Электрон почта вируслари орқали бўладиган ҳужумларни аниқлашда пакетларни чуқур ўрганиш усули таҳлили Электрон почта вируси электрон почта хабарларида тарқатиладиган зарарли кодлардан иборат бўлиб, фойдаланувчи электрон почта хабарига бириктирилган файлни очганда ёки электрон почта хабаридаги ҳаволани босганда, ушбу код фаоллаштирилиши мумкин. Электрон почта вируслар кўпинча зарарланган қурилманинг контактларига ўзининг зарарли кодини юбориш ҳисобига тарқалади. Эмаил вируслар ransomware (шифрловчи вируслар), Phishing, Spoofing, Spam, Key Logger, Zero-Day exploit, Social Engineering каби туркумларга ажралади.
2020 йил эмаил вируслари статистикасига кўра:
ҳар 3 компаниядан 1 таси шифрловчи вирусга пул тўлаганлиги ва бу оқибатида ҳар бир ҳужум оқибати ўртача 84 минг ақш доллар зарарга келганлиги
2020 йилнинг маълумот сизиб чиқишининг 22 %и емаил вируслари орқали бўлганлигини билиб олиш мумкин
2021-йил 13-Феврал ҳолатига кўра дунёдаги актив спам тарқатувчи давлатлар 10 лиги қуйидагича :
Хитой (4082)
AҚШ (3226)
Россия Федерацияси (908)
Корея Республикаси (591)
Германия (444)
Япония (397)
Ҳиндистон (356)
Туркия (339)
Ганг Конг (327)
Виетнам (312)
2021-йил 13-Феврал ҳолатига кўра AS8193 (Узбектелеком Aксиядорлик Жамияти) провайдер нуқтайи назаридан спам тарқатувчи ҳисобланади ва Ўзбекистон ўрта осиёда Тожикистондан кейин енг ёмон спам тарқалувчи нуқта бўлиб турибди. AS43060 (IPLUS LLS , uz domendagi ) еса спам тарқатилиш аниқланмаганлиги ҳолатда зарарланган ҳостлардан ҳоли деб кўрсатилмоқда (Манба : http://stats.uceprotect.net/).
Тармоққа бўладиган ҳужумлар ҳужум қилаётган томон эга бўлган ресурслар ва усулларга кўра турлича амалга ошсада, лекин аксарият ҳолатда қўлга киритилган ахборотлар ёки электрон почтага бириктирилган вируслар орқали эффиктив амалга оширилади. Чунки барча корхона ва ташкилотлар фаолиятидан қатиий назар электрон почталар билан ишлайди.Шу сабабли ҳужум қилаётган томон бу сервисни заифлик нуқтаси сифатида барча замонлардан бери ишлатиб келмоқда. Электрон почта вирус ҳужумларини аниқлашда тармоқ пакетларини чуқур таҳлил қилиш усули кирувчи ва чиқувчи маълумотларни назорат қилишда асосий ечим бўлиб, зарарланган ҳостларни ажратиш ва тармоқ ҳолати ҳақида маълумот олиш имконини беради. Ушбу тадқиқот ишида таҳлил натижалари охирги статистик маълумот асосида жамланган.