Қидирув индекслари автоматик равишда махсус дастур ёрдамида интернет саҳифаларини сканерлайди ва уларни индекслаб ўзининг катта маълумотлар омборига киритади
Қидирув индекслари автоматик равишда махсус дастур ёрдамида интернет саҳифаларини сканерлайди ва уларни индекслаб ўзининг катта маълумотлар омборига киритади.
Яndex
Яндекс – Россия қидирув тизими. Компания сайти Yandex.ru 1997 йил 23 сентябрда иш бошлаган. Компаниянинг бош офиси Москвада жойлашган. Шунингдек Санкт-Петербургда, Екатеринбургда, Одессада ва Киевда ҳам компаниянинг офислари бор. Яндекс сўзи “Я” ва “index” сўзларидан олинган “Я” рус тили кишилик олмоши, инглиз тилидаги “I” сўзи билан мос тушади. Бу номни Яндекснинг асосчиларидан бири бўлган Илья Сегалович йўлаб топган.
Google
Интернетда қидирув машиналари лидери ҳисобланади, google жаҳон бозорининг 70% ини эгаллайди. Бугунги кунда у ҳар куни 50 миллион қидирув сўровларини рўйхатдан ўтказиб, 8 миллиард веб саҳифаларни индексламоқда. Google 115 хил тилда ахборотларни излайди.
Ларри Пейдж ва Сергей Брин қидирув тизимига ном қидираётган вақтда улар жуда катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишловчи тизим маъносини англатувчи ном қўйишмоқчи бўлишган. Ҳамкасбларидан бири Милтоном Сироттой уларга математикада 100 та нолли рақам номини англтувчи «гугол» сўзини тавсия қилишган. Улар бу доменни номини рўйхатдан ўтказаётган вақтда ‘googol.com’ нинг ‘google.com’ деб киритишган. Ларрига бу янги ихтиро қилинган ном мақул тушган ва шундайлигича қолдиришган.
WWW.UZ – бу барча фойдаланувчилар учун юртимизнинг Интернет тармоғидаги миллий сегменти ахборотларидан қулай тарзда фойдаланиш имкониятини берувчи тизимдир. Миллий ахборот-қидирув тизимини ривожлантириш ишлари ахборот ва компьютер технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш UZINFOCOM Маркази томонидан олиб борилади.
Миллий ахборот-қидирув тизими
WWW.UZ Интернет тармоғи фойдаланувчиларига миллий сигментда жойлашган веб-сайтлар бўйича қидирув хизматини тақдим этади ва қидирувни веб-сайт манзили ва ички маълумотлари бўйича олиб бориши мумкин. Бу эса фойдаланувчига керакли бўлган ахборотни самарали қидириш ва топиш имкониятини беради.
Бундан ташқари Шу WWW.UZ қидирув тизими Интернет ресурслари (веб-сайтлари) каталогини ва веб-сайтлар рейтинги юритади, сайтлар бўйича жамланган статистик маълумотларни тўплайди ҳамда ахборот технологияари соҳасидаги янгиликлар ва мақолаларни ёритиб боради.
WWW.UZ каталоги фойдаланувчилари ўзларига керак бўлган сайтни мавзулар бўйича (Иқтисод, ОАВ, Маданият ва бошқалар) қидириш орқали тезроқ топишлари мумкин. Каталог ҳар куни қидирув тизимининг фаол фойдаланувчилари томонидан янги сайтлар билан бойитиб борилади.