Ёнfин хавфсизлиги


ДЁН органларининг дастлабки тергов жараёнидаги иштироки



Download 2,42 Mb.
bet21/197
Sana21.06.2022
Hajmi2,42 Mb.
#686841
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   197
Bog'liq
1 GLAVA

ДЁН органларининг дастлабки тергов жараёнидаги иштироки /2; 6/

Дастлабки тергов ҳақида тушунча ва унда ДЁН органларининг иштирок этиш тартиби.
Ўзбекистон Республикаси жиноят-процессуал қонунчилигида дастлабки тергов ҳаракатларининг икки тури мавжуд: суриштирув ва дастлабки тергов. Суриштирув ҳам дастлабки терговга ўхшаб, қонунда белгиланган тартибда процессуал формада (кўринишда) амалга ошириладиган фаолиятдир. Бу икки тур дастлабки тергов ҳаракатларининг орасидаги фарқи ушбу тергов ҳаракатларини юритадиган органларнинг ваколати доирасидадир.
Катта ёнғинлар, ўт қўйиб юбориш орқасида содир этилган оғир оқибатларга олиб келган ёнғинлар ҳақида ДЁН органи мансабдор шахси тезкор гуруҳнинг етиб келишини таъминлаш мақсадида дарҳол туман ички ишлар бўлими ва прокурорини хабардор қилиши лозим.
Тезкор гуруҳнинг етиб келиши билан ДЁН ходими мутахассис сифатида уларга «Ёнғин бўлган жойни кўздан кечириш баённомаси»ни тузишда ва маълумотлар йиғишда ёрдам беради.
Ёнғин сабабини ва айбдорларни топиш мақсадида ДЁН ходими дастлабки тергов ҳаракатларини амалга ошириш жараёнида корхона ёнғин хавфсизлигини тавсифловчи ҳужжатларни ўрганади ва гувоҳлардан бирламчи ўт-ўчириш воситаларининг, ёнғин автоматик даракчиларининг, сув таъминотининг кўнгилли ўт-ўчириш жамоат ташкилотларнинг корхонада бор-йўқлигини ва ёнғингача бўлган бошқа ҳолатларни сўроқ қилиш йўли билан аниқлайди.
Амалдаги жиноят-процессуал қонунчилигига асосан (ЖПКнинг 38, 339-моддалари) ёнғин бўлиб ўтган жойни кўздан кечиришни ўтказган ДЁН ходими (суриштурувчи) жиноят аломатлари бор бўлган тақдирда, агар жиноят жойида терговчи бўлмаса, жиноят ишини қўзғатиб, уни ўз иш юритувига қабул қилади ва жиноят изларини топиш, уларни қайд қилиш учун барча тезкор қидирув ишларини амалга оширади (ёнғин бўлиб ўтган жойини кўздан кечириш, тинтув қилиш, олиб қўйиш, гувоҳлантириш, ушлаб туриш ҳамда жабрланувчи, гyвoҳ, ва гумон қилинувчиларни сўроқ қилиш ва бошқалар).
Аниқланган жиноят ва шу иш юзасидан бошланган суриштирув бўйича суриштирув органи дарҳол прокурорни хабардор қилади (қўзғатилган қарорнинг нусхасини жўнатиш йўли билан).
ЖПК 345-моддасининг талабига биноан ёнғин билан боғлиқ бўлган жиноятларнинг барчаси бўйича дастлабки тергов олиб бориш мажбурийдир ва улар жиноятнинг турига қараб турли орган терговчилари томонидан олиб борилади. Масалан, юқорида кўрсатиб ўтилган Жиноят Кодексининг 198, 207, 244, 256, 258-моддаларида кўзда тутилган жиноятлар бўйича прокуратура терговчилари, 161-модда бўйича миллий хавфсизлик хизмати терговчилари ва 132, 173, 250, 259, 263-моддалар бўйича эса ички ишлар органлари терговчилари дастлабки тергов олиб борадилар.
ДЁН мансабдор шахси (суриштурувчи) томонидан барча кечиктириб бўлмайдиган дастлабки тергов ҳаракатлари бажарилганидан сўнг, жиноят иши қўзғатилган кундан бошлаб ун кундан кеч бўлмаган муддатда ЖПК 342, 345-моддаларига асосланган ҳолда дарҳол ишни терговчига қарор чиқариш орқали ўтказиш лозим, суриштирув эса шу билан якунига етади.
Қуйидаги ҳолларда суриштирув юритиш муддати ўтишини кутмасдан суриштирувчи ишни дарҳол терговчига ўтказиши лозим, башарти:

  1. Оғир ёки ўта оғир жиноят аниқланган бўлса;

  2. Муайян шахсни айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиш учун асослар аниқланган бўлса;

  3. Ишни тугатиш учун асослар аниқланган бўлса;

  4. Терговчи ишнинг ўз юритувига берилишини талаб қилган бўлса.

Жиноят иши терговчига ўтказилгандан кейин суриштирувчи дастлабки тергов ҳаракатларини фақат терговчининг топшириғига биноан амалга оширади. ЖПК 343-моддаси талаби бўйича эса суриштирувчи терговчининг топшириқларини бажаришга мажбурдир. Терговчи эса ўзининг барча топшириқ, кўрсатма ва талабларини суриштирувчига ёзма равишда ДЁН органи бошлиғи орқали юборади.
Агар суриштирув давомида ДЁН ходими айбдор шахс, ёнғин сабабини исботловчи далиллар кабиларни аниқлай олмаган бўлса, у ҳолда уларни қонун талабларини бузмай терговчини хабардор қилган ҳоллар аниқлашда давом этади.
ДЁН органлари ЖПК 321-моддасига асосан ёнғинлар бўйича жиноят содир этилганлиги тўғрисида сабаб ва етарли асослар мавжуд бўлган барча ҳолларда жиноят ишини қўзғатиши шарт.
Жиноят ишини қўзғатиш учун қуйидагилар сабаб бўла олди:
1) шахсларнинг аризаси;
2) корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслар берган хабарлар;
3) оммавий ахборот воситалари берган хабарлар;
4) жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи маълумотлар ва изларни суриштирув органи ёки суриштирувчининг бевосита ўзи аниқлаши;
5) айбни бўйнига олиш ҳақидаги арз сабаблар.
Жиноят белгилари мавжудлигини кўрсатувчи маълумотлар эса жиноят ишини қўзғатиш учун асос бўла олади.
ДЁН органи мансабдор шахси ёнғинларга доир жиноятга оид маълумотлар ёки бундай маълумотларни бевосита ўзи аниқлаган ҳар бир ҳолда қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
1) жиноят ишини қўзғатиш ҳақида;
2) ишни қўзғатишни рад қилиш ҳақида;
3) ариза ёки хабарни терговга тегишлигига қараб юбориш ҳақида;
Чиқарилган қарор ҳақида дарҳол аризачи хабардор қилинади.
Жиноятга оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотлар рўйхатга олиниши ва дарҳол ёки уч суткадан кечиктирилмасдан, жиноят ишини қўзғатиш учун сабаб қонунийлигини ва асослар етарли эканлигини бевосита ёки суриштирув органи ёрдамида текшириш зарурати бўлган тақдирда ўн суткадан кечиктирилмасдан кўриб чиқилиши лозим. Ушбу муддатлар жиноятга оид хабар олинган пайтдан бошлаб то ишни қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги қapop чиқарилгунга қадар бўлган вақтни ўз ичига олади. Кўрсатилган муддатлар ичида қўшимча ҳyжжaтлap, изоҳлар талаб қилиб олиш, шунингдек шахсни ушлаб туриш, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш ва экспертиза ўтказиш мумкин. Иш қўзғатилгунга қадар бошқа тергов ҳаракатларини ўтказиш ман этилади.




  1. Download 2,42 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish