Ёндашув режа: Компетенсияларнинг мазмун моҳияти


Ўқитувчиларда компетенсияларни шакллантиришга йўналтирилган таълим технологиялари



Download 338,41 Kb.
bet2/4
Sana14.07.2022
Hajmi338,41 Kb.
#798792
1   2   3   4
Bog'liq
pedagogik imidj word

2. Ўқитувчиларда компетенсияларни шакллантиришга йўналтирилган таълим технологиялари
“Таълим тўғрисида”ги Қонун, “Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастури”дан ўрин олган Кадрлар тайёрлаш миллий модели, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сонли қарори (“Умумий ўрта ва ўрта махсус касб ҳунар таълимининг Давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”)дан келиб чиқадиган вазифалар узлуксиз таълим тизимида ташкил этиладиган таълим–тарбия жараёнининг самарадорлигини орттириш мақсадида кенг кўламли изланишлар олиб боришни тақоза этади.
Жаҳоннинг ривожланган мамлакатларининг таълим тизимидаги илғор тажрибаларни ўрганиш узлуксиз таълим жараёнига компетенсияли ёндашувни татбиқ этиш зарурлигини кўрсатди.
Узлуксиз таълим жараёнига компетенсияли ёндашувни татбиқ этиш орқали қуйидаги вазифаларни амал ошириш:

  • Давлатимизнинг келгусида жамият, фан, ишлаб чиқариш ва шахснинг мустақил ҳаётдаги муаммоларни ҳал этишга қодир ёшларга бўлган ижтимоий эҳтиёжини қондириш мақсадида ўқувчиларнинг ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларини янги кутилмаган вазиятларда ижодий қўллашга ўргатиш;

  • Таълим мазмунини муаммоли ўқув вазиятларни яратиш орқали ўрганиш асносида ўқувчиларнинг фан асосларини ўрганишга бўлган эҳтиёжларини қондириш, қизиқишларини ривожлантириш, шахсий сифатларни таркиб топтириш;

  • Ўқувчиларнинг ўқув–билиш фаолиятини аниқ объектларга қаратиш ва мавжуд муаммоларни ҳал этишга ўргатиш орқали ДТС билан меъёрланган билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш баробарида ўқувчилар томонидан ижодий фаолият тажрибаларини эгалланишига эришиш;

  • Ўқувчиларни аниқ амалий фаолиятга тайёргарлигини орттириш орқали касбга, ижодий фаолият тажрибаларини ривожлантириш натижасида фан йўналишига йўллаш;

  • Фанлардан ўзлаштирилган илмий-назарий билимларини аниқ ва жараёнли муаммоли вазиятларда амалиётда қўллаш орқали ўқувчиларни мустақил ҳаётга тайёрлаш имконияти мавжуд.

Компетенсиявий ёндашувга асосланган ўқитишнинг асосий моҳияти фанлардан ташкил этилган таълим-тарбия жараёнида ўқувчилар томонидан эгалланган билим, кўникма ва малакаларни ўз шахсий ҳаёти давомида, шунингдек, келгусида касбий ва ижтимоий фаолиятларида қўллай олиш компетенсия¬ларини шакллантиришга йўналтириш саналади.
Ўқувчилар келгусида ҳаёти давомида шахсий, ижтимоий, иқтисодий ва касбий муносабатларга киришиши, жамиятда ўз ўрнини эгаллаши, мазкур жараёнда дуч келадиган муаммоларнинг ечимини ҳал этиши, энг муҳими ўз соҳаси, касби бўйича рақобатбардош бўлиши учун зарур бўлган таянч компетенсияларга эга бўлиши лозим.
Маълумки, таълим-тарбия жараёни орқали ўқувчиларда таянч компетенсиялар, жумладан, коммуникатив, ахборот билан ишлай олиш, шахс сифатида ўз-ўзини ривожлантириш компетенсияси, ижтимоий фаол фуқаролик компетенсияси, умуммаданий компетенсиялар, математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенсияларини таркиб топтириш вазифаси юклатилган.
Таълим-тарбия жараёнига компетенсияли ёндашув ўқитиш мақсадлари¬га эришиш учун таълим мазмунини бойитиш ўқув жараёнини инновацион технологиялар асосида ташкил этиш ва натижаларини таҳлил этишга имкон берадиган умумий принциплар йиғиндиси саналади.
Улар жумласига қуйидагиларни назарда тутиш зарур:

  • Ўқувчиларнинг мустақил ҳаётдаги турли фаолият ва йўналишлардаги муаммоларни ўзлаштирган билим, кўникма ва малакалар, ўзларининг ҳаётий тажрибалари, кузатишлари, шахсий хулосаларига асосланиб ҳал этиш, муаммоли вазиятларда талаб этиладиган фаолиятни мақсадга мувофиқ бажариш қобилиятларини ривожлантириш;

  • Таълим мазмунини танлаш ва методик таъминотини яратишда ўқувчиларнинг қизиқишларини орттириш, илмий дунёқарашини кенгайтириш, ахлоқий, ғоявий-сиёсий, таълим-тарбиявий муаммоларни ҳал этиш, дидактик жиҳатдан қайта ишланган ўзида ўқувчиларнинг аввал ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларини янги кутилмаган вазиятларда қўллаш, ўзларининг ҳаётий тажрибалари, кузатишлари юзасидан илмий хулосалар чиқаришга имкон берадиган ўқув топшириқлари бўлишига эътибор қаратиш;

  • Таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда асосий мақсад ўқувчиларда ДТС билан меъёрланган билим, кўникма, малакаларни шакллантириш, шунингдек, ахборот билан ишлаш, коммуникатив кўникмаларни эгаллаш, математик саводхонлик, ижтимоий фаолликка эга бўлиш, ўқув муаммоларини мустақил ҳал этишга доир тажрибаларни эгаллашларига шароит яратиш;

  • Таълим-тарбия жараёнининг натижалари мазкур жараённинг муайян босқичида эришилган натижалар, яъни ўқувчилар томонидан компетенсияга асос бўладиган эгалланган билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштирганлик даражаларига қараб баҳо бериш;

  • Компетенсияли ёндашувда – ўқитиш мақсадлари ўқувчилар томонидан ўзўзини англаш, таълим-тарбия жараёнида ўқув мақсадларига эришиш йўлларини тушуниш, ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаолиятини фаоллаштириш, ўқувчиларнинг шахс сифатида ўз-ўзини ривожлантириш орқали жамият ва мустақил ҳаётга мослашуви, ижтимоийлашуви каби устувор йўналишларни мўлжаллаш.

Компетенсия таркиб топтириш усуллари ва шахс ҳаётидаги аҳамиятига кўра даражаларга ажратилади.
Ўқувчи шахсининг умумий ривожланишига замин тайёрлайдиган компетенсиялар таянч компетенсия, фақат ўқув фани орқали таркиб топтириладиган компетенсиялар хусусий компетенсиялар дейилади.
Адабиётлар таҳлили ўқувчиларда таркиб топтириладиган компетенсиялар уч даражага ажратилишини кўрсатди:

  1. Таянч компетенсиялар –ўқув режасидан ўрин олган барча ўқув фанлари мазмуни ва ўқитиш жараёни орқали таркиб топтириладиган компетенсиялар саналади.

  2. Умумий (предметли) компетенсиялар - ўқув режадан ўрин олган ижтимоийгуманитар, табиий-математик ва амалий ўқув фанларни ўқитишда ўзаро фанлараро боғланишларни амалга ошириш орқали таркиб топтирила¬ди¬ган компетенсиялар назарда тутилади.

  3. Хусусий компетенсиялар – таълим-тарбия жараёнида ДТС билан меъёрланган билим, кўникма ва малакалар асосида таркиб топтириладиган компетенсиялар ҳисобланади.

Ўқувчининг компетенсияси – ўқувчилар эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини кундалик ҳаётида дуч келадиган амалий ва назарий масалаларни ечишда фойдаланиш ва амалиётда қўллай олиш қобилиятидир.
Ўқувчиларда юқорида қайд этилган таянч компетенсияларни таркиб топтириш мақсадида ўқув фани мазмунини таҳлил, этиши, ўқитишнинг барча шакллари: дарс, дарсдан ташқари ишлар, экскурсиялар ва гуруҳдан ташқари машғулотларда олиб бориладиган ишларни тизим ва бир-бирига узвий равишда амалга оширишни лойиҳалаши лозим.
Қуйида фанларни ўқитишда ўқувчиларда таянч компетенсияларни таркиб топтириш имкониятлари юзасидан фикр юритилади.
Ўқитувчилар коммуникатив компетенсияни таркиб топтиришни назарда тутган ҳолда барча дарсларда ўқувчиларнинг келгусида жамиятда мулоқотга киришиши учун зарур бўладиган оғзаки ва ёзма нутқни мукаммал ўзлаштириши, ўз фикрини аниқ ва тушунарли баён этиш, дарслик ва қўшимча адабиётлардаги матн асосида мантиқий кетма-кетликда саволлар тузиш, саволларга ёзма ва оғзаки жавоб ёзиш, ўз ўртоқлари ва устозлар билан мулоқотда муомала маданияти меъёрларига амал қилиш, кичик гуруҳларда ишлаш жараёнида гуруҳ аъзоларининг фикрини ҳурмат қилган ҳолда ўз фикрини баён эта олиш, жамоавий ҳамкорликда ишлай олиш, ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларига асосланган ҳолда ўз фикрини ҳимоя қилиш ва ишонтира олиш, дарсларда ташкил этиладиган ўқув баҳслар ва турли зиддиятли вазиятларда ўз эҳтиросларини бошқариш, муаммо ва келишмовчиликларни ҳал этишда зарур бўлган қарорларни қабул қила олиш, ўз она тили билан бир қаторда ҳорижий тилларни ўзлаштиришига замин яратиши лозим.
ДТС билан меъёрланган қуйидаги ўқув меҳнати кўникмалари ўқувчиларда коммуникатив компетенсия таркиб топтиришга асос бўлади:
Ўқув адабиётлари билан ишлаш кўникмалари:

  • Ўқув адабиётларининг кириш қисмида берилган кўрсатмаларни билиш ва қўллаш;

  • Ранг билан ажратилган ибораларни ажрата олиш;

  • Ўқув адабиётнинг мундарижаси асосида мўлжал олиш;

  • Символлар ва таянч сигналларни билиш ва фойдаланиш; • Колонтитуллардан фойдаланишни билиш;

  • Кўрсатмалардан фойдалана олиш. Матн устида ишлаш кўникмалари:

  • Ўқилган матнга режа туза олиш;

  • Матндан фойдаланиб саволларга жавоб топиш;

  • Матндан фойдаланиб маъруза ёзиш;

  • Дарслик матнидан фойдаланиб амалий характердаги топшириқларни бажара олиш;

  • Дарслик матнидан фойдаланиб жадвал, диаграмма, схемалар туза олиш; • Дарслик матнидан фойдаланиб тушунча, қоидаларни топа олиш;

  • Объектнинг тавсифини тузиш, хулоса ясаш.

Ўқувчиларда юқорида қайд этилган ўқув меҳнати кўникмаларининг таркиб топтирилиши учун ўқитиш жараёнида инновацион технологиялардан фойдаланиш тавсия этилади.
Шуни қайд этиш керакки, ўқув машғулотларида дидактик ўйин технологиясининг конференция, матбуот конференцияси, ўйин машқлар, ҳамкорликда ўқитиш технологиясининг кичик гуруҳларда ишлаш, командада ўқитиш, “Арра” ёки “Зигзаг”, “Биргаликда ўқиймиз” методлари, муаммоли таълим технологиясини “Ақлий ҳужум”, “Кейс-стади” методларидан фойдаланиш орқали ўқувчиларда билим, кўникма ва малакаларни таркиб топтириш баробарида коммуникатив компетенсияларни ривожлантириш имконияти мавжуд.
Ўқувчиларда коммуникатив компетенсияларни ривожлантиришда турли кечалар ва танловлар муҳим аҳамият касб этади.
Ўқитувчи ўқувчиларда ахборот билан ишлаш компетенсиясини таркиб топтириш мақсадида мавзуга оид ўқув ва видеофилмлардан фойдаланиши, қўшимча адабиётлар ва интернет сайтларидаги маълумотларни саралаши, шу асосда ўқувчиларга реферат, доклад ва тақдимот материалларини тайёрлаш юзасидан топшириқларни бериш орқали уларнинг илмий дунёқарашини кенгайтириши учун дарс, дарсдан ташқари ишлар, экскурсиялар ва синфдан ташқари машғулотлардан самарали ва ўз ўрнида фойдаланиши зарур.
Ўқитувчи тўгаракнинг иш режасини тузишда ўқувчиларда ахборот билан ишлаш компетенсиясини таркиб топтириш назарда тутиши лозим.
Ўқитувчи ўқувчиларнинг шахс сифатида ўз-ўзини ривожланти-риш компетенсиясини таркиб топтириш мақсадида ўқувчиларнинг мустақил ишлари ва таълимига эътибор қаратиши, ўқувчиларнинг ўз-ўзини баҳолаши учун мавзулар бўйича стандарт ва ностандарт ўқув ва тест топшириқлари базасини яратиши, уни компютер хотирасига жойлаштириб адаптив тест топшириқларига айлантириши, шунингдек, ўқувчилар билан ўтказиладиган маънавият дақиқаларида жисмоний, маънавий, руҳий ва интеллектуал камолотга эришишга йўналтириш талаб этилади.
Таълим-тарбия жараёнида инновацион технологиялар, жумладан, ўқувчи шахсига йўналтирилган технологиялардан фойдаланиш ўқувчиларнинг шахс сифатида ўз-ўзини ривожланти¬риш компетенсиясини таркиб топтириш имконини беради.
Фанларни ўқитиш жараёнида ўқувчиларда ижтимоий фаол фуқаролик компетен¬сия¬сини таркиб топтиришда турли дарслар, дарсдан ташқари ишлар, экскурсиялар ва гуруҳдан ташқари машғулотлар муҳим ўрин тутади. Мазкур жараёнда ўқувчиларни табиат ва жамиятда бўлаётган воқеа, ҳодиса ва жараёнлар, мавзуга доир Ўзбекистон Республикаси Конституцияси моддалари билан таништириш, ақлий, маънавий-ахлоқий, иқтисодий, ҳуқуқий, жисмоний, меҳнат тарбиясига эътибор қаратиш, муайян касбни мукаммал эгаллаш орқали Ватан равнақига ҳисса қўшиш, жамият ва оиласи манфаатлари учун хизмат қилиш, инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш, саховатли бўлишга ундаш зарур.
Ўқувчиларда ижтимоий фаол фуқаролик компетен¬сия¬сини таркиб топтиришда ўқитишнинг барча шакллари: дарс, дарсдан ташқари ишлар, экскурсиялар ва гуруҳдан ташқари машғулотларда олиб бориладиган ишлар муҳим ўрин тутади.
Табиат муҳофазасига оид кечалар, кўкаламзорлаштириш тадбирлари, таниқли ёзувчилар ва олимлар билан учрашувлар ўтказиш ўқувчиларда ижтимоий фаол фуқаролик компетен¬сия¬сини таркиб топтиришга замин тайёрлайди.
Ўқувчиларда умуммаданий компетенсияларни таркиб топтириш учун ўқитувчи фанларни ўқитишда ўқувчи-ёшлар онги ва қалбига миллий ва умуминсоний қадриятларни сингдириш орқали ўзгаларнинг дунёқараши, диний эътиқоди, миллий ва этник ҳусусиятлари, анъана ва маросимларини ҳурмат қилиш, халқнинг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асраш, жамиятда ўрнатилган одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш, ораста кийиниш, юриш – туришда маданий меъёрларга ва соғлом турмуш тарзига амал қилиш, ақлий, маънавий-ахлоқий, иқтисодий, ҳуқуқий, жисмоний, меҳнат тарбияси баробарида эстетик тарбияга эътибор қаратиши лозим.
Ўқувчилар билан ўтказиладиган мавзули кечалар, тадбирлар, учрашувлар, шанбаликлар ўқувчиларда умуммаданий компетенсияларни таркиб топтиришда муҳим рол ўйнайди.
Ўқувчиларда математик саводхонлик, фан ва техника янгиликлари¬дан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенсиясини таркиб топтиришда ўқитувчи ўқувчиларнинг мустақил ва ижодий фикр юритиш кўникмаларини ривожлантириш мақсадида ҳисоблашга доир турли масалалар, ностандарт ўқув топшириқлари билан ишлашни йўлга қўйиши лозим.
Ўқитувчи ўқувчиларда таянч компетенсияларни таркиб топтириш баробарида уларда умумий (предметли) компетенсияларни таркиб топтиришга ҳам эътибор қаратиши лозим.
Ўқитувчи таълим тарбия жараёнида ўқувчиларда юқорида кўрсатилган компетенсияларни ҳар бир мавзуни ўрганиш жараёнини лойиҳалашда дастлаб шу мавзу мазмунидаги билим, кўникма ва малакалар асосида таркиб топтириладиган таянч, умумий ва хусусий компетенсияларни белгилаши, дарснинг технологик харитасида мазкур масалалар ўз ифодасини топиши зарур.
Ўқувчиларда ДТС билан меъёрланган билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш баробарида таянч, умумий ва хусусий компетенсияларни таркиб топтириш мақсадида дарсларда дидактик ўйин технологиясининг конференция, матбуот конференцияси, ўйин машқлар, ҳамкорликда ўқитиш технологиясининг кичик гуруҳларда ишлаш, командада ўқитиш, “Арра” ёки “Зигзаг”, “Биргаликда ўқиймиз” методлари, модулли таълим технологияси, муаммоли таълим технологиясининг “Ақлий ҳужум”, “Кейс-стади” методларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Ўқувчиларда таянч, умумий ва фанга доир хусусий компетенсияларни таркиб топтиришда илғор педагогик технологиялар асосида шакллантириладиган ўқув мақсадлари муҳим ўрин тутади.

Илғор педагогик технологиялар асосида ўқув мақсадларини шакллантириши ва асосда дарс ишланмаларини лойиҳалаши зарур.
Ушбу жадвалда ўқув мақсадлари, уларнинг изоҳи, дарсларда ўқувчиларда компетенсияларни таркиб топтириш босқичларида фойдаланиладиган ўқув топшириқлари, оралиқ назоратда компетенсияларни назорат қилиш учун фойдаланиладиган ностандарт тест топшириқларининг турлари ва уларнинг мураккаблик даражалари ўз аксини топган.
Ўқувчиларда таянч, умумий ва фанга доир хусусий компетенсияларни таркиб топтириш муаммоси фан ўқитувчиларининг касбий педагогик компетенсияларига анқлик киритиш заруратини келтириб чиқаради.
Хулоса қилиб айтганда, ўқувчиларда компетенсияларни таркиб топтириш муаммоси ўқитувчиларнинг касбий педагогик компетенсияларига аниқлик киритиш, педагогик кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнида компетенсиявий ёндашув талаблари асосида курсларнинг мазмунини янгилаш, шу асосда ўқитишни ташкил этиш ва бошқариш давр талаби саналади.

Download 338,41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish