Электрон ҳукумат доирасида амалга оширилгин ишлар
Шаҳар ва туман "Ягона дарча" марказларидаги Идоралараро электрон ҳамкорлик тизимини ишчи ҳолатини назорат қилиб, шаҳар ва туман "Ягона дарча" марказлари ҳамда хизмат кўрсатувчи ташкилотларда янги ишга қабул қилинган ходимларни мазкур тизимга уланишини ҳамда электрон рақамли имзо калитлари билан таъминланишини бўйича амалий ёрдам кўрсатиб, “е-ijro” электрон ҳамкорлик тизими ишчи ҳолатини сақлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
|
Наманган шаҳар, Норин, Тўрақўрғон, Учқўрғон тумани ҳокимликларининг маъмурий биносининг локал тармоғини қайтатдан реконструкция қилинди ҳамда локал тармоқ ишчи ҳолатини сақлаш бўйича ҳар бир ҳодим узи шахсан масъул эканлигини тушунтириб ўтилди.
|
Вилоят ҳокимлигида “Е-назорат” мониторинг тизими жорий этилди ва мазкур тизимдаги ахборот ва маълумотларни хавфсизлигини таъминлаш мақсадида гуруҳ, котибият, бўлимлар масъуллари вилоят ҳокимлиги ички локал компьютер тармоғи орқали серверга уланган ҳолда ўзларига тааллуқли маълумотларини кунлик киритиб бориш ва янгилаш имконияти яратилди. Раҳбариятга назорат қилиш учун мазкур тизимга кириш 2 та йўналишда, яъни ички локал компьютер тармоғи орқали ёки Интернет тармоғида қуйидаги манзил орқали алоҳида логин ва пароль билан кирилади. Ҳозирда “E-nazorat” тизими комплекс ахборот тизимига айланиб, вилоят ҳокимлигининг расмий сайти www.namangan.uz доменида Интернет тармоғида e-nazorat.namangan.uz субдоменида портал кўринишида фаолият кўрсатмоқда. Мазкур ахборот тизимида 1а, 2а, 3а, ариза бўлимлари, 4а-картотека, “Хатлар”, “Топшириқлар”, “Ишонч телефони”. “Иш режа, дастурлар мониторинги”, “Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вилоят ҳокимлигининг Баёнлари ижроси”, “Кунлик маълумотлар” (металлолом, МПР, коммунлар тўлов, нақд пул, пенсия ва бошқалар), “Тадбирлар”, “Туғилган кунлар” бўлимлари, шунингдек ўзаро қисқа хабарни алмашиш имконияти ташкил этилди.
Шаҳар ва туманлар ҳокимликлари вилоятдаги 100 дан зиёд бошқарма ва ташкилотларга масофавий Интернет тармоғи орқали кириш учун логин ва пароллар тақдим этилди ва тизим тўлиқ ишга туширилди
|
Наманган вилоятидаги маҳаллий давлат органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида “Кадрлар” ҳамда "Кадр-5 (Мукофотлаш)"тизимлари жорий этилиб, мазкур тизим орқали ходимлар тўғрисидаги маълумотлар базаси электрон тарзда шакллантирилди, шу билан вилоят ҳокимлигининг тавсиясига кўра барча уланмаган ташкилот ва идораларда мазкур тизимни жорий этиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.
|
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, РШТЁИМ наманган филиали, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, вилоят кардиология маркази, вилоят онкология диспансери, вилоят перинатал маркази, шаҳар ва барча туман тиббиёт бирлашмаларининг расмий веб сайтлари яратилиб ишга туширилди. Сайтнинг контент маълумотлари билан тўлдирилди. Ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан 33 млн сўм сарфланган.
|
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда, давлат ва нодавлат тиббиёт муассасаларига “MedDaTa” дастурий таъминотини жорий этилди ҳамда ишчи ҳолатини сақлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
|
Барча шаҳар ва туман поликланикаларига “Электрон поликлиника” автоматлаштирилган ахборот тизими дастурий таъминотини жорий этилиши бўйича вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда тегишли амалий ёрдам кўрсатилди.
|
Вилоятдаги бошқарма, корхона ва ташкилотларда ахборот хавфсизилиги талаб ва қоидаларига риоя этиш мақсадида вилоятдаги 100 дан ортиқ бошқарма, ташкилот ва идораларда, Марказий банк бош бошқамаси ва унинг барча тижорат банкларида, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида, халқ таълими муассасаларида, дон корхонлари, улгуржи база ва уюшмаларда видеокузатув тизими тўлиқ жорий этилган. Мазкур масала юзасидан мутасаддилар томонидан тизимли мониторинг ўрнатилган
|
Do'stlaringiz bilan baham: |