Қоғозсиз ишлашга ўтиш. Турли идораларга кунига келиб тушадиган хатлар рўйхати ва унга жавоб бериш учун қанчадан - қанча қоғозлар талаб қилинади.
Қоғозларни сотиб олиш ва олиб келиш харажатларини айтмайсизми? Бунинг ўрнига келган хатлар нусхаси ва унинг жавоблари дискетларда сақланса, хатларни маълум вақтдан сўнг осон қидириб топишдан ташқари қанча - қанча тежамкорлик қилинишини сезиш қийин эмас.
Инсон соғлиги учун фойдалиги. Электрон почта инсон соғлиғини ҳимоя қилиш учун катта омилдир. Чунки, агар қоғоз орқали ишни давом эттирилса, қанчадан - қанча ўрмонлар кесилади, натижада экология бузилади. Кутубхоналарда китоб сақлаш кўринишлари ўзгаради (китоб ва журналларни экологик тоза дискетларда сақлашга ўтиш) бу эса кутубхона ходимлари орасида мавжуд бўлган касб касалликлардан қутулишга олиб келади. Махфий деб ҳисобланадиган баъзи бир қоғозларни йўқ қилиш учун сотиб олинадиган қурилмалар тежалади ва ҳ.к
3. Электрон почтанинг афзаллик ва камчиликлари
ЭП нинг асосий афзалликларидан бири унинг тезлигидир.У телефондан ҳам тез ишлайди. Лекин ҳаёт тажрибаси шуни кўрсатдики, жуда кўп ҳолларда у орқали боғланиш муваффақиятсизликка учрайди. Бунинг сабаби абонентнинг телефон қилинган вақтда ўз жойида бўлмаганлигидадир. ЭП ҳам тезлик нуқтаи назаридан телефондек ишласада, у бир вақтнинг ўзида ўзаро гаплашувчиларнинг ҳар иккаласи ҳам жойида бўлишини тақозо қилмайди. Бундан ташқари, ЭП юборилган маълумот нусҳасини юборилган жойда компьютер хотирасида қолдиради. Чунки бир вақтнинг ўзида юборилган маълумотлар бир неча адресларга жўнатилиши мумкин.
Электрон почта орқали турли хил маълумотларни, компьютер дастурларини, жадвалларни, графикларни жўнатиш ва қабул қилиш мумкин. Электрон почтани жўнатиш қуйидаги схема асосида амалга ошади. Жўнатилаётган маълумот, дастурлар файллар сифатида ташкил қилинади ва бу файл компьютер дастурлари ёрдамида ва модем қабул қилаётган электрон почта бўлимига ёки тўғридан – тўғри қабул қилувчи адресга коммуникацион дастурлар деб аталувчи дастурлар ёрдамида жўнатилади. Қабул қилувчи компьютер тўғридан – тўғри модем юборилаётган файлни қабул қилишга тайёр (яъни тушундим) дегандан сўнг, уни қабул қила бошлайди. Бундан аввал қабул қилувчи компьютер сизнинг компьютерингизни таниб, узатилаётган файлни ва паролни текшириб кўради. Агар узатилаётган компьютер номи, пароли ва маълумотлар формати тўғри келса, унда модем жунатилаётган файлларни қабул қила бошлайди. Агар текшириш натижасида парол, компьютер номи, адреси ёки юборилаётган файл формати мос тушмаса, қабул қилувчи компьютер булар тўғрисида маълумот жўнатади. Электрон почта орқали алоқа боғлаш учун юборилаётган жойда компьютер электрон почта тизимида рўйхатга олинган бўлиши шарт.
ЭП бўлиши учун аввало унинг хизматидаги фойдаланувчи албатта компьютерга, модемга ва дастур таъминотига эга бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |