Интернет сайтлари
1.www.gov. uz
2.www. lех.uz
3.www.ziyonet.uz
Тарқатма материаллар
«Ер ресурсларини бошқаришнинг ҳуқуқий манбалари».
Ҳар бир фан, ҳуқуқ соҳаси ўз манбаларига эга бўлиб, ушбу манбалар асосида ривожланганидек, мамлакатнинг олий вакиллик органи ҳамда ваколатли идоралари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ер ресурсларини бошқаришнинг ҳуқуқий манбалари бўлиб хисобланади. Ер ресурсларини бошқаришнинг ҳуқуқий манбаси сифатида қаралаётган ҳуқуқий ҳужжат қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
Ваколатли давлат органлари томонидан қабул қилинганлиги;
Белгиланган доирада мажбурий аҳамият касб этиши;
Ердан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш қоида-талабларни белгилаши;
Расмий шакл, тузилиш, амал қилиш муддатлари ва бошқа атрибутларга эга бўлиши.
Ер ресурсларини бошқаришнинг ҳуқуқий манбалари деганда ерга оид ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қоида талаблардан иборат бўлган, ердан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, тупроқ унумдорлигин тиклаш ва ошириш, табиий мухитни асраш ва уни муҳофаза қилиш, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш билан боғлиқ ижтимоий муносабатларни тартибга солишда хизмат қиладиган қонунчилик ҳужжатлари тушунилади.
Ер муносабатларини тартибга солувчи конститутсиявий қоидалар, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Махкамасининг фармон ва қарорлари, махсус ваколатли давлат бошқарув органлари ҳамда махаллий давлат хокимият органларининг норматив ҳужжатлари йиғиндиси ерга оид қонунчилик ҳужжатлари тизимини ташкил этади. Ер ҳуқуқининг манбалари кенг қамровли ижтимоий муносабатларни тартибга солиши учун ҳам уларни қуйидагича таснифлаш мумкин:
Юридик кучи бўйича манбалар қонунлар ва қонуности норматив ҳужжатларига бўлинади.
Ерга оид муносабатларни тартибга солиниши йўналишлари бўйича:
ерларни муҳофаза қилиш қонунчилиги;
ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш қонунчилиги.
Ҳуқуқий тартибга солиш ҳолати бўйича моддий ва протсессуал аҳамиятдаги қонунчилик ҳужжатлари.
Қонунчилик ҳужжатларининг тизими бўйича оддий ва кодификатсиялашган манбалар;
Қонунчилик ҳужжатларининг қўлланилиши доираси бўйича: ҳудудий-минтақавий, республика миқёсида, халқаро миқёсдаги манбалар ва х.к.
Ер қонунчилик ҳужжатлари биринчидан, табиатнинг устувор қонунларини жамият - давлат қонунчилик ҳужжатлари билан мужассамлантиради; иккинчидан, ерларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишнинг ҳуқуқий ҳолатини белгилаш ва кафолатлашда бошқа ҳуқуқ сохалари яъни конститутсиявий ҳуқуқ, маъмурий ҳуқуқ, мехнат ҳуқуқи, молия ҳуқуқи, қишлоқ хўжалик ҳуқуқи кабиларининг қонунчилик ҳужжатлари қоида-талабларидан унумли фойдаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |