Компьютер вируслари қандай хосил бўлади?
Биологик вируслардан фарқли ўларок, компьютер вирусларини инсон томонидан тузилади. Вируслар компьютер фойдаланувчиларига катта зарар етказади. Улар компьютер ишини тўхтатади ёки қаттиқ дискдаги маълумотларни ўчиради. Вирус системага бир неча йўллар билан тушиши мумкин: дискеталар, дастур таъминот юкланган CD-ROM, тармоқ интерфейси ёки модемли боғланиш, глобал Internet тармоғидаги электрон почта.
Дискета вирусдан зарарланиши осон. Зарарланган компьютерга дискетни солиб ўкитилганда дискнинг бош секторига вирус тушади.
Internet маълумотлар алмашинишига катта имконият яратади. Лекин, компьютер вируслари ва зарарли дастурлар тарқалиши учун яхши мухит яратади. Албатта Internetzja олинган барча маълумотларда вирус бор деб бўлмайди. Компьютерда ишловчи кўпчилик мутахассислар ва операторлар кабул қилинадиган маълумотларни вируслардан текширишни доимо бажаради. Internet да ишлаётган хар бир киши учун яхши антивирус химоя зарур. «Касперский лабораторияси» техник таъминот хизмати статистикасига кўра, вируслардан зарарланган холатларнинг 85% и электрон почта орқали содир бўлган. 1999 йилга нисбатан хозирги кунда бу кўрсаткич 70 % ташкил этади. «Касперский лабораторияси» электрон почталарга яхши антивирус химояси кераклигини таъкидлайди.
Вирус тузувчиларга электрон почта жуда қулай. Амалиёт шуни кўрсатадики, оммабоп дастурлар, операцион системалар, маълумотларни узатиш технологиялари учун вируслар кўплаб тузилмокда. Хозирда электрон почта бизнес ва бошқа соҳаларда мулоқот учун асосий восита бўлиб қолмокда. Шунинг учун вирус тузувчилари электрон почтага диккатини қаратмокда.
Вирус пайдо бўлиш белгилари.
Зарарланган компьютерда энг мухими вирусни аниқлаш. Бунинг учун
вирусни асосий белгиларини билиш керак:
Функионал дастурларни ишини тухтатиш ёки нотўғри ишлаши;
Компьютерни сёкин ишлаши;
ОС ни юкланмаслиги;
Файл ва каталогларни йуқолиши ёки улардаги маълумотларни бузилиши;
Файллар модификайиясининг сана ва вақтининг узгариши;
Файл хажмининг узгариши;
Дискдаги файллар микдорининг кескин кўпайиши;
Бўш оператив хотира хажмининг кескин камайиши;
Кутилмаган маълумотлар ва тасвирларнинг экранга чикиши;
Кутилмаган товушларнинг пайдо бўлиши;
Компьютернинг тез-тез осилиб қолиши.
Вируслар классификацияси.
Хозирги даврда 5000 дан ортиқ вирус дастурлар маълум. Буларни қуйидагича классификацига ажратиш мумкин:
• Фаолият мухитига қараб;
• Зарарлантириш усулига қараб;
• Харакатланишига қараб;
• Алгоритмнинг ахамиятига қараб.
Фаолият муҳитидан келиб чиққан холда вирусларни сетли, файлли, юкланувчи каби турларга бўлинади. Сетли вируслар хар-хил сетли компьютерларда тарқалади. Файлли вируслар бажарилувчи файлларга тарқалади. Бу файллар .сом ва .ехе бўлган файллар. Файлли вируслар бошқа турдаги файлларни хам зарарлантириши мумкин. Бунда файллар бошқарувни қабул қилмайди, имконият даражасини йўқотади. Юкланувчи вируслар дискнинг юкловчи секторида тарқалади ёки секторнинг ўзида жойлашади. (Boot sektor)
Вируслар зарарлантириш усулига қараб резидент ва резидент бўлмаганларга бўлинади. Резидент вируслар зарарланган компьютерлар оператив хотирасига ўзининг юқумли бир қисмини қолдириб кетади. қачонки, оператив хотирага мурожаат қилинганда у ишга тушади ва тарқалади. Резидент вируслар компьютерни ўчирилгунча ва перезагрузка қилингунча актив холатда бўлади. Резидент бўлмаган вируслар компьютер хотирасини зарарлантирмайди, балки белгиланган вақт чегарасида актив ҳолатга ўтади.
Харакатланишига қараб вируслар қуйидаги турларга бўлинади:
• Хавфсиз, компьютерда ишлашга халақит бермайди. Лекин, бўш бўлган оператив хотира ва дискдаги хотирани камайтиради. Бундай вируслар график ва овоз эффектларида пайдо бўлади.
• Хавфли вируслар компьютер ишини бузишга олиб келади.
• Жуда хавфли вируслар дастурларни йуқотилишига, маълумотларни ва диск системасини учиб кетишига олиб келади.
Алгоритмнинг ахамиятига қараб вируслар
қуйидаги группаларга булинади:
1. «Хамжихат-йулдошлар» - файлларни ўзгартирмайдиган вируслар. Бу вируслар ЕХЕ кенгайтмали файлларга қўшимча нусха олиб, бу нусхани .сом ёки .bat кенгайтмали файл қилиб ёзиб қўяди. Бундай файлга мурожаат этилганда биринчи .сом ёки .bat кенгайтмали файл ишга тушади сўнгра эса вирус .ехе кенгайтмалисини ишга тушириб юборади.
2. «Чувалчанг-лукмалар» - бу вируслар компьютер сетларига тарқайди, файл ва диск секторларини ўзгартирмайди. Улар компьютер сети орқали хотирага киради. Бошка вируслар адресларини топиб уларга ўз нусхаларини ёзиб қўяди. Бундай вируслар баъзида файллар тузади, лекин умуман компьютер ресурсларига мурожаат қилмайди.
3. «Паразит» вируслар - нусхаларини диск сектори ва файлларга ўзгартириб тарқатади. Бу вируслар юқоридагилардан фарқланади.
4. «Талаба» вируслари - жуда кўп хатоликлар келтириб чиқарувчи ҳисобланади. Улар хар-хил харфларни пайдо қилиши кутилади.
5. «Кўринмас Стелс» вируси - ўзининг имкониятидан келиб чиқиб оператив системада файлларни зарарлантириб ўз ўрнига бошқа маълумотларни қўйиб «қочиб қолади». Бу вируслар AVP (антивирус дастурлари) ни алдаб кетади.
6. «Полиморфик-ажина-мутантлар» вируси -етарлича тутиш қийин бўлган вируслар хисобланади. Улар аниқ бир жойда турмайди (кўчиб юради). Кўп холларда полиморфик вируслар ўзининг бир хил нусхасига эга бўлмайди.
7. «Троян отлари» вируси - керакли дастурлар ичига кириб олиб хар бир буйруқ берилганда қақшатгич зарба бера олади. У компьютер ва унинг сетлари орқали кўпайиб сезиларли зарарларни пайдо қилади.
8. «Макро» вируслари - асосан маълумотларн қайта ишлашга тўсқинлик қилади ва матн мухаррирларига зарар етказади. Хозирги вақтда Microsoft Word, Exсel ва Access мухаррирларида тайёрланган хужжатларда кўплаб учраб туради.
Do'stlaringiz bilan baham: |