон-эсон уйига етиб келиб, Хивада шофёрлар курсини битириб, колхозда ҳайдовчилик қилади.60-йилларда колхозда бригада бошлиғи, 80-йилларда экспедитор лавозимларида ишлайди.Кўп фарзандларни юртга фойдаси тегадиган қилиб вояга етказган.Бу инсон 1995-йил 10-октабрда вафот етади.Жонфидо Раҳим аканинг хотираси қишлоқдошларимиз қалбида мангу абадийдир!
1 1.Атажонов Қўчқор 1902-йилда туғилган.Урушга 1941-йилда кетган.1941-йил куз-қиш фаслида Москва остоналарида ҳаёт-мамот жанглари бўлди.Унда,Бир томондан,қандай қилиб бўлса ҳам Москвани эгаллаш учун интилган, иккинчи томондан, қандай қилиб бўлса ҳам Москвани қўлдан бермаслик учун оёққа турган,тарихда мисли кўрилмаган даражадаги катта ҳарбий қўшинлар тўқнашди. Анашу дахшатли жангларда ўзбекистонлик жангчилар ҳам сабот-матонат, юксак ҳарбий маҳорат кўрсатдилар.Шундай жангларнинг бирида олдга интилган ҳамқишлоғимиз қўлидан оғир ярадор бўлади. Жангдан кейин уни ҳамқишлоғи Қурбонов Карим санчастга қўлтиқлаб олиб боради.Оғир вақт, ҳаммадан гумонсирардилар, санчастдан госпиталга боргандан кейин Отожонов Қўчқорни врач текширувдан ўтказа туриб –деб эслайди фарзандалари:
“-Сен ўзингни-ўзинг отгансан “,- деб туҳмат ташлайди.ҲамқишлоғИ Қурбонов Карим унинг жонига оро киради: ”Мен гувоҳман, ўзим санчастга олиб келдим,жангда ярадор бўлди”-,деб Қўчқор бувани сақлаб қолган. Қўчқор ота госпиталда даволангач демоблизация қилинади.Урушдан кейин уйига қайтгач колхозда энтимолог аграном, колхозчи бўлиб узоқ йиллар ишлайди.Унинг бу хизматлари давлатимиз томондан муносиб тақдирланган, жумладан ғалабанинг 25,30,35,40 йиллик медаллари ва “Ёдгорлик” дипломи билан тақдирланган. Бу инсон 1992-йил 15-мартда вафот этган.
Do'stlaringiz bilan baham: |