Электротехниканинг фанининг таърифи ва ахамияти


 Қурилиш объектларининг электротаъминот системаси



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/51
Sana23.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#122153
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   51
Bog'liq
qurilishda elektr taminoti

3.5. Қурилиш объектларининг электротаъминот системаси. 
Қурилиш 
ишлабчиқариш объектларининг 
электротаъминот 
системаси – электроэнергия ишлабчиқариш, узатиш ва тақсимлаш, 
унинг ҳисобини олиш ва сифат кўрсаткичларини назорат қилиш учун 
мўлжалланган электр қурилмалар ва мосламалар тўпламидир. 
Электроэнергияни ишлаб чиқариш ва узатиш учун мўлжалланган 
электроқурилмалар қурилиш ишлаб чиқариш корхонасининг мулки 


75 
бўлиши мумкин ѐки бошқа корхона ѐки бирлашмага тааллуқли бўлиши 
мумкин. 
Қурилиш корхоналари хусусий электростанцияларига эга 
бўлишлари ва ҳамма технологик қурилмалар ва процессларни 
электроэнергия билан таъминлашлари, электроэнергияни хусусий электр 
тармоқлари орқали узатишлари мумкин. Корхоналар электроэнергияни 
энергосистемага 
ѐки 
қўшни 
саноат 
корхонасига 
тегишли 
электроқурилмалардан (электростанциялардан ва подстанциялардан) 
олишлари мумкин. Регионал энергосистеманинг район электр 
тармоқларидан корхонанинг электроэнергия олиш схемаси энг кўп 
тарқалган схема ҳисобланади. 
Қурилиш объектларининг технологик қурилмаларининг, қурилиш 
майдончаларининг 
маиший 
қурилмаларининг 
кўпчилик 
электроприѐмниклари 1 кВгача кучланишда ишлашга мўлжалланган 
бўладилар. 
Электроэнергияни 
ўзгартириш 
исътемолчилар 
подстанцияларида амалга оширилади, уни тақсимлаш эса – 0.4 кВ 
кучланишдаги тақсимлаш тармоқлари бўйлаб амалга оширилади.
3.5-расмда қурилиш объектларининг электротаъминоти схемаси 
келтирилган: а – хусусий электростанция генераторларидан;
б – район 
электротармоғидан 
 


76 
 3.5-расм. 
Қурилиш 
тармоқларининг 
электротаъминот 
системалари: а – хусусий электростанция генераторларидан; б – район 
электротармоғидан. 
Корхоналарнинг 
келтирилган 
электротаъминот 
системаси 
мураккаб системадир. Уни ташқи электротаъминот системасига 
(подсистемасига), ички электротаъминот системасига ва цехичи 
электроистеъмоли системасига бўлиш мумкин. Худди шундай, қурилиш 
ишлаб 
чиқариши 
корхонасининг 
электротаъминот 
системаси 
энергосистеманинг подсистемасидир ва шу корхонадаги ишлаб чиқариш 
технологик системасининг подсистемасидир. Қурилиш ишлаб чиқариш 
корхонасининг ЭТС га район электр тармоқлари орқали узатиладиган 
электроэнергияга ишлаб чиқариш процессини ташкил этувчиларидан 
бири сифатида қаралади ҳом ашѐ, материаллар, меҳнат сарфлари билан 
бир қаторда. 
Қурилиш ишлаб чиқариш корхонасининг ташқи электротаъминот 
системасига энергосистеманинг тугун тақсимлаш пункти билан 
корхонанинг ўзининг пасайтирувчи трансформатор подстанцияси 
орасидаги электроқурилмалар ва мосламалар тўплами киради. Қурилиш 
ишлаб чиқариш корхонасининг ташқи электротаъминот системасида, 
асосан, 6-35 кВ кучланишлар қўлланилади. 
Саноат корхонасига (темирбетон конструкциялари заводлари) 
тенглаштирилган йирик қурилиш ишлаб чиқариш корхонасининг ички 
электротаъминот 
сиситемасидаги 
тақсимлаш 
тармоғи 
катта 
тармоқланишларга эга бўлади. Бу тақсимлаш тармоғи ҳаво линияларига 
ва, асосан, кабель линияларига, кўп сондаги тақсимлаш пунктлари, 
трансформатор подстанциялари, коммутацион аппаратларга эга бўлади. 
Ички электротаъминот системасида электроэнергияни тақсимлаш 6, 10 
кВ кучланишларда амалга оширилади. Майда қурилиш объектларининг 
ички электротаъминот системасига электростанция ѐки трансформатор 


77 
подстанциясидан олинадиган паст кучланиш электр тармоғи киради 
цехларга ѐки технологик қурилмаларга олиб кириш жойигача. 
Қурилиш майдончасининг объектичи электротаъминоти системаси 
– 380/220 В кучланишли электр тармоғидир. 
Ишлаб чиқариш устахоналарининг цехичи электротаъминоти 
системаси 
ўз 
ичига 
тақсимлаш 
шитидан 
(пунктидан) 
электроприѐмникларгача бўлган цех тармоқларини олади. Бу цех 
тармоқлари коммутацион ва ҳимоя аппаратларига эга бўлган кабеллар ва 
симлардан иборат бўлади. Цехичи электротаъминоти системасида 
электроэнергияни тақсимлаш 380/220 В кучланишларда бажарилади. 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish