Ер тузиш ва ер кадастри кафедраси



Download 2,83 Mb.
bet14/69
Sana15.05.2023
Hajmi2,83 Mb.
#938937
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   69
Bog'liq
Мажмуа Ер ресурсларини бошқариш

Саволлар:

1. Ер ресурсларини бошқаришда ахборот таъминоти тушунчаси ва мазмуни нимадар иборат ?


2. Ер ресурсларини бошқариш тизимида ер кадастри маълумотларидан фойдаланиш ?
3. Ер ресурсларини бошқариш мақсадида ер кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизимини ташкил қилиш ва юритиш ?


11-Мавзу: Ривожланган давлатларда ер ресурсларини бошқаришнинг илғор услублари


(6 соат)
Режа:

1. Жаҳон ер ресурсларини бошқаришнинг умумий ҳолати.


2. Ер ресурсларини давлатлараро бошқариш.
3. Марказий Осиё давлатларида ер ресурсларини бошқариш услублари.
4. Ер ресурсларини бошқаришнинг илѓор технологиялари ва услублари.


Таянч сўз ва иборалар: Ер бозори, олди-сотди, мерос, кадастр баҳолаш, хариташунослик материаллари
АҚШда ер участкаси ва кучмас мулкларни бошкариш мақсадида ерларни ўрганиш қишлоқ хўжалик Вазирлигидаги тупроқларни муҳофаза қилиш махсус хизмати томонидан олиб борилади. Энг маҳсулдор ерларни аниқлаш мақсадида ерларни иқтисодий жиҳатдан таснифлаш ўтказилади. Ерларни иқтисодий баҳолашнинг Ягона услубияти мавжуд эмас. Алоҳида штатларда фойдаланиладиган бир қанча услубиятлар мавжуд.
АҚШда ерларни ўрганиш қишлоқ хўжалик Вазирлигидаги тупроқларни муҳофаза қилиш махсус хизмати томонидан олиб борилади. У марказий органдан, штатлардаги филиаллардан ва тупроқни муҳофаза қилиш бўйича 2400 га яқин бўлинмалардан ташкил топган. Тупроқни муҳофаза қилиш хизмати тупроқ қатламларини ўрганишга катта аҳамият беради.
Ғарбий Европа давлатларининг кадастр тизими умумий жиҳатдан бир хилдир, яъни участкалар регистрини юритиш, кадастр хариталар тузиш ва ҳуқуқий ёзувларни юритиш. Ривожланган давлатларда, яъни ер эгаликларини ҳисоб қилиш техникаси турличадир, шунга қарамасдан кўчмас мулк участкаларининг реестри ҳар бир мамлакатда мавжуд. Бундай реестр одатда ерларни рўйхат қилиш ер китоби бўйича ёки унинг таркибий қисми бўлиши мумкин. Кадастр учун тасвирга олишларнинг мажмуаси сифатидаги ва ерларни рўйхатга олиш, қоидасига биноан, ягона ташкилий хизматни яратади.
Марказий Осиё давлатлари агросаноат мажмуида ер участкаси ва кучмас мулкларнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлиб, ер қонунчилиги ва қонун ости меъёрий хужжатлари асосида олиб борилади.
МДҲ давлатларида ер кадастри асосан республикамизда юритилаётган давлат ер кадастрининг тамойилларига ҳамда вазифаларига яқин услубда олиб борилади. Аммо шу билан бир қаторда баъзи бир хусусиятларга эгадир. Бундай хусусиятлар асосан МДҲ давлатларида ер майдонларининг бир қисмини хусусийлаштирилганлиги, тўғридан – тўғри бозор муносабатларига тортилганлиги билан боғлиқдир.
Россияда ер бозорини шаклланиши, шунингдек қишлоқ хўжалик ерларида, бошланғич босқичда турибди. Ер участкаси билан турли хил шартлар амалга оширилади: олди-сотди, ижара, гаровга қўйиш (бериш), хадя қилиш, мерос. Ҳозирги пайтда давлатнинг ер фондини 4% ини ташкил қилувчи ер участкалар билан олди-сотди ишлари хар йили амалга оширилади. Шундан олди-сотди ҳисоботига киритилган бир қисми бозорни қамраб олмайди бундай шартномаларга меросдан меросга ўтиш, ҳадя қилиш киради. Бундан ташқари шартномаларни катта қисмини давлат ва ерлари билан қилинган шартномалар киради.
Ғарбий Европа давлатларида ер участкаси ва кучмас мулкларга оид маълумотларни доимий равишда янгиланиб туришини таъминлайдилар.
Умумевропа тушунчаси бўйича инглиз ер участкаси ва кучмас мулклар тизими умумий қоидалардан фарқ қилади. Англияда кадастр фақатгина картографик маълумотлардан иборат бўлиб, асосан ер участкаларининг чегаралари хамда кўчмас мулкнинг таркиби тўғрисида маълумот беради.
Француз ер участкаси ва кучмас мулклар тизимининг бош мақсади-ерларни солиққа тортишни таъминлашдан иборатдир.
Германияда ер участкаси ва кучмас мулклар ер эгаликлари ва ердан фойдаланувчиларни солиққа тортиш бўйича кенг кўламдаги маълумотларни ўз ичига олади.
Голландия ер участкаси ва кучмас мулклар хизмати ерга тўғридан-тўғри боғлиқ бўлмаган, аммо қонун бўйича кўчмас мулкка кирадиган бир қанча қўшимча маълумотларни рўйхатини юритиб боришга масъулдир.
Швецияда ер участкаси ва кучмас мулклар аста-секинлик билан кўчмас мулк тўғрисидаги автоматлашган миллий маълумотлар банкини аҳоли, иқтисодий статистика, солиққа тортиш ва рўйхатга олиш тўғрисидаги маълумотлар банки билан қўшилиб кетиши натижасида ер ва кўчмас мулк тўғрисидаги кўп мақсадли информацион тизимга айлантирилди.
Норвегияда ер участкаси ва кучмас мулклар ер эгаликлари ва кўчмас мулклар тўғрисидаги маълумотларни ўзида жамлаган информацион кадастр тизимига бирлаштирилган.
Финландияда объектни кадастр баҳолаш ишларини ташкил ташкил этишнинг ўзига хос хусусияти, қишлоқ ҳудудларининг регистри давлат томонидан, шаҳарлар ҳудудининг регистри эса муниципал маъмурият органлари томонидан амалга оширилади.
Италияда юритиладиган ер участкаси ва кучмас мулклар тизими Марказий Европа тизимига ўхшашдир. ер участкаси ва кучмас мулкларни (ер участкаларининг регистри) ер эгалари тўғрисидаги (ер регистри билан) маълумотлар билан боғлиқлиги фақатгина мулк эгаларининг исмларидан фойдаланган ҳолда мумкин бўлади.
Ер кадастри базасида кўчмас мулкларни рўйхатга олишнинг автоматлаштирилган тизими Швецияда, Австрия, Дания, Швецария, Канада, Германия ва бошқа давлатларда ишлаб чиқилган ва бугунги кунда мавжуддир. Бу тизим қуйидагиларга мўлжалланган:

  • ердан фойдаланиш, бошқариш, режалаштиришни назорат қилишга;

  • кадастр ёзувларидаги ҳуқуқий статусни тезкор рўйхатга олишга;

  • барча манфаатдор ташкилотларнинг ер кадастри маълумотларига тезкор етишишга.

Автоматлаштирилган тизимни яратиш учун ахборотли асос бўлиб қуйидагилар хизмат қилади.

  • хариташунослик материаллари;

  • изоҳли реестрлар кўринишидаги матнли ахборотлари;

  • параметрик маълумотларнинг сонли қийматлари.




Download 2,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish