Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир


“Совуқ уруш” ва дунёнинг қайтадан тақсимланиши



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

“Совуқ уруш” ва дунёнинг қайтадан тақсимланиши
Иккинчи жаҳон уруши жаҳон саҳнасида юзага келган вазиятни 
тубдан ўзгартириб юборди. АҚШ ва СССР бошчилигидаги икки-
та ҳарбий-сиёсий блоклар – НАТО ва Варшава Шартномасининг 


444
бир-бирига қарама-қаршилиги халқаро муносабатларнинг икки 
қутблилик структурасини шакллантирди. Икки блок ўртасидаги ни-
золар бир-бирига қарши бўлган ижтимоий моделларнинг ғоявий, 
сиёсий ва ҳарбий жиҳатдан тортишувидан иборат эди. Икки йирик 
империя – СССР ва АҚШ ўртасидаги ғоявий кураш ва геосиёсий 
зиддиятлар “совуқ уруш”нинг амалий кўриниши эди. Антигитлерчи-
лар коалициясига аъзо бўлган иттифоқчи давлатлар: АҚШ ва Буюк 
Британия, иккинчи томондан эса СССР ўртасидаги келишмовчилик-
лар Иккинчи жаҳон урушининг охирларидан, яъни халқаро муноса-
батларни тинч йўл билан ҳал этиш масаласи кун тартибига қўйилган 
вақтдан бошлаб юзага кела бошлаган эди. Собиқ иттифоқчилар 
ўртасидаги муносабатларга тўлиқ чек қўйилганлиги ва, ҳақиқатан 
ҳам, “совуқ уруш” сиёсатининг бошланганлигини биринчи бўлиб 
Буюк Британиянинг Премьер-министри У. Черчилл очиқча эълон 
қилди. У. Черчилл 1946 йил 5 март куни Фултонда (АҚШ) сўзлаган 
нутқида СССРга ва унинг коммунизмни капиталистик мамлакатлар-
га экспорт қилиш режаларига қарши курашиш учун Англоамерика 
ҳарбий иттифоқини тузишга даъват қилди. Совет Иттифоқи ҳам, ўз 
навбатида, нацизмга қарши курашдаги муваффақиятлари ва жаҳон 
саҳнасида ортиб бораётган обрў-эътиборидан жаҳон социалистик 
системасини вужудга келтиришда фойдаланишни мақсад қилиб 
қўйган эди. Ғолиб давлатлар ўртасида юзага келган кескин зидди-
ятлар ва низолар туфайли оккупация қилинган Германия ҳудудида 
1947–1949 йилларда иккита давлат ташкил топди. Бу давлатлар 
Германия Демократик Республикаси (ГДР) ва Германия Федератив 
Республикаси (ГФР) эди. Дунёнинг бўлиниши яна реал тус олди. 
Кейинги йилларда ғарбий давлатлар АҚШ бошчилигида “куч 
ишлатиш позицияси” сиёсати нуқтаи назаридан Совет Иттифоқига 
нисбатан бир қатор тадбирларни амалга оширди. Бу тадбирлар ора-
сида: дунё миқёсида “коммунизмга қарши салиб юриши”ни эълон 
қилган “Трумэн доктринаси”нинг (1947 йил) қабул қилинишини, 
америкача сиёсатни қўллаб-қувватлашга замин яратган “Маршалл 
режаси”га (1948–1952 йиллар)кўра, бир қатор Ғарбий Европа дав-
латларига инвестицион ёрдам дастурини, 1949 йилда Атлантика 
ҳарбий-сиёсий блоки НАТОнинг ташкил этилишини, шунингдек, 
Осиёда ҳам СЕАТО, СЕНТО, АНЗЮС каби америкапараст блоклар-
нинг ташкил этилганини кўрсатиб ўтиш керак. Антикоммунистик 
курашнинг бошида Иккинчи жаҳон урушидан иқтисодий ва ҳарбий-


445
сиёсий жиҳатдан энг қудратли давлат бўлиб чиққан АҚШ давлати 
турган эди. АҚШ Ҳукуматининг раҳбарлари уруш тугаган кундан 
бошлаб дунё ҳамжамиятидаги етакчилигини янада мустаҳкамлашга 
ҳаракат қила бошлаган эдилар. 1949 йил, СССР ўз атом бомбасига 
эга бўлгунга қадар, АҚШ бу соҳада якка хўжайин эди. Вашингтон 
Америка Давлатларининг Ташкилоти (ОАГ), Халқаро Валюта Фон-
ди ва Бутун жаҳон банки, Савдо ва тарифлар бўйича Бош Шартно-
мада (ГАТТ), Иқтисодий Ҳамкорлик ва тараққиёт Ташкилоти (ОЭСР) 
ва бошқаларда етакчи мавқега эга эди. Бир неча маротаба, айниқса, 
40–50- йилларда Корея ярим ороли, Яқин Шарқ, Конго ва Кипрда рўй 
берган низолар чоғида АҚШ БМТнинг Бош Ассамблеясидан ўзининг 
манфаатларидан фойдаланишни уддалади. Яъни бу низоларга Совет 
Иттифоқининг тўғридан-тўғри аралашишини БМТ Бош Ассамбле-
яси директивалари орқали чеклаб қўйишга эришди. Худди мана шу 
йилларда кўзга кўринган газета магнати Г. Льюс: “Урушларга барҳам 
бериш учун АҚШ таъсирини шу даражада ошириш керакки, “Pax 
Ameriсan”, яъни “Америка асри” ҳукмронлик қилсин”, – деган ғояни 
илгари сурган эди. ХХ асрнинг иккинчи ярмида “Pax Ameriсan” АҚШ 
сиёсатининг жаҳон саҳнасидаги рамзига айланди. 
Бироқ АҚШ ҳарбий ва сиёсий жиҳатдан катта куч-қудратга 
эга бўлса-да, дунёда яккаҳукмрон бўлиш вазифасини уддалай 
олмади. Халқаро майдонда АҚШ ўз таъсир доирасини қатъий 
мустаҳкамлашга интилаётган яна бир қудратли давлат – СССР би-
лан ҳисоблашишга мажбур эди. Шундай қилиб, “Pax Ameriсan” гло-
бал ҳокимият ва жаҳонни, қайсидир маънода, “Pax Sovietica” билан 
бўлишиб туришга мажбур эди. 
Совет Иттифоқи ҳам АҚШ каби ҳарбий-сиёсий жиҳатдан 
қудратли давлат бўлиб урушдан чиқди. Гитлерчилар Германиясини 
мағлубиятга учратишга катта ҳисса қўшган Совет Иттифоқи жаҳон 
саҳнасида ўз ўрнига эга бўлди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин 
халқаро муносабатларни тинч йўл билан амалга ошириш масаласи 
кўрила бошланган даврдан бошлаб Шарқий Европанинг бир қатор 
давлатлари (Болгария, Чехословакия, Руминия, Венгрия, Польша, 
Албания, Югославия) ва Осиё (Хитой, Вьетнам, КХДР ва бошқалар) 
СССРнинг бевосита таъсир доирасига тушиб қолдилар. Шундай 
қилиб, жаҳон социалистик тизимининг шаклланишига замин тайёр-
ланган бўлиб, 60- йилларнинг бошига келганда бу тизимга Куба ҳам 
қўшилди. СССР ва бошқа социалистик мамлакатлар мустамлака ва 


446
қарам давлатлар ҳамда халқларнинг миллий-озодлик ҳаракатларини 
қатъий қўллаб-қувватладилар. Натижада бу тизимнинг учинчи дунё
давлатлари ичида обрў-эътибори ошди ва социалистик жамиятга 
ўтишни хоҳлаган бир гуруҳ давлатлар пайдо бўлди. 
Урушдан кейинги даврда таназзулга юз тутган иқтисодиётни қайта 
тиклаб бўлгач, Совет Иттифоқи Ҳукумати раҳбарлари ўзларининг 
ҳарбий куч-қудратларини оширишга киришди. АҚШнинг ядро 
қуроли монополиясига барҳам бериш мақсадида СССР ўз атом 
қуролини ихтиро қилиш режасини тузиб чиқди ва амалга оширди. 
1949 йилда Совет Иттифоқида атом бомбасининг биринчи синови 
амалга оширилди. Шу йилнинг ўзида Шарқий Европа социалистик 
мамлакатларининг Ўзаро Иқтисодий Ёрдам Кенгаши (ЎИЁК)ни 
ташкил этишди. Кейинчалик бу ташкилотга Мўғулистон, Куба ва 
Вьетнам ҳам қўшилди. Бу ташкилот социалистик мамлакатларнинг 
бир-бирларига иқтисодий кўмак бериши, иқтисодий ҳамкорлик ва 
жаҳонда меҳнатни тақсимлашни координация қилиш масалалари-
га эътибор берди. Социалистик лагерни жипслаштириш ва НАТО-
нинг ҳарбий хавфларини бартараф қилиш мақсадида 1955 йилнинг 
май ойида Варшавада СССР ва Шарқий Европанинг социалистик 
ҳамкорликка кирган Польша, Чехословакия, Руминия, Болгария, 
Венгрия, ГДР ва Албания (1968 йилда Албания Шартномани бир то-
монлама бекор қилган) давлатлари ўртасида дўстлик, ҳамкорлик ва 
ўзаро ёрдам тўғрисидаги Шартнома имзоланди. Шу Шартнома асо-
сида ташкил этилган Варшава ҳарбий-сиёсий Пакти дунё миқёсидаги 
кучлар мувозанатини сақлаб туришда ўз ўрнига эга бўлди. 

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish