Биринчи гуруҳдаги типик HTML муҳаррирларининг умумий тавсифномаси
HTML муҳаррирлар икки гуруҳга бўлинади. Биринчи гуруҳга HTML кодни автоматик яратувчи WYSIWYG муҳаррирлари киради. Улар HTML тўлиқ билмайдиган ва электрон нашрларни яратишда мутахассис бўлмаган фойдаланувчилар учун мўлжалланган. Иккинчи гуруҳ бу ўзининг шахсий HTML кодини яратишни мақул кўрувчи мутахассислар учун мўлжалланган HTML муҳаррирларидир.
Мутахассислар томонидан WYSIWYG дастурларининг кам ишлатилишига сабаб кўпчилик браузерлар ҳатто машҳур Netscape Navigator ва Microsoft Internet Explorerлар ҳам World Wide Web томонидан киритилган HTML ва Web стандартларини турлича қабул қилади. Масалан стиллар тили (Cascading Style Sheets) CSS1 стандарт сифатида 1996 йилда қабул қилинган. Лекин, Internet Explorer 4.0 дастури унинг фақат 80% имкониятларини қабул қилади, Netscape Navigator4.0 дастури эса ундан ҳам кам. Dynamic HTML, стиллар тили CSS2нинг иккинчи версияси, JavaScript ва бошқаларни ҳатто айтилган браузерларнинг охирги версиялари томонидан ҳам тўлиқ қабул қилинмайди.
Бир қатор мутахассисларнинг фикрича кўпчилик WYSIWYG муҳаррирлари (Adobe PageMill, Microsoft FrontPage ва бошқалар) HTML кодини яратиш вақтида ортиқча теглар, маттеглар ва бўш соҳаларни қўшишади. Кейинчалик бу камчиликларни оддий матн муҳарририда тузатиш керак бўлади ва бу ортиқча вақт ва кучни талаб қилади. Демак, WYSIWYG муҳаррирларининг камчилиги сифатида мутахассис яратаётган электрон нашрининг кодини тўлиқ назорат қилолмаслиги ҳисобланади.
Бундай мутахассислар учун биринчи гуруҳдаги кўп ойнали дастурлар тавсия қилинади, бу ойналарнинг бирида теглар муҳаррири бошқаларида эса яратилаётган электрон нашрга киритилган ўзгаришларни автоматик кўриб боришни таъминловчи браузер ойнаси ва объектлар ойналаридан иборат бўлиши керак.
Электрон нашрларни яратиш учун дастурлар.
Хар бир фойдаланувчи Веб-сахифа яратиш учун узининг дастурини танлайди. Бy MS Front Page ёки Macromedia Dream Weaver, масалан, блокнотдан фойдаланади. Матн мухаррирларидан унча катта булмаган сахифалар яратишда фойдаланиш мумкин, чунки уларнинг камчиликлари жуда купдир: лойихалар куллаб-кувватланмайди, матн «подсветка»си йук, умуман ,ишлаш жуда нокулай. MS Front Pageнинг асосий камчилиги HTML-коднинг катталиги (ортикчаси куп), шунинг учун сахифа катта булади ва юкланиш тезлигига таъсир килади. Сахифачалар кийшик чикади, шунинг учун сифатли Веб-сахифа яратиш учун пакетлардан фойдаланиш тавсия этилади. Macromedia Dream Weaver компанияси веб-сайтлар яратувчи дастурлар ишлаб чикариш буйича лидер ва бу сохада янгиликлар яратувчи компания хисобланади.
Бу компаниянинг HTML-мухаррири охирги версияси – WYSIWYG –мухаррирлари категориясига кирувчи Dream Weaver 3 булиб, бу пакет жуда куп афзалликларга эга: кулай интерфейс, функциялар настройкаси, катта лойихаларни куллаб кувватлаш (ва Shock Wave технологияларни) , FTP оркали файлларни олиш имконияти, SSI ни куллаш ва бошкалар.
I-боб буйича кискача хулоса.
Замонавий таълим тизимида компъютер технологияларини кулаганда электрон дарсликлар мухим рол уйнайди.
Бизнинг фикримизга кура электрон дарсликлар куйидаги хусусиятларга эга :
- урганилаётган материални анъанавий укув адабиётларига нисбатан индуктив ёндашиш, эшитиш ва эмоционал хотираларга таъсир килиш йуллари билан материални етказиш оркали тушунишни енгиллаштиради;
- талабаларнинг эхтиёжига, тайёргарлик даражасига, интеллектуал имкониятларига мослаштирилган;
- укув предметининг мохиятига диккатни жалб этган холда куп сондаги маълумотларни ва топширикларни караб чикиш ва купрок амалий масалалар ечишга имкон яратган холда мураккаб хисоблашлар ва алмаштиришлардан холос этади;
- урганишнинг барча боскичларида узини-узи текшириб куриш учун кенг имкониятлар яратади;
- ишни чиройли ва аник расмийлаштиришларга ва уни укитувчига файл ёки когозга чоп этган холда топширишига имкон беради;
-тажрибали укитувчи вазифасини чекланмаган тушунтиришларни, саноксиз такрорлашларни, эслатишларни, такдим этган холда бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |