Дастурланувчи мантиқий контроллерлар (ДМК) тугалланган (дискрет) автомат бўлиб, унда кириш ва чиқиш учун контактлар жойлашган. Бу контактлар орқали улар датчиклар, релелар, ижрочи механизмлар орқали бошқарувчи объектларга уланган бўлади.
Дастурланувчи мантиқий контроллернинг структураси
ДМК моноблок ва модуль кўринишда бўлади. Моноблок кўринишдаги ДМК лар сони катта бўлмаган кириш ва чиқиш каналлари бир корпусга йиғилган бўлади. Модулли ДМКлар алоҳида кириш ва алоҳида чиқиш блоклардан ташкил топган бўлиб, марказий бўлимдан узоқда жойлашган бўлиб, тармоқ орқали микропроцессор билан алоқа ўрнатиш мумкин. Умуман барча модуллар битта жойда, яъни каркасларга жойлаштирилган ҳам бўлиши мумкин.
Моноблокли ДМК лар шунингдек ўзоқда жойлашган кириш ва чиқиш блокларга рақамли тармоқ орқали ҳам уланиши мумкин. Шунда ДМК кириш ва чиқиш клеммалари бўш қолиши мумкин. Масалан: ОВЕН фирмасининг ДМК (ПЛК 100) моноблокини киришдаги ва ижрочи механизмлар билан ва тармоқ орқали уланишини кўриб чиқамиз.
ДМК одатда жараёнларни бошқаришни кетма-кет бажариш учун ишлатилади. Бу ҳолатни аниқлашда дискрет кириш ва чиқишлардан фойдаланилади.
Масалан, электрокалориферни бошқаришда оператор “ПУСК” тугмасини босиши натижасида биринчи бўлиб вентилятор ва 5 с ўтгандан сўнг иситувчи элемент ишга тушини керак. “СТОП” тугмасини босиш натижасида биринчи бўлиб иситувчи элемент ва 8 с дан сўнг вентилятор ўчиши керак.
Бунда ёқиш ва ўчиш жараёнларини релели контактлар ёки ҳарорат датчикларидан келаётган сигналлар ёрдамидан фойдаланиш мумкин. Бу электрокалориферни ишлашини назорат қилиш учун турли вазиятларни ҳам эътиборга олиш керак. Бунда датчикдан келаётган сигналларни, қизиб кетиш ёки электродвигателни тўхтаб қолиши, иситувчи элементни бузилиши ва ҳ.к.
Бунда контроллерни ҳар бир вазиятда кириш элементлари (тугмалар, датчиклар) ни ҳолатларини сўраши ва маълум вақт оралиғида керакли сигналларни бериши керак.
Бундан ташқари ДМК лар узлуксиз жараёнларни ҳам бошқариши, яъни аналогли сигналларни қабул қилиши ва узатиши мумкин.
Кўпгина ДМК лар циклик ишлайди, яъни кираётган сигналларни текшириб туради. Бу ишлатилаётган дастурда бажаришга ва чиқаётган маълумотларни янгилашда керак бўлади. Бундай кетма-кет ҳаракатлар дастурнинг ўтиши, цикл оралиғи – вақт ҳаракати дейилади.
ДМК нинг бошлаш ҳаракати вақтида ҳамма киришларни ҳолатини ўқийди ва уларни маълумотларини хотирада сақлайди. Чиқиш маълумотлари ҳам бир вақтда дастур ишлаш жараёнида янгиланиб туради.
Ҳамма универсиал ДМК лар ҳозирги кунда МЭК 61131-3 стандарти бўйича ишлаб чиқарилмоқда. CoDeSys дастури 3S (Smart Software Solutions) фирмаси томонидан яратилган бўлиб, бунда персонал компьютерда юқорида кўрсатилган ДМК лар МЭК стандарти бўйича дастурланади. Бу дастурда ДМК дан фойдаланган ҳолда автоном тизимда технологик жараённи бошқариш амалга оширилади. Дастурда ОВЕН фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган бир қанча ДМК лардан фойдаланиш мумкин бўлади.