Ер ости сувлари таркибидаги органик моддалар ва микрофлоралар
Органик моддалар. Ер ости сувлари таркибига атмосфера ёғинлари ер юзасидаги сувлар, тупроқ ва тупроқ қоришмалари, ил, илли сувлар, тоғ жинслари ва уларда тўпланган органик моддалар ҳамда нефт ва торф уймлари асосий манба ҳисобланади.
Ер ости сувларида органик моддаларни органик углероди (С орг) ёки кислород (О) миқдорлари билан ифодаланади. Ер ости сувларини органик моддалар билан тўйиниши айниқса нефт ва газ конлари майдонларида юз беради.
Турли ер ости сувларини таркибидаги С орг мг-л ўртача миқдорлари қуйидагича (С.Р.Крайнов ва В.М.Швец бўйича 1980 й):
Грунт сувларида-25;
Артезиан ҳавзаларидаги қатламли сувлар-50;
Нефт ва газ конларидаги қатламли сувлар (газли)-35;
Ишлаб чиқариш аҳамиятига эга эмас нефт конларида-60;
Нефт конлари контурлари ташқарисидаги сувларга-110;
Нефт конлари контурлари ичкарисидаги сувларда-370;
Газ конденсатлари конларини контурлари ичкарисидаги сувлар-800.
Ер ости сувларидаги органик моддалар таркиби жуда мураккабдир. Уларни таркибига органик брикмаларни ҳамма турдаги груҳ ва синфлари киради. Жумладан, таркибида азот бор моддалар, фосфори бор моддалар, нефтли ва ёғли кислоталар, фенол, бензол, толуол ва битумлар.
Микрофлора-гидросферани асосий ва актив қисмини ташкил қилади. Вернадский уларни «тирик моддалар» деб номланган. Микрофлора деганда жуда майда ўсимлик организмларини, яъни водоросл, бактерия ва плесенларни тушунилади. Уларнинг 150 000 га яқин турлари маълум.
Ер ости сувларида асосан бактериялар ўрганилган бўлиб, улар микрондан бир неча микронларгача каталикка эга. Бактериялар ўз хаёти мобайнида катта бир хажмга эга бўлган геологик ишларни бажаради. Бактерияларни оғирлигининг 75-85% ни сувлар, қолган 15-25% ини белок, углеводлар, липидлар (ёғлар) ва пуклеиновий кислоталар ташкил этади. Булардан ташқари бактерияларни клеткалари катта миқдордаги органик брикмалардан иборат бўлади, буларга қанд, органик кислоталар, оминакислоталар, нуклеотидлар, фосфорли эфирлар, витаминлар ва бошқалар киради.
Ер ости сувларидаги бактерияларни ҳали яхши ўрганилмаган. Микрооргнизмлар 3-4 км баъзи ҳолларда ундан чуқурро-ларда ҳам учрайди. Уларнинг сони 1 мг сувда 10 000-500 000 гача, хатто 1000 000 гача етади. Уларнинг 90-95% тирик хужайраларга киради. Бактерияларни ривожланиши сувнинг температурасига боғлиқ. Улар 90-980С гача яшайди, пастки чегараси –3 (-5)0С ни ташкил қилади. –100С ларда тўлиқ бўлади. Бактерияларни яхши ривожланиш температураси 40-750С оралиғида.
Ер ости сувларини ва умуман сувларни таркибидаги тузларни миқдори 250-300 г-л бўлганда бактериялар яхши ривожланади.
Ер ости сувларидаги бактерия микрофлораларни таркиби бир биридан катта фарқ қилади ва ҳар хил турларда бўлади. Сувни бактериологик текширишдан мақсад:
1.Ичимлик сувларини санитар ҳолатини баҳолаш;
2.Бактериялар орқали ёнувчи газ ва нефтни қидириш;
3.Ер ости сувларида бўладиган биохимик холатлар тезлиги ва моҳиятини аниқлашдан иборат.
I.Ичимлик сувларини санитар ҳолати уларни таркибидаги ичак таёқчаларининг миқдори ҳисобланади. Улар миқдори 1 дона ичак таёқчаларини қанча миқдордаги сувда учраши билан баҳоланади. Жумладан:
1.Ичак таёқчаси 100 мл сувда 1 дона бўлса, сувтоза;
2.Ичак таёқчаси 10 мл сувда 1 бўлса, сув кераклигича тоза;
3.Ичак таёқчасм 1 мл сувда 1 бўлса, сув гумонли;
4. Ичак таёқчами 0,1 мл сувда 1 бўлса, сув тоза эмас;
5.Ичак таёқчаси 0,01 мл сувда 1 бўлса сув умуман тоза эмас.
II.Нефт ва ёнувчи газни қидиришда бурғу қудуқлари ва булоқлардан олинган намуналарни бактериологик тахлили. Сувларни микробиологик тадқиқотларида.
1.Метанни окислят қиладиган бактериялар;
2.Пропон окислят қиладиган бактериялар индикатор бўлиб ҳисобланади.
III.Ер ости сувларида бўладиган биохимик жараёнларда улар химиявий таркибини ҳосил бўлишига катта таъсир кўрсатади.
Adabiyotlar
1. M. Shermatov. Gidrogeologiya asoslari va injenerlik
geologiyasi. – T.: 2005.
2. M. Shermatov va boshqalar. Gidrogeologiya. Universitet
nashriyoti. – T.: 2011, 292 b.
3. M.U. Mirsaidova. I.A. Agzamova, Gidrogeologiya,
ma’ruzalar matni. O‘quv uslubiy qo‘llanma. TDTU. 2012.
4. V.A. Vsevolojskiy. Osnovы gidrogeologii. – M.:
MGU, 1991.
5. Y. Ergashev. Injenerlik geologiyasi va gidrogeologiya. – T.:
O‘qituvchi. 1990.
6. V.A. Kiryuxin, A.I. Korotkov, A.N. Pavlov. Obshaya
gidrogeologiya. – L.: Nedra, 1988.
7. M.U. Mirsaidova, I.A. Agzamova. Umumiy gidrogeologiya.
Laboratoriya va amaliy mashg‘ulotlapHi bajarish uchun uslubiy
qo‘llanma. ToshDTU, 2006.
8. I.K. Gavich, A.A. Luchsheva, S.M. Semenova-Erafeeva.
SbopHik zadach po obщey gidrogeologii. – M.: Nedra, 1985.
9. V.M. SHestakov, M.S. Orlov. Gidrogeologiya. / Red. –
M.: MGU, 1984.
10. P.P. Klimentov. Obshaya gidrogeologiya. – M.: Visshk. 1980.
Do'stlaringiz bilan baham: |