141. Бинолар портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўйича қандай тоифаларга бўлинади?
А) А, Б, В, Г, Д
142. Чақнаш ҳарорати 28 оС гача бўлган ёнувчи газлар (ЁГ) ва енгил алангаланувчи суюқликлар (ЕАС) сақланаётган хона қайси тоифага киради?
Б) “А”.
143. Жамоат бино йўлакларининг узунлиги неча метр бўлганда ёнғинга қарши тўсиқлар ва эшиклар ўрнатилади?
А) 60 метр ва ундан юқори бўлганда.
144. Ёнғин портлаш ва ёнғинга хавфлилик бўйича хоналар қандай тоифаларга бўлинади?
А) А, Б, В1-В4, Г, Д.
145. Бинолар баландлиги неча метрдан юқори бўлганда эвакуация чиқиш йўлларидаги эшикларнинг сахни берк (глухой) ёки арматураланган ойнали
(с ормированным стеклом) бўлиши талаб этилади?
А) 15 метрдан баланд бўлганда.
146. ШНҚ 2.01.02-04 “Бинолар ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги” меъёрий ҳужжатига асосан бинолар оловга бардошлилик бўйича нечта даражага бўлинади?
А) I, II, III, IV ва V.
147. Портлаб ёниш ва ёнғин хавфи бўйича тоифаси А, Б ва В бўлган бинолар объект ҳудудининг 50 фоизидан ортиқ майдонида жойлашган бўлса, ёнғин ўчириш депосининг хизмат кўрсатиш радиуси неча км.дан ошмаслиги лозим?
В) 2.5 км.дан.
148. Энсиз ёнғинга қарши деворнинг ўлчами нечага тенг?
А) 25 м.
149. Бино хоналарининг эшиклари қайси ҳолларда ичкарига очилишига рухсат этилади?
А) хонадаги доимий ишчи ўрни 50 тадан кам бўлганди.
150. Газни тақсимлаш пунктларида газнинг босими 0,6 МРа - 1,2 МРа бўлса, ГТП билан аҳоли яшаш уйлари ёки жамоат бинолари оралиғидаги хавфсизлик масофаси неча метр бўлиши лозим?
А) 20 метрдан кам бўлмаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |