Эр-хотиннинг мулкий щу=У= ва мажбуриятлари


Эр –хотиннинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари



Download 82,5 Kb.
bet2/4
Sana14.07.2022
Hajmi82,5 Kb.
#796628
1   2   3   4
Bog'liq
Эр-хотиннинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Эр –хотиннинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Оилада эр-хотиннинг умумий мулки, ҳар бирининг алоҳида мулки, шахсий фойдаланишдаги буюмлари, ҳадя қилинганда вужудга келган мулклари бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 23-моддасига биноан эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.
Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари жумласига (эр ва хотиннинг умумий мол-мулкига) эр ва хотин ҳар бирининг меҳнат фаолиятидан, тадбиркорлик фаолиятидан ва интеллектуал фаолият натижаларидан орттирган даромадлари, улар томонидан олинган пенсиялар, нафақалар, шунингдек махсус мақсадга мўлжалланмаган бошқа пул тўловлари (моддий ёрдам суммаси, майиб бўлиш ёки саломатлигига бошқача зарар етказиш оқибатида меҳнат қилиш қобилиятини йўқотганлиги муносабати билан етказилган зарарни қоплаш тарзда тўланган суммалари ва бошқалари) киради.
Эр ва хотиннинг умумий даромадлари ҳисобига олинган кўчар ва кўчмас ашёлар, қимматли қоғозлари, пайлари, омонатлари, кредит муассасаларига ёки бошқа тижорат ташкилотларига киритилган улушлари ҳамда эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган бошқа ҳар қандай мол-мулклари, улар эр ёки хотиндан бирининг номига расмийлаштирилган ёхуд пул маблағлари кимнинг номига ёки эр ва хотиннинг қайси бири томонидан киритилган бўлишидан қатъий назар улар ҳам эр ва хотиннинг умумий мол-мулки ҳисобланади.
Эр ва хотиндан бири уй-рўзғор ишларини юритиш, болаларни парвариш қилиш билан банд бўлган ёки бошқа узрли сабабларга кўра мустақил иш ҳақи ва бошқа даромадга эга бўлмаган тақдирда ҳам эр ва хотин умумий мол-мулкка нисбатан тенг ҳуқуққа эга бўлади.
Фермер хўжалиги ва деҳқон хўжалиги аъзоларининг биргаликдаги мулки бўлган мол-мулкка нисбатан эр ва хотиннинг эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқлари фермер хўжалик ва деҳқон хўжалиги тўғрисидаги қонунларда белгиланади. Фермер хўжалиги ва деҳқон хўжалигининг мол-мулкини бўлиш Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 223 ва 225-моддаларида назарда тутилган қоидалар асосида амалга оширилади.
Бу моддаларда улушли мулкдаги мол-мулкни тақсимлаш ва ундан улуш ажратиш, биргаликдаги мулк бўлган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш асослари кўрсатилган.
Юқорида кўрсатилган 23-модда эр ва хотиннинг эр ва хотинга тегишли умумий мулкнинг асосий турлари санаб берилган. Агар эр ва хотин баъзи сабабларга кўра мол-мулкларини аниқлашишни истасалар, оила ва фуқаролик қонунларидан ўз ҳуқуқларини билиб, мулкларини ажратиб олишлари мумкин.
Оила кодексининг 25-моддаси эр ва хотиннинг ҳар бирининг мулкининг турларини кўрсатган. Эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-мулки, шунингдек улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади.
Демак, эр ёки хотиндан фақат битимига тегишли бўлган ва у томонидан тасарруф этиладиган мулк хусусий мулк ҳисобланади.
Хусусий мулкка қуйидагилар киради:

  1. Эр ёки хотиннинг никоҳга қадар фақат ўзига тегишли бўлган мулки (масалан, уй, уй жиҳозлари, омонат кассасига қўйилган пул, қимматбаҳо қоғозлар ва бошқалар);

  2. Никоҳ давомида ҳадя ёки мерос тариқасида олган мулклари;

  3. Тўй совғалари, агар улар эр ёки хотиндан бирининг шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган бўлса (қимматбаҳо ва серҳашам буюмлар бундан мустасно);

  4. Эр ёки хотин томонидан олинган Давлат мукофотлари ва совғалар (масалан, олтин соат, мотоцикл ва бошқалар);

  5. Эр-хотиннинг никоҳ тузишга қадар олган ҳадялари (келиннинг сепи ва ҳакозалар), бу буюмлардан турмушда биргаликда фойдаланишдан қатъий назар, уларнинг биргаликдаги умумий мулки турига кирмайди.

Эр ва хотиннинг шахсий фойдаланадиган мулклари ҳам қонунда кўрсатилган. Қимматбаҳо буюмлар ва зебу-зийнатлардан бошқа шахсий фойдаланишдаги буюмлар (кийим-бош, пойабзал ва бошқа кабилар), гарчи никоҳ давомида эр ва хотиннинг умумий маблағи ҳисобига олинган бўлса ҳам, улардан фойдаланиб келган эр ва хотиннинг хусусий мулки ҳисобланади.



Download 82,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish