Мультимедиа воситаларига нималар киради?
|
*аудиоколонка, микрофон, видеопроектор, веб камера, ТВ тюнер, CD-ROM ва бошқалар
|
|
Ахборот тизими элементлари кўрсатилган қаторни топинг?
|
*компьютер, компьютер тармоқлари, одамлар, ахборот, дастурий таъминот ва бошқалар.
|
|
Электрон дарслик нима?
|
*ўзида турли ўқув фанларига оид ўқув материаллар, илмий маълумотларни жамлаб, компьютер технологияси воситасида таълим жараёнини ташкил этиш ва самарали таълим методларини қўллаш асосида мустақил таълим олиш, уларни пухта ўзлаштиришга мўлжалланган.
|
|
Таълимни ахборотлаштириш нима?
|
*таълим-тарбиянинг педагогик-психологик мақсадларини амалга оширишга йўналтирилган замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш ва уларни яратиш амалиёти ва методологияси билан таълим соҳасини таъминлаш жараёнидир.
|
|
Электрон ахборот ресурслари бу-
|
*магнит оптик ташувчи ёки компьютер тармоқларида жойлашган ва ўзида ўқув ахборотни электрон ёзувини сақлаган юқори илмий методик ва техник савияда бажарилган нашрлардир
|
|
Портал нима?
|
*фойдаланувчига ахборотларни оддий навигация ва кенг кўламли қулай интерфейс орқали етказиш учун турли ахборот ресурсларини бирлаштирувчи тармоқ телекоммуникация тугуни ҳисобланади.
|
|
|