Тўсиш светофорлари31, 32 щаракатланиш учун хавф пайдо бўлиши мумкин бўлган жойида: переездларда, катта сунъий иншоотларда, ўпирилган жойларда поезд тўхталишини талаб этадилар. Бундан ташқари станциялардаги вагонларни текшириш ва таъмирлаш учун тўхтаган таркибни тўсиб туриш учун ишлатиладилар. Улар ихоталанаётган жойдан 50 м кам бўлмаган оралиқда, йўлнинг иккала томонидан ўрнатиладива одатда чироқлари (қизил) ўчирилган холатдабўлади. Хавф туғилиши биланоқ, улар маъсул ходим томонидан ёқилади.
Огощлантирувчи светофорПН (1.1.а-расм) кириш, ўтиш ва щимоя светофоридан олдин ўрнатилади. Кириш светофорларидан олдин жойлашган, огощлантирувчи светофорларда, автоблоки-ровкадаги қизил, сариқ ёки яшил чироқдан ташқари: битта сариқ ўчиб-ёнувчи чироқ-«белгиланган тезликдаги щаракатга рухсат берилади; кириш светофори очиқ ва уни тезликни камайтириб ўтилишини талаб қилади; поезд станциянинг ёнлама йўлига қабул қилинади»; битта яшил ўчиб-ёнувчи чироқ-«белгиланган тезликда щаракатланишга рухсат берилади; кириш светофори очиқ ва тезликни 80120 км/соат дан оширмасдан ўтишни талаб қилади; поезд қия маркали крестовинали (чорбармоқли) стрелка ўтказгичи билан ёнлама йўлга қабул қилинади», сигналлар ёниши мумкин.
Қайтарувчи светофорларчиқиш, маршрутли ёки тепалик светофорлари кўрсаткичи щақида сигналлаштиради, қачонки мащаллий шарт-шароит сабабли билан асосий светофор кўриниши таъминланмаса. қайтарувчи светофорда яшил чироқ ёқилиши, чиқиш ёки маршрут светофори очиқлигини кўрсатади.
қайтарувчи светофорларнинг сигнал чироқлари одатда ёнмайди ва ушбу вазиятда светофорлар сигнал ащамиятига эга эмас.
Маневр светофорлари М3, М5, М7, М9 станцияда марш-
рутланган маневрлар бўлганлигида ўрнатилади. Улар маневрларга рухсат беради ёки маън қиладилар. Маневр светофорлари: битта оқ чироқ-«маневр бажаришга рухсат берилади»; битта кўк чироқ-«маневр бажарилиши маън этилади», сигналларини беради.
1.2.-расмда 1/9 ва 1/11 маркали крестовиналарга эга бўлган стрелка ўтказгичлари билан жихозланган разъездда, щаракат тоқ томонга йўналишлигида, светофорлар сигнал кўрсаткичларининг ўзаро боғлиқлиги кўрсатилган.
Огощлантирувчи светофор 1да сариқ чироқ- кириш светофори Н сигнал кўрсаткичи қизил ёки ўчиб-ёнувчи оқ бўлганда ёқилади. Блок-участканинг узунлиги Н светофори олдида поезд тўхташига етарлиги туфайли, светофор 1ни поезд белгиланган тезликда ўтиши мумкин.
Огощлантирувчи светофор 1да яшил чироқ белгиланган тезликда Н кириш светофорни ўтишга рухсат беради. Бу щолда кириш светофори Н юқоридаги битта сариқ чироқ билан чиқиш светофори Н1 да қизил чироқ бўлганда хамда яшил чироқ билан Н1 светофорда сариқ ёки яшил чироқ бўлганида, сигналлаштиради. Поезд IП бош йўлга стрелка 1 дан оғишсиз қабул қилинади.
1.2.-расм. Светофор кўрсаткичларининг боғлиқлиги
Светофор 1 да сариқ ўчиб-ёнувчи чироқ шуни огощлантирадики, кириш светофори Н очиқ, лекин уни 40 км/соат дан кўп бўлмаган тезликда ўтишга рухсат беради, шунингдек поезд ёнлама 2Пйўлга 1 стрелка бўйича оғдириб қабул қилинади. Н кириш светофорида, бу щолда иккита сариқ чироқ ёнади, шу билан бирга юқори сариқ чироқни ўзлуксиз ёнишлиги, Н2 светофор ёпиқлиги щақида огощлантиради ва шу чироқнинг ўчиб-ёниши, Н2 чиқиш светофорининг очиқлигига гувощлик қилади.
Машинист кабинасида ўрнатилган локомотив светофори, перегон бўйлаб бир блок-участкадан иккинчисига йўл олишига рухсат беради ёки маън этади ва поезд яқинлашаётган йўлсветофори кўрсаткичи ҳақида сигналлаштиради.
Автоблокировка ва автоматик локомотивли сигнализация билан жищозланган участкаларда, локомотив светофорлари билан бериладиган сигналлар қуйидагича: яшил чироқ- “щаракатланишга рухсат; поезд яқинлашаётган йўл светофорида яшил чироқ ёнмоқда”; сариқ чироқ-“щаракатланишга рухсат; поезд яқинлашаётган йўл светофорида битта ёки иккита сариқ чироқ ёнмоқда”; қизил билан сариқ чироқ - “тўхташга тайёр бўлиб щаракатланишга рухсат; поезд яқинлашаётган йўл светофорида қизил чироқ ёнмоқда”; қизил чироқ-локомотив банд блок-участка бўйлаб щаракатланаётганлигини кўрсатади; оқ чироқ - локомотив қурилмалари ёниқлигини кўрсатади, лекин йўл светофори кўрсаткичлари локомотив светофорига узатилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |