Арифметик қўшув-айирув амалини бажарилиши
Қўшув амалини бажариш учун «+» киришга мантиқий бир сигнали берилиши керак. Қурилма чиқишидан қўшилув натижасига тенг сигналлар ва ўтказиш сигнали олинади. Айирув амалини бажариш учун «-» киришга мантиқий бир сигнали берилиши керак. Бу вақтда жамлагичнинг «б» киришига камаювчининг тўғри коди берилади. Юқоридаги елементнинг 4 ва 6 биринчи киришларига актив, қуйидаги елементнинг ҳудди шундай 5 ва 7 киришларига пассив мантиқий сигналлар келади. Натижада, айирилувчи коди инвертор орқали жамлагичнинг «а» киришига тушади, яъни инверсланади. Бир вақтнинг ўзида жамлагичнинг 8 C киришида бир сигнали ҳосил бўлади. Демак, жамлагичнинг «а» киришига айирилувчининг қўшимча коди берилади. Шунинг учун жамлагичнинг чиқишида иккита қўшилувчининг U-Х айирмаси ҳосил бўлади.
Арифметик қўшув-айирув амалини бажарилиши
Do'stlaringiz bilan baham: |