Ёнfин хавфсизлиги


Ўзбекистон Республикаси ИИВ да қандай хизматлар мавжуд, уларнинг таркибий тузилиши ва асосий вазифалари тўғрисида тушунтириб беринг



Download 2,42 Mb.
bet188/197
Sana21.06.2022
Hajmi2,42 Mb.
#686841
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   197
Bog'liq
1 GLAVA

Ўзбекистон Республикаси ИИВ да қандай хизматлар мавжуд, уларнинг таркибий тузилиши ва асосий вазифалари тўғрисида тушунтириб беринг /4; 5; 6; 8; 10/

Ички ишлар идоралари тизимида қуйидаги хизматлар мавжуд:
- жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш хизмати – унинг асосий кучи Жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш Бош бошқармасидир. У қуйидаги йўналишларда ишлайди: уюшган жиноятчилик ва шахсга қарши жиноятларга, жумладан, барқарор жиноий тузилмалар ва ўта хавфли жиноятларга қарши кураш; хорижий фуқаролар билан боғлиқ жиноятларга қарши кураш; мулкка қарши жиноятларга қарши кураш; наркотикларга қарши кураш; қидирувни ташкил этиш (жиноятчиларни, бедарак йўқолганларни қидириш, жасадларнинг шахсини аниқлаш);
- патрул-пост ва жамоат тартибини сақлаш хизмати – унинг таркибида қуйидаги бўлинмалар мавжуд: хизмат бўлими (бўлинмалар: патрул-пост хизмати ишини ташкил қилиш бўлими, оммавий тадбирлар ўтказилаётган ва аҳоли миграцияси пайтида жамоат тартибини сақлаш бўлинмаси, рухсат бериш тизими бўлими); қўриқлаш-карантин тадбирларини таъминлаш бўлими; ИИИ махсус муассасаларининг ишига раҳбарлик бўлими; дипломатик ваколатхоналарни қўриқлаш ишларини ташкил қилиш бўлими;
- хорижга чиқиш-келиш ва фуқаролик паспорти хизмати – унда паспорт бўлими энг катта тузилма ҳисобланади, бундан ташқари қуйидаги бўлимлар мавжуд: хорижий фуқароларни ҳисобга олиш ва қайд этиш бўлими; Ўзбекистон Республикасига келиш ва хорижга чиқиш бўлими; «Тошкент» аэропортида хорижий фуқароларни ҳисобга олиш ва қайд этиш бўлими; оператив ҳисоб бўлими; «Шимолий» темир йўл вокзалида хорижий фуқароларни ҳисобга олиш ва қайд этиш бўлими; ташкилий-таҳлил бўлинмаси; девонхона;
- ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш хизмати – унда қуйидаги бўлимлар мавжуд: профилактика участка вакилларининг ишига раҳбарлик бўлими; ижтимоий ахлоқ соҳасидаги қонунбузарликларнинг олдини олиш бўлими; вояга етмаганлар ва ёшлар орасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўлимлари. Айтиб ўтилган бўлимлар таркибида ихтисослашган бўлинмалар мавжуд;
- йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати – унда қўйидаги бўлимлар мавжуд: йўл-патрул хизмати; йўл ҳаракатини ташкил этиш; техник назорат; тарғибот ва ташвиқот; маъмурий амалиёт; қидирув ва суриштирув; ташкилий-таҳлил бўлими ва девонхона;
- тергов хизмати – унда қуйидаги тузилмалар мавжуд: назорат-методик бўлим; йўл ҳаракати ҳодисалари, ёнғинлар ва ўт қўйишлар бўйича жиноятлар терговини ташкил қилиш бўлинмаси; умумий тусдаги жиноятларни тергов қилиш бўлими; иқтисодиётдаги ўта хавфли ва оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими; коррупция ва уюшган жиноятчилик билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш бўлими; девонхона ва суриштирув бўлими;
- ижтимоий ва молиявий таъминлаш хизмати – ушбу хизматнинг етакчи бўлинмаси Молия-иқтисод бошқармасидир, у ИИВнинг барча молиявий ишларини юритади, лойиҳалар ва сметалар экспертизасини ўтказади, назорат-тафтиш фаолиятини амалга оширади, меҳнатга иш ҳақи, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи масалаларини ҳал қилади;
- хўжалик хизмати – ушбу хизмат ички ишлар идораларини автотранспорт, моддий техника, қуроллар билан таъминлаш ва ички ишлар идоралари ходимларининг коммунал-маиший ишлари, мактабгача тарбия ва болалар муассасаларининг хизматини бажариш билан шуғулланади;
- тиббиёт хизмати – ушбу хизмат ички ишлар идоралари шахсий таркибига даволаш-профилактика ёрдами, санатория, курорт даволашини ташкил қилади, судланганларга тиббий хизмат кўрсатади;
- давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати – ушбу хизмат давлат ёнғин хавфсизлиги назоратини, ёнғинга қарши ташвиқотини, ёнғин хавфсизлиги бўйича ташвиқот ва таҳлилни амалга оширади;
- шахсий таркиб билан ишлаш хизмати – ушбу хизмат ички ишлар идоралари ходимларининг хизматни ўташларини назорат қилади, уларни касбий ва жисмоний тайёрлашни амалга оширади, спорт мусобақаларини ташкил қилиш, шахсий таркибнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш масалалари билан шуғулланади, ИИВ тасарруфидаги ўқув муассасаларини назорат қилиб боради;
Бундан ташқари вазирликда шахсий хавфсизликни таъминлаш, ҳарбий-сафарбарлик ва фуқаро муҳофазаси ва эксперт-криминалистика бўлимлари мавжуд.



  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ёнғин хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш тадбирлари тўғрисида»ги 2001 йил 25 июндаги 267/44-сонли қарорининг моҳиятини тушунтириб беринг. /1; 2; 3; 4; 10; 11/

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғиндан сақлаш бўлинмалари базасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ёнғин хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш тадбирлари тўғрисида»ги 2001 йил 25 июндаги 267/44-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ИИВ Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ташкил этилди. Ушбу хизматнинг таркибий тузилиши қуйидагича:
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси;
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБ ёнғин хавфсизлиги бошқармалари;
Ўзбекистон Республикаси ИИВ туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бўлимларининг ёнғин хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалари);
Ёнғин хавфсизлиги отрядлари (қисмлари);
Мазкур бўлинмаларнинг асосий вазифалари қилиб қуйидагилар белгилаб берилган:
- аҳоли пунктлари, стратегик аҳамиятга эга бўлган объектлар, ижтимоий-маданий, саноат, ўзга объектлар ва алоқа коммуникацияларининг ёнғинга қарши ишончли ҳимоясини таъминлаш;
- ёнғинга қарши хавфсизликни таъминлаш борасида самарали профилактика ишларини ташкил этиш, аввало, мураккаб ва узоқ ёнадиган, мамлакат хавфсизлиги ва иқтисодиётига жиддий зарар етказишга лаёқатли бўлган ёнғинларнинг келиб чиқишига таъсир этувчи сабабларни ўз вақтида аниқлаш ва уларни бартараф этиш;
- ишлаб чиқариш ва бошқа объектларда ёнғин хавфсизлигига қаратилган текширувларни амалга ошириш;
- аввало, стратегик муҳим объектлардаги, шу жумладан қўпорувчи-террорчилик ҳаракатлари ва ўзга жиноий тажовузлар, табиий ва техноген хусусиятга эга бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатида келиб чиққан ёнғинларнинг тарқалишига йўл қўймаслик ва ўз вақтида уларнинг йўқ қилинишини таъминлаш;
- ички ишлар идораларининг жиноят қидирув ва террорчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарликка қарши кураш, давлат бошқарув органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг авария-қутқарув хизматлари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш идоралари, жамоат ташкилотлари ва фуқароларнинг «Маҳалла посбони» тузилмалари билан ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ишида ўзаро ҳамкорлик қилиш;
- ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг самарали норматив-ҳуқуқий базасини яратиш, бу соҳада юқори малакали ёнғин-техника экспертизаси, лицензиялаш ва сертификациялашнинг барқарор тизимини ташкил этиш;
- ўз вақтида ёнғинларнинг олдини олиш, тарқалишига йўл қўймаслик ва уларни бартараф этиш борасида ташкилий, маъмурий-ҳуқуқий, профилактик, режимли ва бошқа чораларнинг амалдаги тизими самарадорлигини таҳлил қилиш, уларни такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш орқали чоралар ишлаб чиқиш;
- замонавий компьютер воситалари ва технологияларидан фойдаланиш орқали хизмат кўрсатиладиган ҳудудларда, ёнғин хавфсизлиги бошқармалари бўлинмаларида самарали диспетчерлик хизмати ва ахборот-компьютер тизимини ташкил этиш;
- ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари шахсий таркибининг юқори жанговар тайёргарлиги ва маънавий-ахлоқий тарбиясини таъминлаш;
- ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг самарали тизимини яратиш, кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва тарбиялаш тартибларини такомиллаштириш.
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг намунавий ташкилий-штат тузилмалари қарор билан тасдиқланган, шунингдек туман ички ишлар бўлимларининг бошлиқлари ўзларига бириктирилган ҳудудлардаги аҳоли яшаш жойлари, объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун шахсан жавобгар эканликлари белгилаб қўйилган.




  1. Download 2,42 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish