Эмт ва комплексларни бошқариш”



Download 1,12 Mb.
bet31/32
Sana29.04.2022
Hajmi1,12 Mb.
#593105
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
emt v kb 2020 maruza

14 - МАЪРУЗА
Ўзгартгич - Мотор тизимида тезлик бўйича тескари боғланиш.
Режа

  1. Ўзгарткичнинг кучайтириш коэффициенти. Тезлик бўйича манфий тескари боғланиш кучайтириш коэффициенти.

  2. Ёпиқ тизим механик тавсифлари.



Мустақил қўзғатишли ўзгармас ток двигателни тезлиги бўйича манфий тескари алоқали Ў-Д ёпиқ тизими. Тизимнинг асосини Ў-Д очиқ схемаси ташкил этади (14,а-расм). Двигател валида тезлик датчиги –тахоге-нератор ТГ ўрнатилган, унинг кириш кучланиши Uтг = γω двигател тезлигига пропорцианал бўлиб, у тескари алоқа сигналидир.
γ пропорционаллик коэффиценти бўлиб, у тезлик бўйича тескари алоқа коэффиценти деб номланади. Уни тахогенератор қўзғатиш токи Iқ.тг нинг ўзгариши хисобига ростлаш мумкин.
Тескари алоқа сигнали Uтг тезликнинг топшириқ сигнали Uт билан солиштирилади ва уларнинг фарқи – фарқ (хато) сигнали Uк кўринишида кучайтиргич К киришига берилади. Кучайтиргич К – kк коэффицент билан фарқ сигнали Uкр ни кучайтиради ва уни бошқариш сигнали Uб кўринишида ўзгарткич Ў киришига беради. Ўзгарткич сифатида бошқариладиган тўғрилагич қўлланади. Кучайтиргич ушбу схемада пропорционал тезлик ростлагичи сифатида бўлади.


14- расм. Тезлик бўйича манфий тескари алоқали «Ў-Д» ёпиқ тизимининг схемаси (а) ва характеристикалари (б)



Двигателнинг ёпиқ тизимдаги характеристикаларининг ифодаларини олиш учун двигателни очиқ схемадаги электромеханик ω(I) ва механик ω(M) характеристикалари учун ёзилган ифодалардан фойдаланамиз. Бунда 14,а - расм учун қуйидагиларни оламиз:





бунда Еў – ўзгартгич э.ю.к; К – двигателнинг конструктив коэффиценти; Ф – двигателнинг магнит оқими; I – двигателнинг якор токи; Rя, Rў ­- двигател якори ва ўзгарткичнинг қаршилиги, мос равишда; М– двигател моменти.
формулалардан Еў , Uб , Uк ни бир қатор мураккаб бўлмаган ўзгартиришлардан сўнг, ёпиқ тизимдаги двигател характеристикалари учун қуйидаги ифодаларни оламиз


бунда с = КТном; Кс = Кк Кў /с - Ў-Д ёпиқ тизимининг умумий кучайтириш коэффиценти.
Олинаётган характеристикаларнинг бикрлигини тахлили учун очиқ ωё тизимлардаги тезликни тушишини бир хил моментларда солиштирами

Ҳар қачон Кс  0 бўлганлиги учун, ωс  ω0 бўлади, яъни ёпиқ тизим-даги олинаётган характеристикаларнинг бикрлиги очиқ тизимдаги характе-ристикаларнинг бикрлигидан катта бўлади. Характеристикаларнинг ўзи эса, 14,б-расм кўрсатилганидек, 2, 4 ва 5 тўғри параллел чизиқлар кўринишида бўлиб, уларнинг жойлашиши тезлик бўйича топшириқ сигнали Uтт ва мос равишда салт юриш тезлиги ωс.ю нинг қиймати билан аниқланади. Шу ернинг ўзида, солиштириш учун очиқ тизимдаги двигателнинг характеристикаси (3- тўғри чизиқ) келтирилган.
Бикрлик бўйича чегаравий характеристикани топиш учун, тизимнинг кучайтириш коэффиценти Кс ни чексизликка интилтирамиз. Формулалардан кўри-надики, Кс   да ω3   яъни ушбу ёпиқ тизимда чегаравий абсолют бикр характеристикани олиш мумкин, у 1,б-расмда 1-штрих чизиқли кўринишда кўрсатилган.
Ушбу тизимдаги схеманинг ростлаш жараёнини физикавий томонлари-ни кўриб чиқамиз. Тахмин қиламизки, двигател турғун режимда ишламоқда ва қандайдир сабаб билан унинг юклама моменти ортиб кетди. Двигател хосил қилаётган момент юклама моментидан кам бўлиб қолганлиги туфайли, унинг тезлиги камая бошлайди, ва мос равишда тезлик бўйича тескари алоқа сигнали Uтт = ω хам камаяди. Бу, ўз навбатида, юқоридаги формулаларга ларга мувофиқ, фарқ Uк ва бошқариш Uб сигналларининг ошишини чақиради. Бунда ўзгарт-кичнинг э.ю.к ва шу сабабдан двигател кучланиши хамда тезлигини ортиши хосил бўлади.
Юклама моменти камайганда тескари алоқа бошқа йўналишда харакат қилади, яъни ўзгарткич э.ю.к ни камайишига олиб келади. Шундай қилиб, тескари алоқанинг мавжудлиги сабабли ўзгарткичнинг э.ю.к, шу билан бирга двигателга берилаётган кучланишни автоматик ростлаш амалга оширилади, шулар хисобига электр юритманинг бикрлиги катта бўлган характеристика-лари олинади. Очиқ тизимларда эса, аксинча юклама моменти ўзгарганда ўзгарткич э.ю.к ўзгармасдан қолади, натижада эса электр юритма характе-ристикаларининг бикрлиги камроқ бўлиб қолади.
Ў- Д тизимида бикр характеристикаларини олиш учун, тезлик бўйича тескари алоқадан ташқари, яна кучланиш бўйича манфий тескари алоқа ва двигател токи бўйича мусбат тескари алоқа, ёки уларни биргаликда ишлаши-дан фойдаланилади.

Назорат саволлари



  1. Тезлик бўйича тексари алоқани тушунтиринг.

  2. Тахогенераторни вазифасини айтинг.

  3. Схемани изохланг.

  4. Кучайтириш коэфицентларини ёзинг.


Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish