Электрон почта хизмати ва унинг имкониятлари


Хабар ва почта қутиси тушунчалари



Download 226,5 Kb.
bet2/4
Sana20.04.2022
Hajmi226,5 Kb.
#566746
1   2   3   4
Bog'liq
ЭЛЕКТРОН ПОЧТА ХИЗМАТИ ВА УНИНГ ИМКОНИЯТЛАРИ

Хабар ва почта қутиси тушунчалари. Хабар, умуман олганда, фойдаланувчи почта орқали юбориши керак бўлган маълумот хисобланади ва олдиндан бошқа дастурда (масалан Word) тайёрлаб, кейин электрон почта орқали жўнатиши мақсадга мувофиқдир. Почта сервери ҳам ўзининг матн териш ойначасига ҳам эга булиб, хабарни шу ойнада ёзиш мумкин.
Почта қутиси – бу фойдаланувчи учун электрон почта хизматини тақдим этувчи компьютерда қайд қилинган номдир. Ушбу ном компьютер хотирасида папка кўринишида шакллантирилади ва у ўзида кирувчи ва чиқувчи хабарларни вақтинчалик сақлайди. Электрон почта манзилларидаги электрон почта манзили белгисидан ( ______ @ ________.__ ) олдин келган ёзув почта қутиси номини англатади.
Хабарларнинг турлари. Хабарлар турли кўринишда бўлиши мумкин масалан: матн, график, расм, овоз ва видео маълумотлар. Юборилиши режалаштирилаётган маълумотларнинг ҳажми бўйича ҳам чегараланиш мавжуд. Ҳар бир почта провайдери ўзининг сиёсатига эга бўлиб битта хабарнинг 2, 5, 10Мб ҳажмгача бўлган хабарларни юборишни таъминлайди. Агарда бу ҳажм ошиб кетса катта ҳажмдаги хабарларни Rar ёки Zip дастурлари ёрдамида архивлаб юбориш тавсия этилади.
Электрон почта манзили. Электрон манзил @ белгиси билан ажратилган икки қисмдан иборат, яъни манзилгоҳ @ фойдаланувчи номи. Электро манзилга мисол тарикасида. tuit@tuit.uz, tuit@inbox.uz ларни келтириш мумкин, бу электрон манзиллар “tuit” номли ишлатувчининг http://mail.tuit.uz, http://inbox.uz почта серверида жойлашган почта кутиси хисобланади.
Хабарларни узатиш ва қабул қилиш. Ташкил қилинган электрон почта орқали бошқа электрон манзилга хат жўнатиш кетма-кетлигини кўриб чиқамиз: дастлаб, mail.ru Web саҳифаси ишга туширилади ва экранда ҳосил бўлган ишчи ойнанинг Имя дарчасида фойдаланувчи электрон манзили ва Пароль дарчасида пароли киритилади ва Войти тугмачаси босилади. Кому дарчасига хат жўнатилиши керак бўлган электрон манзил, Копия дарчасига, агар шу хат бошқа манзилга ҳам жўнатилиши керак бўлса, ўша манзил, Тема дарчасига хат мавзуси ёзилади. Хат мазмуни пастки бўш ойнага ёзилади ва Отправить тугмачаси босилади. Агар хат тўғри жўнатилган бўлса, у ҳолда экранда Успешно отправлен маълумоти пайдо бўлади. Фойдаланувчи электрон манзил орқали компьютер хотирасидаги ихтиёрий файлларни ҳам жўнатиши мумкин. Бунинг учун Прикрепить тугмачаси босилади. Агар бир нечта файлни жўнатиш керак бўлса, қолган файллар ҳам шу тартибда танланади.
Фойдаланувчи электрон почтасига келган хатларни кўриши учун Входящие буйруғи танланади. Экранда почтага келган хатлар рўйхати пайдо бўлади. Унда хат кимдан, мавзуси, почтага қачон келиб тушган ва файл ўлчами тўғрисида маълумот сақланган. Фойдаланувчи хатни ўқиши учун, Тема бандида сичқончанинг чап тугмачаси босилади. Экранда хат мазмуни пайдо бўлади. Фойдаланувчи хатни ўқиши ва агар зарурият бўлса ФайлПечать буйруғи орқали принтерда чоп қилиши мумкин. Электрон почтадаги кераксиз хатни ўчириш учун дастлаб у белгиланади ва Удалить тугмачаси босилади. ўчирилган файл Корзинага бориб тушади. Корзинани тозалаш Очистить Корзина буйруғи орқали амалга оширилади.

Download 226,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish