Ер тузишни лойихалаш



Download 13,06 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi13,06 Kb.
#217478
Bog'liq
ЕТЛ 1-оралиқ назорат иши


ЕРБ факултети ЕҚ ва ЕФ ёналиши
304-гурух толиби Рахимов Асадбек

"Ер тузишни лойихалаш" фанидан 1-оралиқ назорат саволлари(1 сем)


2-вариант


1. Хужаликлараро ер тузишнинг мазмуни ва мохияти, турлари.
2. Ер майдонларини ташкил этишга, ердан фойдаланишларга караб нокишлок хужалик корхоналарининг асосий турлари.
3. Нокишлок хужалик максадлари учун ер ажратиш лойихасининг таркибий кисмлари.
Жавоблар
1. Хўжаликлараро ер тузиш - унинг ёрдамида ер ресурсларидан фойдаланишни ва уларни муҳофаза қилишни ташкил этишга қаратилган ер тузиш турларидан биридир. Хўжаликлараро ер тузиш - бу халқ хўжалигида, унинг тармоқларида, ердан фойдаланишни ва уни муҳофаза қилишни ташкил этиш, ер эгаликлари ва ердан фойдаланишларнинг ер фондлари, хўжаликларнинг ер участкаларини тартибга солиш ва ўзгартириш, янгиларини ташкил этиш, уларни жойларда ажратиш, маъмурий-ҳудудий бўлинмалар ва махсус қўриқланадиган ҳудудлар чегараларини белгилаш бўйича тадбирлар тизими ва жараёнидир. У мўлжалланган мақсадга, мулкчилик турларига ва фойдаланилишига боғлиқ бўлмаган ҳолда барча ерларни қамраб олади. Хўжаликлараро ер тузишни ўтказишда иккита мақсад кўзланади. Биринчи мақсад - ердан оқилона фойдаланишни ва уни муҳофаза қилишни ташкил этиш; иккинчиси - ишлаб чиқаришни ҳудудий ташкил этиш, яъни, ҳудудда, унинг ишлаб чиқариш кучлари хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда - ишлаб чиқариш объектларини ва меҳнат ресурсларини жойлаштириш.
Хўжаликлараро ер тузишни ўтказишда бажариладиган асосий вазифалар қуйидагилардан иборат:
ерда хўжалик юритишнинг барча турларини ривожлантириш учун бир хил ҳудудий шароит яратиш;
ер эгаликлари ва ердан фойдаланувчиларнинг оқилона тизимини яратиш ва такомиллаштириш;
ер тузишда белгиланган чегараларнинг жойларда ўтказилишининг асосланганлигини, аниқлигини ва даҳлсизлигини таъминлаш;
қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини оқилона ташкил этиш учун ҳудудий шароит яратиш;
ерлардан фойдаланиш тартибини ва шартларини, мулк қилиб, эгалик қилиш учун, фойдаланишга берилган ер участкаларига тўловлар ва сервитутларни белгилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
ер солиғи ва ҳақини белгилаш, ерларни олишдаги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг зарарини қоплаш учун маълумотлар тайёрлаш;
ерларни яхшилаш ва тиклашга, уларнинг унумдорлигини оширишга, эрозиядан ҳимоя қилишга, рекультивациялашга ҳамда унумдорлигини тиклашнинг иложи йўқ ерларни консервациялашга қаратилган тадбирларни ишлаш;
ерларни мелиорациялашнинг йўналишларини ва келажагини асослаш.
Хўжаликлараро ер тузиш оқилона ер эгаликлари ва ердан фойдаланишларни шакллантиришнинг, фуқароларга, фермер хўжаликларига, қишлоқ хўжалик корхоналарига ер ажратишнинг, ерни ижарага беришнинг асосий механизми ҳисобланади. У қишлоқ ва халқ хўжалиги учун нафақат ерларни тақсимлаш, балки маҳсулдор ер турларини сарфлаш масалаларини ечиш учун ҳам катта иқтисодий аҳамиятга эга.
Хўжаликлараро ер тузиш мураккаб ва ҳар хил тадбирлар тизимини ва ер тузиш ишлари турларини ўзида мужассамлайди. У ҳар хил тавсифга, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тартибига эга барча тоифалардаги ерларда ўтказилади.
2. Ер майдонларини ташкил қилишга, ердан фойдаланишга ва атроф муҳитга қиладиган таъсирига қараб ноқишлоқ хўжалик корхоналарини қуйидаги асосий турларга бўлиш мумкин:
1) мавжуд хўжаликларнинг ер майдонлари тузилишини ва ишлаб чиқаришининг ташкил қилинишини бузмайдиган кичик ер майдонларига эга бўлган корхоналар;
2) йирик ер майдонларини талаб қиладиган катта саноат корхоналари; буларга ер ажратиш бир неча қишлоқ хўжалик корхоналари ерларига таъсир қилиши, аҳолини кўчириш, бино ва иншоотларни бузиш, йўлларни ўзгартириш ва бошқа қийинчиликларга олиб келиши мумкин; уларнинг атроф муҳитга таъсири ерларнинг, сувларнинг (сув ҳавзаларининг), ҳавонинг ифлосланишига, шовқин кучайишига, радиоактив хавф туғилишига ва бошқа шунга ўхшаш салбий оқибатларга олиб келиши мумкин; ифлосланган ҳаво қишлоқ хўжалик экинларига ва хайвонларига салбий таъсир кўрсатиши натижасида уларнинг ҳосилдорлиги ва маҳсулдорлиги пасаяди; ҳавонинг ифлосланиши инсон соғлиғига ҳам кучли салбий таъсир кўрсатади;
3) узун иншоотлар учун ажратилган ер полосалари (темир ва автомобиль йўллари, электр ва алоқа тармоқлари, каналлар ва шунга ўхшаш иншоотлар). Бу иншоотлар учун ажратиладиган ерлар майдони нисбатан кичик бўлишига қарамасдан улар ёввойи ўтлар уруғини тарқатувчи манбаа бўлиши ва хўжалик ер майдонининг бутунлигини бузиши мумкин; кўп ҳолларда автомобиль йўллари ёнидаги ер полосалари заҳарли моддалар билан ифлосланган бўлади. Бу ерларда озиқ-овқат учун экиладиган экинларни экиш ва чорва молларини боқиш мумкин эмас;
4) сув омборлари ва гидроэлектр станциялари учун ажратилган катта ер майдонлари; уларга ер ажратиш катта ер майдонларининг сув тагида қолиши билан боғлиқ. Бу эса ўз навбатида мавжуд хўжаликларни қайта ташкил қилиш ва аҳолини кўчиришга олиб келади. Бундан ташқари кўп майдонларда ер ости сувининг сатҳи кўтарилиб кетиши ва бошқа салбий оқибатлар келиб чиқиши мумкин;
5) қазилма бойликларни қазиб олиш билан шуғулланадиган корхоналар учун ажратиладиган ер майдонлари; буларга ер ажратиш мавжуд хўжаликларни қайта ташкил қилишга, ерларнинг бузилишига ва бошқа оқибатларга олиб келиши мумкин; Бунда чуқур каръерлар ва баланд тоғ жинслари уюмлари пайдо бўлади, ерларнинг гидрогеологик шароити бузилади ва бошқа салбий оқибатлар келиб чиқади.
Қишлоқ хўжалигидан бошқа тармоқ корхоналарига ер ажратганда ердан фойдаланишдаги қишлоқ хўжалигининг устиворлиги тамойилига қаттиқ риоя қилиш керак.
Бу тамойилга риоя қилиш қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:
қишлоқ хўжалиги учун яроқли ерлар биринчи навбатда қишлоқ хўжалиги корхоналарига берилиши керак; бошқа корхоналарга қишлоқ хўжалигида фойдаланишга яроқсиз ёки сифати паст ерлар ажратилади;
бошқа корхоналар қишлоқ хўжалиги корхоналари ерларида иложи бўлмагандагина жойлаштирилади; суғориладиган ҳайдалма ерларни, боғлар ва узумзорларни бошқа корхоналар учун қишлоқ хўжалик корхоналаридан олиб бериш иложи бўлмаган ҳолларда, фақат Республика вазирлар маҳкамаси қарори ва ери олинаётган хўжалик розилиги билангина амалга оширилиши мумкин;
қишлоқ хўжалик ерларини бошқа корхоналарга олиб беришда улар қишлоқ хўжалик корхоналари кўрадиган зарар ва харажатларни қоплашлари керак;
қишлоқ хўжалик ерлари вақтинча фойдаланишга берилган корхоналар ердан фойдаланиш муддати тугаганидан кейин ўз ҳисобларидан фойдаланиш даврида бузилган ерларни олдинги ҳолатига келтиришлари, яъни, уларни рекультивация қилиб қайтаришлари керак;
ер участкалари ер эгаликларининг ва ердан фойдаланувчиларнинг розилиги билан берилади;
унумдор қишлоқ хўжалик ерлари бошқа мақсадлар учун ажратилганда тупроқларнинг устки унумдор қатлами қирқиб олиниши, сақланиши ва фойдаланилиши керак.
3. Ноқишлоқ хўжалик мақсадларига ер ажратишда ҳисобга олинадиган учта асосий тамойилни қуйидагича таърифлаш мумкин:
қишлоқ хўжалигининг ердан фойдаланишдаги устиворлиги;
ерни мутлоқ тежаш (ҳудудни минимал сарфлаш);
ноқишлоқ хўжалик ердан фойдаланишларининг ва уларда жойлаштириладиган объектларнинг ҳудудга ва атроф муҳитга таъсирини тўла ҳисобга олиш.
Асосли ва малакали лойиҳалаш - бутун ер ресурсларидан фойдаланишни ва уларни муҳофаза қилишни оқилона ташкил этишни, унумдор ерлардан тўғри фойдаланишни, ҳаракатдаги ҳуқуқий меъёрларга риоя қилишни таъминловчи ишончли йўлдир.
Ноқишлоқ хўжалик мақсадидаги ерлан фойдаланишни ташкил этиш лойиҳаси қуйидаги шаклда расмийлаштирилади.
Чизма қисм, ўз ичига лойиҳа планини олади, унда қуйидагилар кўрсатилади:
ҳудуднинг мавжуд ҳолати тасвири ва ташкил этилиши;
объектни ва бошқа лойиҳаланаётган элементларни жойлаштириш ечимлари;
саноат корхонасининг бош плани (лойиҳаси) чизмаси;
мавжуд ер эгалари ва ердан фойдаланишларни қайта ташкил этиш чизмаси (зарур ҳолларда);
янги чегаралардаги (агар улар ўзгартирилган бўлса) хўжаликларнинг ички ер тузиш чизмалари.
Лойиҳанинг баённомаси (тушунтириш хати) қуйидагиларни ўз ичига олади:
ердан фойдаланиши ташкил этилаётган объект тўғрисида маълумотлар;
ерларнинг таркиби ва сифати тўғрисида маълумотлар;
ечимлар бўйича ерларнинг экспликацияси;
объектни жойлаштиришнинг салбий оқибатлари;
лойиҳанинг таркибий қисмлари бўйича лойиҳавий ечимлар;
ечимлар бўйича техник-иқтисодий кўрсаткичлар ва танланган ечимнинг устунлигини асослаш;
лойиҳани ҳуқуқий асослашнинг материаллари.
Ноқишлоқ хўжалик мақсадларига ер участкаси ажратиладиган ва бериладиган хўжаликлараро ер тузиш лойиҳаси маълум тартибда ва кетма-кетликда ишланади ва учта босқичдан - жойни олдиндан келишиш, ер участкасини бериш ва ердан фойдаланишни расмийлаштиришдан иборат бўлади.
Биринчи босқич – корхонанинг жойлашадиган ўрнини ва тахминий майдонини олдиндан келишиб олиш. Ер олмоқчи бўлаётган корхона ёки ташкилот лойиҳа ишлангунча белгиланган мақсад учун ер майдони ажратишни сўраб, унинг жойлашадиган ўрни ва тахминий майдони кўрсатилган ариза билан вилоят ҳокимиятига мурожаат қилади. Хўжаликлараро ер тузиш ўтказиш учун асос бўлиб Қорақалпоғистон республикаси вазирлар маҳкамаси ёки вилоят хокимиятларининг корхонанинг ўрнини аниқлаш тўғрисидаги қарорлари хизмат қилади.
Ер тузиш бўйича лойиҳа-қидирув ишлари шу қарор чиққандан кейин бошланади. Лойҳалаш ишлари «Ўздаверлойиҳа» институти ва унинг бўлимлари томонидан амалга оширилади. Зарурат туғилганда лойиҳа–қидирув ишларига бошқа муассасалар ҳам жалб қилиниши мумкин. Бунда ер ресурслари қўмитасининг туман хизмати, архитектура - қурилиш, соғлиқни сақлаш, табийтни муҳофаза қилиш, ёнғин назорати органлари, бошқа манфаатдор ташкилотлар ҳамда ерлари қамраб олинадиган ер эгаликлари ва ердан фойдаланишлар вакиллари қатнашиши талаб этилади.
Шу босқичда тайёргарлик ишлари, ер ажратиш лойиҳасини тузиш, уни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш ишлари бажарилади. Лойиҳа ҳамма манфаатдор ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар томонидан кўриб чиқилади ва уларнинг розилиги олинади.
Тайёргарлик ишлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
ер участкасини бериш тўғрисидаги илтимоснома, унинг асосланганлиги, унга иловалар ўрганилади;
лойиҳа қамраб оладиган (масштаби 1:10000) ҳудудга план-харита материалларини йиғиш ва тайёрлаш;
объект жойлашадиган туманда ерларнинг аҳволини ва қийматини тавсифловчи бошқа материалларни ва баҳолаш, ер ҳисоби маълумотларини йиғиш;
мазкур корхонага олдин берилган ерлар тўғрисидаги материалларни йиғиш ва улар томонидан қонунда кўзда тутилган талабларнинг бажарилишини ўрганиш.
Олинган маълумотлар асосида ноқишлоқ хўжалик объектининг ердан фойдаланишини ташкил этиш лойиҳаси ишланади. Унинг барча таркибий қисмларини тўла ва тўғри ишлаш шу босқичда амалга оширилиши керак, сабаби, кейинчалик ҳар қандай ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш мумкин эмас ёки катта харажатлар билан боғлиқ бўлади.
Ҳокимиятнинг ваколатли органи лойиҳани тасдиқлайди ва объектнинг жойлашадиган ўрни тўғрисида қарор қабул қилади. Бу жойлаштирилаётган объектнинг ўзи бўйича лойиҳа қидирув ишларини бошлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Иккинчи босқич – ер ажратиш. Лойиҳа тасдиқлангандан ва қурилиш учун маблағ ажратилгандан кейин қурилиш ташкилотлари ер ажратишни сўрайди. Сўровномага керакли ҳужжатлар билан бир қаторда биринчи ва иккинчи босқичлар орасида ишланган ерни рекультивация қилиш, унумдор қатламни ажратиб олиш, сақлаш ва кейинчалик фойдаланиш бўйича ишчи лойиҳалари, аҳолини кўчириш тўғрисидаги маълумотлар, туман хокимиятининг ерни фойдаланишга бериш шартлари ва бошқалар тиркалади.
Туман ҳокимияти ер ресурслари қўмитасининг хизматларини жалб этиб, зарур материалларни тайёрлайди ва ер участкасини олиш ва сўралган мақсад учун бериш тўғрисида қарор қабул қилади. Қарорда ажратиладиган ер участкасининг майдони, ер участкасини бериш шартлари ва бошқа маълумотлар кўрсатилади.
Ер тузиш лойиҳасининг бу босқичида ишланган лойиҳага аниқлик киритилиши мумкин. Бундай тузатишлар қўшимча тарзда ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар билан келишилади.
Учинчи босқич – ер майдонлари ажратишни расмийлаштириш. Ер майдони ажратиш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан кейин жойларда унинг чегаралари белгиланади, ердан фойдаланувчига ердан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи давлат далолатномаси (акти) берилади. Фақат шундан кейингина участкадан фойдаланишга киришишга руҳсат этилади.
Download 13,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish