6
ѐзилган дастур билан ишлай олувчи махсус дастур ѐзилган бўлар эди. Ушбу тил
буйруқларини ўрганиш учун бир неча соат кифоя қилар, сўнгра компьютерга унча
мураккаб бўлмаган дастурларни киритиш ва улар билан ишлаш мумкин бўлар эди.
Компьютерга магнитофон улангач, чет дастурни хам юклаш имконияти яратилди. Бунинг
учун битта, LOAD буйруғи кифоя эди, холос.
Компьютерга диск юритувчилар уланиши билан ОТга бўлган зарурият пайдо бўлди.
Диск юритувчи магнитофондан шуниси билан фарқ қиладики, бу қурилмага эркин
мурожаат этиш мумкин.
Дискдаги дастурларни фақат номи орқали юклаш имконини берувчи операцион тизим
ишлаб чиқилди ва у
диск операцион тизими (ДОТ) деб ном олди.
ДОТ нафақат дискдаги файлларни юклаш, балки хотирадаги файлларни дискка ѐзиш,
иккита файлни битта секторга тушишининг олдини олиш, керак бўлган пайтда файлларни
ўчириб ташлаш, файлларни бир дискдан иккинчисига кўчириш (нусха олиш) каби
ишларни хам бажара олади. Умуман олганда, ДОТ фойдаланувчини алоҳида қоғозларда
кўплаб ѐзувларни сақлашдан халос этди, диск юритувчилар билан ишлашни
соддалаштирди ва хатолар сонини сезиларли даражада камайтирди.
ОТларнинг кейинги ривожланиши аппарат таъминотининг ривожланиши билан
параллел борди. Эгилувчан дисклар учун янги диск юритувчилар пайдо бўлиши билан
ОТлар хам ўзгарди. қаттиқ дискларнинг яратилиши билан, уларда ўнлаб эмас, балки
юзлаб, хатто минглаб файлларни сақлаш имконияти яратилди. Шу сабабли файллар
номида хам англашилмовчиликлар пайдо бўла бошлади. Ана шунда ДОТлар хам анча
мураккаблашди. Уларга дискларни каталогларга бўлувчи ва ушбу каталогларга хизмат
кўрсатувчи воситалар (каталоглар орасида файлларни кўчириш ва нусха олиш, файлларни
саралаш ва бошқалар) киритилди. Шундай килиб, дискларда файлли структура пайдо
булди. Уни ташкил этиш ва унга хизмат кўрсатиш вазифаси эса ОТга юкланади. қаттиқ
дисклар янада катта ўлчамларга эга бўлиши билан ОТ уларни бир нечта мантиқий
дискларга бўлишни хам «ўрганиб» олди.
Улар бир янги пайдо бўлаѐтган ОТ компьютернинг тезкор хотирасидан янада яхши,
унумлироқ фойдалана олади ва янада қувватли процессорлар билан ишлай олади.
1981 йилдан 1995 йилгача IBM PC компьютерларни асосий операцион тизими MS
DOS эди. Шу йиллар ичида у MS DOS 22 версиясигача бўлган ривожланиш
босқичларини босиб утди.
MS DOS фойдаланувчи билан компьютернинг аппарат таъминоти ўртасидаги
«воситачи» бўлиб хизмат қилди. Шунинг билан бирга у инсонга қараганда компьютерга
якинроқдир. Компьютерни таъмирлаш ва унга хизмат кўрсатиш бўйича кўпгина ишлар
хам MS DOSда бажарилар эди.
WINDOWS 95, WINDOWS NT, WINDOWS 98лар график интерфейсли ОТлар
хисобланади, чунки улар фойдаланувчи билан график тасвирлар (ѐрлиқлар, белгилар)
ѐрдамида мулоқот қилиш имконини берадилар.
Тармоқ ОТ. Тармоққа уланган компьютерларни яккахол ва биргаликда ишлашини
таъминловчи махсус дастурлар мажмуасидан иборат ОТ-
тармоқ операцион тизими деб
аталади. Ушбу ОТ, жумладан, тармоқ ичра маълумотларни айирбошлаш, сақлаш, қайта
ишлаш, узатиш каби хизматларни кўрсатади.
Асосий дастурий таъминотни қўшимча равишда ўрнатиладиган хизмат кўрсатувчи
дастурлар тўплами тўлдириб туради. Бундай дастурларни кўпинча утилитлар деб аташади.
Утилитлар - бу, маълумотларни қайта ишлашда қўшимча операцияларни бажаришга
ѐки компьютерга хизмат кўрсатишга (ташхис, аппарат ва дастурий воситаларни тестлаш,
дискдан фойдаланишни оптималлаштириш ва бошкалар) мўлжалланган дастурлардир.
Do'stlaringiz bilan baham: