Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти « Ер ресурсларини бошқариш » факультети «Геодезия ва геоинформатика» кафедраси № ____ – сонли мажлис БАЁННОМАСИ «___»__________20__йил Тошкент шаҳри
Қатнашдилар: Кафедра мудири Р.Ойматов, доц И.Мусаев, доц. А.Инамов, Ў.Мухторов. “ЕРБ” факультети “Г ва ГИ” йўналиши 1 босқич 9 гуруҳ магистрантлари.
КУН ТАРТИБИ: Магистрантларнинг Календар иш режасида белгиланган вазифалар доирасида бажарилиши лозим бўлган илмий педагогик фаолиятни амалга ошириш мақсадида, “Геодезия ва геоинформатика” магистратура мутахассислиги 1 – босқич 109 – гуруҳ магистранти Раимназарова М.И. томонидан 2020 - йилнинг 24- ноябрь куни “ЕРБ” факультети “Г ва ГИ ” кафедрасининг “Г ва ГИ” йўналиши 1 – босқич 9 – гуруҳ магистрантларига 5 жуфтлик 13:30 да “Картография” фанидан 5 бино 309 аудиторияда “Карталарнинг элементлари. карталарни хусусиятлари.Карталарни таснифлаш” мавзусида ўтказилган синов дарси муҳокамаси.
ЭШИТИЛДИ: Кафедра мудири: доц.Р.Ойматов сўзга чиқди: Дарс машғулотини кафедра мудири очиб берди: “Ҳурматли талабалар бугун дарс машғулотини институтимизнинг “Геодезия ва геоинформатика” магистратура мутахассислиги 1 босқич 9 гуруҳ магистранти М.И.Раимназарова календар иш режасида белгиланган илмий фаолиятини бажариш юзасидан бугунги дарсни, ўзи тайёрлаб келган мавзу доирасида, замонавий педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда олиб боради.
Сўзга чиқди:Дарс машғулотидан сўнг кафедра ўқитувчиси сўзга чиқиб: “Бугунги дарс машғулотида магистрант М.И.Раимназарова сизларга дарсни замонавий педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда олиб борди. Мен ўтилган дарс машғулоти юқори савияда олиб борилди деб ҳисоблайман.
Кафедра мудири: доц.Р.Ойматов якунловчи сўзида – Дарс ўтиш жараёнида магистрант М.И.Раимназарова ўзининг олган назарий ҳамда амалий билимларини сизларга имкон қадар етказиб берди деб ўйлайман. Айниқса у дарс ўтиш жараёнида янги замонавий педагогик технологиялардан самарали фойдалангани ва мавзуга оид янгиликлар билан дарс машғулотини қизиқарли олиб боргани талабалар қизиқишларини оширди. Магистрантимиз ўзининг “Карталарнинг элементлари. карталарни хусусиятлари.Карталарни таснифлаш” соҳасидаги олиб борилаётган янгиликлар тўғрисида маълумотга эга эканлиги, ҳозирдаги илмий иши ҳам долзарб мавзулардан эканлиги шу ўринда, дарс ўтиш вақтида ўзини эркин тутишини, талабалар билан эркин мулоқот олиб боришини алоҳида кўрсатиб ўтиш лозимдир. Мен магистрант М.И.Раимназарова томонидан ўтказилган дарс машғулотини юқори савияда олиб борилди ва мақсадга эришилди деб ҳисоблайман.
ҚАРОР КИЛИНДИ: 1. Магистрант М.И.Раимназарова томонидан ўтказилган дарс машғулоти замонавий педагогик технологияларни қўллаган ҳолда, юқори савияда ташкил этилганлиги қайд этилсин.
2. Магистрант М.И.Раимназарова ўз мутахассислиги бўйича назарий ва амалий билимга ҳамда педагогик маҳоратга эга деб ҳисоблансин.