Сақланаётган ва узатилаётган
маълумотлар ҳажмини кисқартириш
Камаяди
Кўриниб турибдики, бу уч турдаги маълумотларни акслантириш бир-бирини тўлдиради ва уларнинг ҳаммасидан биргаликда фойдаланиш алоқа тармоғи (канали) тизимларидан самарали фойдаланишга олиб келади.
Криптографик услубларнинг амалдаги қўлланишлари ҳақида
-криптографик алгоритмларнинг амалда қўлланишини таъминловчи воситаларни яратиш ёки ишлаб чиқариш;
-яратилган ёки ишлаб чиқилган воситалардан фойдаланиш услублари.
Ҳар бир крипторафик услуб бирор алгоритммик тилда дастур тузишга ёки шу услубни амалдаги қўлланишини таъминловчи асбоб-ускуна жиҳозлари кўринишидаги яратилишнинг табиий омилларини туғдириши керак.
Криптографик алгоритмнинг дастурлаш воситаси амалда қўлланилганда формал математик алмаштириш амалларининг бирор чекли кетма-кетлигига асосланади.
Шифрлаш ва дешифрлаш амалларининг асбоб-ускуналар воситасида таъминланиши махсус электрон схемалар асосида амалга оширилади ва бунда гаммалаштириш услубини қўшиб олиб борилади. Чунки гаммалаштириш услуби юқори даражадаги криптобардошлиликни таъминлаб, нисбатан соддароқ амалий қўлланиш имкониятларига ҳам эга. Гаммалаштиришнинг асосини ташкил этувчи тасодифий битлар кетма-кетлигини ишлаб чиқарувчи генератор сифатида чизиқли ва чизиқли бўлмаган сонли акслантириш амалларини бажарувчи кўчиш (силжиш) регистрларидан фойдаланилади.
Бундай бошқаришнинг моҳияти электрон қурилмаларда бирор ҳажмдаги маълумотни шифрлаб бўлингандан сўнг, электрон қурилманинг хотира регистрларига жойлашган мана шу шифрланган маълумотнинг белгиларини бирор услуб билан даврий равишда ўзгартирилиши билан боғлиқ. Чизиқли бўлмаган акслантириш амалларини бажарувчи кўчиш регистрларидан фойдаланиш тасодифий битлар кетма-кетлигидан иборат бўлган гамманинг мураккаб ҳолда вужудга келиши билан боғлиқ бўлиб, криптоанализ масалаларининг ечилишини мураккаблаштиради.
Дастурлаш услубларидан фойдаланиб маълумотларни музофазалашнинг қулайлиги ва ютуғи унинг асосини ташкил этувчи криптографик шифрлаш алгоритмининг маълумотларни математик амаллар билан тез ва мақсадли ўзгартиришни таъминлаш имкониятларининг мавжудлигидадир.
Дастурлаш услубининг асосий камчилиги эса унинг электрон схемалар кўринишдаги асбоб-ускуналар воситасида шифрлаш ва дешифрлашга нисбатан секин ишлашидадир.
Дастурлаш ва асбоб-ускуналар воситаларини қўшиб олиб боришга асосланган шифрлаш ҳамда дешифрлаш криптографик услублари компьютерлар тизими билан боғлиқ бўлган ахборотларни муҳофазалаш соҳасида компьютерларга "криптографик қўшимча-процессор"ларнинг ишлаб чиқарилиши ва ўрнатилиши билан боғлиқ. Бу "криптографик қўшимча-процессор" ҳисоблаш курилмаси бўлиб, криптографик амаллар: модул бўйича қўшиш, регистрларнинг силжишини таъминлаш ва бошқа шу каби вазифаларни бажаради. Бундай қурилмалар учун дастурлаш алгоритмини ўзгартириш билан шифрлаш жараёнида фойдаланилаётган услубларнинг ўзгаришини бошқариш мумкин.
Шундай қилиб, бирор ахборотлар тизимида маълумотларни криптографик услублар билан муҳофазалаш, шу ахборотлар тизими соҳасининг ўзига хос муҳим бўлган хусусиятли томонларини чуқур ва кенг таҳлил қилган ҳолда мос келувчи криптографик муҳофаза услубини танлашни тақазо этади.