Ер тузиш ва ер кадастри кафедраси



Download 2,83 Mb.
bet8/69
Sana15.05.2023
Hajmi2,83 Mb.
#938937
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   69
Bog'liq
Мажмуа Ер ресурсларини бошқариш

Саволлар:

1. Ер ресурсларини бошқаришнинг ривожланиш босқичлари нечта ?


2. Ер ресурсларини бошқариш услублари нималар ?
3. Ер ресурсларини бошқаришнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари ?


6-Мавзу: Ер ресурсларини бошқариш механизмлари
(8 соат)


Режа:
1. Ер ресурсларининг бошқаришнинг ташкилий ва ҳуқуқий механизмлари.
2. Ер ресурсларини бошқаришнинг иқтисодий механизмлари.
3. Ер кадастри ва ер мониторингини юритиш ер ресурсларини бошқаришнинг механизмлари сифатида.
4. Ер ресурсларини бошқаришда ер кадастри маълумотларидан фойдаланиш.


Таянч сўз ва иборалар: Тизимли ёндошув, бошкариш механизми, интегратив тизим, бошқарувнинг ҳуқуқий асослари.
Бозор иқтисодиёти шароитида давлат миқёсида ўтказилаётган умумиқтисодий, ер ва аграр ислоҳотларни амалга оширишнинг мураккаб жараёнлари даврида ер ресурсларидан самарали фойдаланишни бошқаришни такомиллаштириш эҳтиёжини кучайтиради. Айнан шу маънода ер кадастри ва ер тузиш бўйича янги назарий ва амалий жиҳатдан ёндашувлари ер ресурсларини бошқаришнинг амалий масалаларини ечимларида ўз исботини топганлиги қўйилган муаммонинг амалий аҳамиятини билдиради.
Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётни тубдан ўзгартириш жараёнида ер муносабатлари ва ер ресурсларини бошқаришнинг самарали кўринишлари намоён бўлмоқда. Ер ўзининг асосий хусусиятларидан ташқари ушбу ресурс ишлаб чиқариш воситаси, ҳудудий бизнес, табиий бойлик, ҳуқуқий муносабатлар ва кўчмас мулк объекти бўлиб қолди.
Бозор муносабатлари қарор топиши шароитида ерларни давлат бошқарувининг мажмуали услубини энг қулай қўллаш ва бюджет даромадларини кўпайтиришни таъминловчи, ердан фойдаланишнинг энг самарали ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ шакли сифатида ерни ижарага беришнинг ривожланиши айниқса муҳим аҳамиятга эга бўлади. Шу билан бирга ер муносабатларининг давлат бошқарувидаги ягона тартибини ўрнатиш, ижара ҳақи миқдорини усулларини ишлаб чиқиш, ер бозорининг ҳолатини аниқ акс эттирадиган минтақа иқтисодиётининг ҳолати ва ундаги жараёнларни бошқариш тизимида, ер ижара сиёсатида тадбирлар мажмуасини шакллантиришнинг бирламчилигини ҳисобга олиш ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Ер муносабатларини тартибга солишнинг услубий назариясини ишлаб чиқиш, ернинг олди-сотди шакллари ва услубини фаоллаштириш, ер участкаларини хусусийлаштириш жараёнларини, инвестицион, баҳолаш, суғурта фаолияти, ипотека, кредитлаштириш, ерга оид қимматбаҳо қоғозлар билан муомала ўтказишни рағбатлантириш зарур.
Ер ресурсларини бошкариш механизми куриб чиқилаётганда ерни бошқариш - бу оддий тадбирлар мажмуаси эмаслиги, балки узвий, яхлит тизим эканлигидан келиб чиқиш муҳимдир.
Тизимли ёндошув назарияси билан узвий яхлит тизим белгилари мувофикликда унинг унсурлари ўртасидаги ва унда алоҳида унсурларга тегишли бўлмаган янги интегратив хусусиятларининг пайдо бўлишига хизмат қилади. Узвий яхлит сифатидаги тизимнинг ривожланиши ва хусусияти, унинг унсурлари хусусиятининг ўзгаишидаги оддий хусусиятлар натижаси эмас.
Яхлит тизим сифатида ердан фойдаланишни бошкаришнинг умумий тавсифида энг асосийси - унда унинг унсурларини хусусиятлар натижасисига олиб келмайдиган интегратив сифатларнинг мавжудлигидир.
Бу, янги интегратив тизимни бошқаришнинг тизимнинг барча унсурлари узлуксиз алоқаларининг объектив мавжудлигидан келиб чиқадиган мажмуали функциялари деб аташ мумкин ва ўзининг қуйидаги томонларининг бирлигида намоён бўлади.
1) Ер ресурсларини бошқариш яхлит тизимнинг вазифаларини амалга оширилган ишлар самарадорлиги натижасида, айрим вазифаларни амалга оширишдан хусусий самарадорлик юқоридир, жумладан уларнинг мухториятлиги сакланган шароитда, бир-бири билан ажратилмаган, балки келишилган ҳолда шу билан бирга ҳар бир айрим вазифаларининг амалга ошириш самарадорлиги агар у (бошкариш вазифаси) ўз-ўзича амалга оширилмасдан, балки бошқалари билан ўзаро мустаҳкам алоқада бўлганда амалга ошади. Масалан, ердан оқилона фойдаланишни лойиҳалаштиришнинг самарадорлиги, ер кадастрининг материалларига ва ердан фойдаланиш устидан назорат билан мустаҳкам боғланган ҳолда амалга оширилса ўз натижасини беради. Шундай қилиб, бошқариш тизимининг олий мақсадига тўла эришиш, фақат унинг барча унсурлари (вазифаларнинг бир-бирига таъсир килишдагина мумкин бўлади).
2) Амалиётда бошқаришни амалга ошириш пайтида, ҳар бир айрим вазифа ўзида у ёки бу даражада бошқа вазифаларни юклайди.
Масалан ер тузиш ва бошқа ердан фойдаланиш лойиҳаларини тузиб чиқиш ва амалга ошириш ўзининг тўғридан тўғри тайинланишидан ташқари ердан самарали фойдаланишни рағбатлантириш вазифасини ҳам бажаради. Бу вазифани ердан фойдаланишни назорат қилиш ҳам бажаради. Гарчи назорат мустақил вазифа ўз мақсадига эга бўлса ҳам, ер кадастрини юргизиш, ўзининг хусусий вазифасига эга бўлса ҳам, ерни муҳофаза қилиш ва фойдаланишнинг маълум даражада вазифасини бажаради. Назорат қилиш вазифасини бажаради.
Ер баҳсларини ечиш, аслини олганда, нафақат хусусий аспектларга, балки иқтисодий аспектларга ҳам эга, гарчи ердан самарали фойдаланишни рағбатлантиришда, шунингдек ердан оқилона, тўғри фойдаланишни назорат воситасининг бошқа йўли билан хизмат килади.
Ўзбекистон Республикасининг бозор муносабатларига ўтиш жараёнида ер ресурсларидан самарали фойдаланишни бошқаришнинг объектив асоси бозор иқтисодиёти қонунлари механизми ҳисобланади.
Ер ресурсларидан самарали фойдаланишни бошқаришнинг иккита бир-бирига узвий боғлиқ бўлган бошқарув вазифаси бўлиб, булар биринчидан, ташкилий ва иккинчидан, бевосита хўжаликдаги фойдаланиш шаклларидир. Бошқарувни бу икки шакли алоҳида йўналиш сифатида ер ресурсларидан самарали фойдаланишни бошқаришнинг ташкилий томонини акс эттиради.
Ер ресурсларини бошқариш жараёни бир қатор ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий механизмларни ўз ичига олади.
Ер ресурсларини бошқаришда ташкилий ва ҳуқуқий бошқарув механизмлари қуйидаги тизимда ўз аксини топган.

Ер кадастрини юритиш – Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 15-моддасига ҳамда “Давлат ер кадастри тўғрисида”ги қонунга мувофиқ ташкил этилган тизим бўлиб, у ерларнинг ҳуқуқий ва хўжалик ҳолати, миқдори ва сифати, унумдорлик даражаси, қиймат баҳоси, ушбу ер фондининг ер тоифалари, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва мулкдорлар ўртасидаги тақсимоти тўғрисидаги маълумотлар ва хужжатлар тизимидан иборатдир. Ер кадастри ўз моҳияти, мақсади ва вазифаларига кўра тўрт таркибий қисмдан иборат бўлиб, улар ер участкаларига бўлган хуқуқларни рўйхатга олиш, ерларни миқдор ва сифат ҳисоби, тупроқ бонитировкаси ва ерларни иқтисодий баҳолашдан иборат.


Ер мониторингини юритиш давлат миқёсида халқ хўжалик тармоқлари бўйича ерлардан фойдаланишда рўй берган жараёнларнинг ўзгаришини, ер ресурсларининг миқдори ва сифати ҳолатини узлуксиз кузатиш тизимини ташкил этиш ҳамда маълумотлар билан ер ресурсларидан самарали фойдаланишни бошқариш жараёнини таъминлашга қаратилгандир.
Ер тузиш ишларини ташкил этишЕрлардан оқилона ва самарали фойдаланишга қаратилган асосий тадбирлардан бири булиб, у ер фондини халқ хўжалиги тармоқлари орасида тақсимлаш ва уларни худудий ташкил этиш масалаларини ечишга қаратилган. Бошқарув вазифаларидан келиб чиққан ҳолда ер тузиш - ер эгаликлари ва ердан фойдаланишларни ҳудудий ташкил этиш бўйича ижтимоий, иқтисодий жиҳатдан асослаш, халқ хўжалиги тармоқлари эҳтиёжига мос келадиган ер танлаш ва ер ажратиш лойиҳаларини амалга ошириш, суғориш ва йўл тармоқларини лойиҳалаш ва бошқа лойиҳавий ишланмаларни яратиш ҳамда амалга тадбиқ этиш масалаларини ҳал этишдан иборат.
Ер ресурсларидан фойдаланишни прогнозлаш – ер ресурсларидан фойдаланишни режалаштириш, уларни муҳофаза қилишга асосланган ҳолда прогнозлаш масалаларини ўз ичига олади. Бу механизм ўз моҳиятига кўра ер ресурсларидан фойдаланишни бош чизмасини (схемасини) ва ер тузиш ишларини режелаштиришдан иборат бўлади. Прогнозлашнинг асосий вазифаси халқ хўжалиги тармоқлари тараққиётига мос ҳолда йиллик ва узоқ муддатга мўлжалланган ер ресурсларига бўлган талабнинг таъминоти бўйича асосий кўрсаткичларни белгилаб бериш ҳисобланади.
Ер муносабатларини тартибга солиш – бошқарувнинг ҳуқуқий асосларига суянган ҳолда ишлаб чиқариш муносабатлари таркибида ер муносабатларини тартибга солишга хизмат қилади. Бу механизмнинг асосий вазифаси ерлардан фойдаланишда қонунийликни таъминлашдан иборат.
Ерлардан фойдаланишни назорат қилиш – давлат органлари томонидан ер эагалари ва ердан фойдаланувчиларнинг ер ресурсларидан самарали фойдаланишни бошқаришга оид фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан назорат қилишга қаратилган.
Ерларни муҳофаза қилиш – ерлардан халқ хўжалиги тармоқларида ҳар хил мақсадларда фойдаланиш жараёнида ерларни муҳофаза қилиш, зарар етказилишининг олдини олиш, айниқса алоҳида аҳамиятга эга бўлган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ҳимоя қилишдан иборат.
Ердан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш – бу иқтисодий рағбатлантириш механизмларидан бири ҳар хил мақсадларда ердан фойдаланганлик учун ҳақ тўлашни ташкил этишдан иборат. Жумладан, ер учун тўланадиган ҳақ икки хил: ижара ва ер солиғи шаклида ундирилади.
Бозор муносабатлари қарор топиши шароитида ерларни давлат бошқарувининг мажмуали услубини энг қулай қўллаш ва бюджет даромадларини кўпайтиришни таъминловчи, ердан фойдаланишнинг энг самарали ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ шакли сифатида ерни ижарага беришнинг ривожланиши айниқса муҳим аҳамиятга эга бўлади. Шу билан бирга ер муносабатларининг давлат бошқарувидаги ягона тартибини ўрнатиш, ижара ҳақи миқдорини усулларини ишлаб чиқиш, ер бозорининг ҳолатини аниқ акс эттирадиган минтақа иқтисодиётининг ҳолати ва ундаги жараёнларни бошқариш тизимида, ер ижара сиёсатида тадбирлар мажмуасини шакллантиришнинг бирламчилигини ҳисобга олиш ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Ер муносабатларини тартибга солишнинг услубий назариясини ишлаб чиқиш, ернинг олди-сотди шакллари ва услубини фаоллаштириш, ер участкаларини хусусийлаштириш жараёнларини, инвестицион, баҳолаш, суғўрта фаолияти, ипотека, кредитлаштириш, ерга оид қимматбаҳо қоғозлар билан муомала ўтказишни рағбатлантириш зарур.
Ишлаб чикариш муносабатларининг объектив мажмуи одамларнинг онги ва иродасига боглик эмас, шу билан бирга ишлаб чикариш муносабати бу одамлар уртасида таъсир курсатадиган онгли ва иродавий муносабатдир. Шунинг учун ишлаб чикариш муносабати одамларнинг буюмларга ва бир-бирига иродавий муносабат куринишида намоён булади. Ходисаларнинг ташки куринишида одамларнинг нисбатан мустакил таъсир курсатишини тугдиради. Бу холат ишлаб чикариш муносабатининг объектив мазмунини никоблайди. Ишлаб чикариш муносабатларининг объектив мазмунини айрим одамларнинг иродавий харакати, кимнингдир иродаси билан белгилаб эмас, балки ишлаб чикарувчиларининг ривожланиши ижтимоий ишлаб чикаришнинг шароити, моддий-техниканинг эришилган даражаси билан белгиланади. Пировардида айнан ана шу объектив омиллар одамларнинг онги ва иродасини уларнинг иктисодий фаолияти жараёнига йуналтиради.
Одамларнинг иродавий муносабати ишлаб чикариш муносабатларининг нафакат ташки куринишининг намоён булиши деб, балки улар холатининг ички зарурияти сифатида булиб чикади.
Ер муносабатларининг иродавий намоён булиши уларнинг объектив иктисодий мазмунининг акс эттирилишидир. Ер муносабатларининг объективлигини, уларнинг ривожланиш йуналишини ишлаб чикаришнинг барча ижтимоий моддий шароит мажмуасини ишлаб чикариш кучлари белгилайди.
Буюмлашган ишлаб чикариш муносабатлари хар доим хам келиб чикавермайди. Балки буюм факатгина маълум ижтимоий муносабатлар объектив булган такдирдагина руй беради.
Ишлаб чикариш муносабатларининг буюмлашган далилида мухими шуки, бу ерда муносабатларни ташувчи нафакат оддий буюм булади, балки одамларнинг моддий фаолияти, ишлаб чикаришнинг махсули сифатидаги буюм шаклида юзага келади.
Ер билан иш бошкача. Ер абадий, уни бизга табиат инъом этган ва буюмлашган мехнатнинг махсули хам эмас. Бинобарин ер муносабатларининг буюмлашган, предметли шакллари бошлангич пункт сифатида берилган.
Ер муносабатларини тартибга солиш механизмини унга объектив жихатдан хос булган учта бир-бирига боглик нуктаи назардан караш керак: - иктисодий, сиёсий ва хукукий (юридик);
Бундай ёндошув ер муносабатларига иктисодий, сиёсий ва хукукий таъсирини назарий аник чегараланишини назарда тутишга имкон беради. Бирок бу омилларни бир-бирига карама-карши куйиш, хато булур эди. Ер муносабатларининг ривожланишига уларнинг уз таъсирини курсатиш бир-биридан ажралган холда эмас, балки узаро бир-бирига таъсир курсатиш мустахкам, ажралмаган бирликда булади. Ер муносабатларини тартибга солиш механизмида бирламчилик иктисодий конунларга тегишлидир.
Баъзан ер муносбатларини тартибга солишни ер конунчилигининг айрим хукуклари ташкил этади деган таъкидларни учратиш мумкин. Ер муносабатларини тартибга солиш учун хукукнинг мутлок ахамияти хакида фикрнинг пайдо булишига сабаб хукукий адабиётларда "ижтимоий-иктисодий муносабатларни тартибга солиш", "иктисодий муносабатларни тартибга солиш", "ер муносабатларини тартибга солиш" каби ифодаланишлар энг куп учрайди. Эхтимол унинг сабабини ана шу холатлар билан тушунтириш мумкин. Аммо хукук умуман ер муносабатларини тартибга солмайди, балки уларнинг максадли шаклларининг намоён булишига таъсир курсатади, у ер муносабати иштирокчиларининг феъл-атворини, муносабатлар субъектларининг хукук ва бурчларини белгилаб, улар уртасида мувофик равишда хукук муносабатларини урнатиш ёрдамида тартибга солади. Айнан шу фикрни ер муносабатларини хукукий тартибга солиш тушунчасига киритиш керак). Ер муносабатларининг ички иктисодий мазмуни ривожланишини иктисодий конунлар тартибга солади.
Иктисодий конунлар харакат килишнинг объектив характерларини эътироф этиш керак. Одамлар иштирокисиз харакат киладиган табиат конунларидан фаркли уларок иктисодий конунлар одамлар орасида таркиб топадиган ишлаб чикариш муносабатлари сохасида харакат килади. Аммо, бу иктисодий конунлар энг аввалдан одамларга равшан экан деганлигини билдирмайди. Иктисодий конунлар объективдир. Уларнинг харакати ва мазмуни одамлар иродаси ва онгига боглик эмас.
Иктисодий конунлар, хусусан ер муносабатлари ривожланиши конуни ерни мухофаза килиш ва рационал фойдаланишни ташкил килиш учун фойдаланиш ер ресурсларини бошкаришнинг асоси, бош мазмунидир.
Ер ресурсларини бошкаришнинг мохияти, ер муносабатлари тизимининг жами йигиндисини уларга максадга каратилган таъсир ёрдамида харакатда булган иктисодий конунлардан огли фойдаланиш асосида ер муносабатларини ишлаб чикариш кучларига мувофиклаштириш максадида тартибга солишдан иборатдир. Шу билан таъсир курсатиш объекти нафакат ер муносабатлари намоён булиши шакллари булиб чикади (ташки, иродавий) балки бевосита моддий асоси хам. Бу бошкаришнинг чукур ижтимоий-иктисодий аспектидир.
Ер ресурсларини бошкаришнинг ташки куриниш томони ер захирасини энг рационал фойдаланишини таъмилаш буйича давлатнинг режали иктисодий, ташкилий - хужалик-техникавий, техникавий ва хукукий тадбирларининг йигиндиси сифатида гавдаланади. Ердан фойдаланишни бошкаришнинг мохиятли моментининг куйидаги тавсифига эътибор каратилиши керак. Курсатиб утилганидек, у, ер муносабатларини тартибга келтиришга каратилган. Шу билан бир вактда ердан фойдаланишни бошкариш уз-узига объектив ва нисбатан мустакил ходисадир. Бинобарин бу ер муносабатлари намоён булишининг аник шаклидир. Аникроги эса, ер муносабатларини такомиллаштиришнинг максадга каратилган онгли шаклидир.
Хар кандай бошкарув, шу жумладан ерни бошкариш ҳам, аниқ мақсадни назарда тутади. Бошкаришнинг максади давлатнинг иктисодиёти максади билан объектив қаратилган ва унга буйсундирилган, кейингиси асосий иктисодий конунда ифодаланади. Шу нукқаи назардан юқорида ердан самарали фойдаланишнинг моҳияти тўғрисидаги таърифни ҳисобга олиш билан ер ресурларини бошқаришнинг бошланғич узоқ муддатли мақсадини давлатнинг ягона ер захирасини барча халқ хўжалиги манфаати, унинг тармоқлари ва айрим ердан фойдаланувчилар манфаати учун максимал самарали фойдаланишни таъминлашни аниқлаш мумкин.
Давлат ер кадастри (ДЕК) хозирги босқичда Ўзбекистон минтақалари ривожланишининг ва ер муносабатларининг тартибга солишнинг муҳим механизмларидан биридир. Ахборотлар тизими билан умумдавлат ва минтақавий вазифаларни ечимини таъминлашда ер кадастри қуйидаги соҳаларда қатор муҳим ҳаракатларни амалга оширилишига имкон беради:

  1. Хуқуқий муносабатлар соҳасида – ерга эгалик ҳуқуқини ва улар билан битимлар тузишнинг давлат рўйхатга олинишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси субъектлари ва ҳудудий ташкил топиши, жисмоний ва хуқуқий шакллари хуқуқларини давлат томонидан ҳимояланиши, ер участкаларига ўз хуқуқига, фойдаланувчилар, эгалик қилувчилар, мулкдорлар ишончини шакллантириш, давлат органлари ва ердан фойдаланувчи субъектлар ўртасидаги мулкчилик хуқуқини чегаралаш.

  2. Иқтисодиёт соҳасида – Давлат бюджетига ер тўловларини таъминлаш ва солиқ солинадиган базаларини кенгайтириш, ерларга кадастрли (иқтисодий) баҳолашни ўтказиш, ерларни бозор иқтисодиёти шароитида ахборотлар билан таъминлаш, ерларга ва бошқа кўчмас мулкларга солиқ солиш, фойдаланиладиган ер участкаларидан ва кўчмас мулклар объектлари механизмини такомиллаштириш, ер муносабатларидан ноқонуний ёки асосланмаган имтиёзлардан фойдаланувчи субъектлар сонини камайтириш, корхоналар асосий фондлари қийматини кўпайтириш ва уларни инқирозлардан ҳимоялаш.

  3. Кўчмас мулклар бозорларини шакллантириш соҳасида - кўчмас мулк бозорининг ишлаб туришнинг зарурий шароитларини яратиш; давлат мулкчилигида турган кўчмас мол-мулкни бошқариш, ер участкаларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини мустаҳкамлаш, фойдаланиш жараёнини такомиллаштириш, давлатда ер нархининг қимматбахо қоғозлари (ер векселлари, облигациялар, гаров мажбуриятлари ва ҳ.к.) фонд бозорида муомаласи ва киришни таъминлаш.

  4. Банк ва суғуртасининг ривожланиш соҳасида - Ер участкалари бинолар, уйлар, турар жойлар ва бошқа кўчмас мулкларга ипотека ва бошқа турдаги кредитлар бериш билан ипотекани кредитлаштиришнинг ривожланишини таъминлаш, кўчмас мулкка мулкчилик хуқуқини суғурталаш, давлат ер кадастридан ахборотлар хуқуқий аҳамиятлигини тақдим этиш асосида бошқа иштирокчилари, суғурталанувчилар, нарх белгиловчилар, банкларнинг бир-бирига таъсир қилиш механизмлари ўз-ўзини тартибга солиш.

  5. Инвестиция сиёсати сохасида – инвестицион лойиҳаларни молиялаш-тиришнинг манбаларидан бири сифатида ипотека кредитлаштиришдан фойдаланиш шунингдек, четдан капитал киритиб, тўғри инвестициялар жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш.

  6. Уй-жой коммунал хўжалигини ислох қилиш ва уй-жой сиёсати сохасида - Турар жой мулкдорлар ширкатлари ишлаб туришини ва тузилишини қўллаб-қувватлаш, жойлашган жойи, унинг сифатидан боғликликда турар-жой хақининг миқдори дифференциясини асослаш, шунингдек уй-жой фондининг бошқарма объектига ва мулкчилик хуқуқини бериш.

  7. Ер ресурсларини бошқариш ва ердан фойдаланиш соҳасида- Сонларини миқдор ва сифат маълумотларининг ҳудудий базасига ер ресурсларини бошқариш ва режалаштириш учун тўла ва аниқ ахборотлар тақдим этиш, кўчмас мулк объектларини шакллантириш вақтида бошқармалараро бир-бирига таъсир қилишни таъминлаш, ердан фойдаланиш ҳолати учун давлат назорати ва мониторингининг ўтказиш, минтақаларни ҳудудий тақсимлаш ва худудий иқтисодий режалаштиришни таъминлаш, бош режаларнинг ривожланишини аниқлаш, давлат ва жамоат эхтиёжлари учун ерларни истеъмолдан чиқариб олиш (хақ тўлаш) механизмини яратиш.

  8. Ахборот хизматлари соҳасида - объектларни ҳисобга олиш тўғрисида хабарлар ишончлилигини давлат эътироф этган ер кадастрли ахборотлар ишончлилигини хар қандай ҳуқуқий ва жисмоний шахсларга, банклар, судьялар, қонун чиқарувчи ва ижро этувчиларга тақдим этиш, геодезик, лойиҳа қидирув ва бошқа ишларни аҳборотлар билан таъминлаш, шунингдек кадастрлар ва бошқа бошқарма реестрларни ахборотлар билан қўллаб-қувватлаш.

  9. Ердан фойдаланишнинг барқарорлигини таъминлаш сохасида -Ушбу участкаларда ер муносабатлари объектига хуқуқлар барқарорлигини, унинг хўжаликларга фойдаланиш барқарорлиги, ҳудудий (макон), иқтисодий ва экологик барқарорлигини таъминлаш.

  10. Ижтимоий сиёсат соҳасида - Янги ишчи ўринларини яратиш, ижтимоий ва маданий-маиший инфра-структураларининг ривожланиши, ишлаб чиқариш объектларини шаҳарлар марказидан чиқариш, янги ижтимоий табақаларини шакллантириш.




Download 2,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish