ЭЪЛОН!
ОТА-ОНАЛАР ДИҚҚАТИГА!
Ангрен шаҳар 34-сонли мактаб-интернатига таянч-ҳаракат аьзолари шикастланган (жисмоний ривожланишида нуқсони) 1-11 синфларга мактаб ёшидаги қуйидаги тоифадаги болалар қабул қилинади:
болалар церебрал фалажи, полиомиелит, миопатия, остеомиелит, ампутация, буй ўсишининг етишмовчилиги — паканалик.
Мактаб-интернатига қуйидаги болаларлар қабул қилинмайди:
таянч-ҳаракат аппаратида нуқсони бўлиб, мустақил равишда ҳаракатлана олмайдиган ва ўз-ўзига хизмат кўрсата олмайдиган болалар;
Керакли хужжатлар рўйхати
Вилоят халқ таълими бошқармаси хузуридаги тиббий-педагогик-психологик комиссия хулосаси, бола билан бориладиган таълим-тарбиявий ва даволаш-тузатиш бўйича тавсиялар акс этган баёни.
Ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг аризаси.
Турар жой бош шифокори томонидан имзоланган унинг ривожланиши тарихидан Муфассал кўчирма-112 картадан кўчирма
Эмланганлик хақида маълумот (форма-63) (боланинг ўзи турар жойига бириктирилган худуд поликлиникасидан)
Умумий тиббий кўрик маълумотнома 086-форма (боланинг ўзи турар жойига бириктирилган худуд марказий шифохонасидан)
Рентгенография (боланинг ўзи турар жойига бириктирилган худуд марказий шифохонасидан)
Тифо-паратифоз, ичак касалликлари ва гижжага ахлат тахлизи (СЭС)
Турар жой санэпидстанциясидан COVID-19 эмланганлик маълумотнома (СЭС)
Ота-она иш жойларидан маълумотнома
Ота-она паспортидан нусха.
Туғилганлик гувохномадан нусха
Болага ва ота –онасига турар жойдан далолатнома.
3.5 х4.5 расм 8дона 10х15 расм 2-дона (бўй баравар)
Туман поликлиника психиатрдан маълумотнома (руҳий асаб касалликлари диспансеридан маълумотнома. Мўлжал: Чирчиқ шаҳар)
Вилоят Ортопед хулосаси. (Эндокринолог хулосаси) (Республика Ортопедия маркази, мўлжал: Қибрай тумани Аграр университети ёнида)
Қон ва сийдик, ахлат анализи (боланинг ўзи турар жойига бириктирилган худуд поликлиникасидан)
Туб.диспансердан маълумотнома.
Кож.вен диспансердан маълумотнома
Боғча ёки мактабдан болага тавсифнома.
Мактабга борган бўлса табелдан нусха
ФХДЁ ,ажрим,ўлим,Ф-14, хужжатлардан нусха.
.Гепатит А га қарши вакцина олинганлиги тўғрисида маьлумотнома
Файл папка 1 дона (ўғил болалар учун кўк рангли, қиз болалар учун қизил рангли)
Мактаб-интернатида таьлим икки тилда олиб борилади: ўзбек ва рус
Ангрен шаҳар 34-мактаб-интернати маьмуриятига учрашингизни сўраймиз. Тел: 0370- 66 -5- 15- 70,
94-669 – 24 – 10 ( Файзулла Турғунович, директор) 94 636 – 33 – 88 (Воҳидхон Ваққосхонович) ) 94-631-76-66 (Нодира Эрназаровна)
(Ангрен шаҳар 2/2 даха Ибн Сино кўчаси. Мўлжал . Оҳангарон ўрмон хўжалиги)
Вилоят руҳий-тиббий-педагогик маслахат комиссия иш тартиби куйидагича белгиланади:
2021 йил 1 июлдан 31 августгача Душанба, Чоршанба, Жума кунлари соат 9.00 дан 15.00 гача.
Do'stlaringiz bilan baham: |